Zagros

Загрос (форсча: Патак, Поштекўҳ) — Эрондаги тоғ системаси, Эрон тоғлигининг жануби-ғарбида, узунлиги 1600 км чамасида, кенглиги 200–300 км, аксар қисмининг баландлиги 2000–3000 м, энг баланд жойи 4548 м (Зардкўҳ тоғи). У уч водий ва ботиқлар билан ажралган бир неча (15—20) параллел тизмалардан иборат. Тоғлар оҳактош ва сла-нецлардан тузилган. Карст релеф шакли кўп. Нефт конлари бор. Иқлими субтропик, қуруқ, катта қисмининг ландшафти чўл. Ғарбий, сернам қисмида дуб, қайрағоч, заранг, акацияли ўрмонлар, юқорироқда алп ўтлоқлари ва паст бўйли бутазорлари бор. Унинг ҳудудида кичикроқ музликлар учрайди. Ботиқларда шўрхок, кўл ва воҳалар (хурмо, ситрус ўсимликлар, токзорлар) мавжуд. Баму ва Эржон миллий парклари ташкил этилгандир[1].
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |