Заҳарловчи моддалар - бу нафақат душманнинг аскарлари, ҳайвонлари, шунингдек, озиқ-овқат, жанговар техника, кийимкечакларини заҳарлаш учун балки тури соҳаларда ҳам кенг қўлланиладиган кимёвий моддалар. Заҳарловчи моддаларнинг шикастлантириш хусусияти ҳавода, турар жойларда ва турли нарсаларда узоқ вақт сақланиб қолади. Заҳарли моддалар шамол орқали жуда катта ҳудудларга тарқалиши мумкин. З.м.дан шикастланиш заҳарланган ҳаводан нафас олиш, у моддаларнинг кўз, тери ва кийимга тегишли, заҳарланган овқат ёки сувни истеъмол қилиш ва б. орқали рўй беради. Лекин З. м. заҳарланиш зичлиги етарли бўлгандагина одамларга шикает етказа олади. З. м. суюқ ҳолда жойларга сепилганда, уларнинг майдон бирлигига тўғри келадиган миқдори заҳарланиш зичлиги деб аталади ва ҳар квадрат метрга тўғри келадиган граммларда ифодаланади. З. м. киши организмига таъсир этиш хусусиятига кўра организмни умумий заҳарлайдиган, нерв тўқималарини фалажлайдиган, тери касалликлари пайдо қиладиган, бўғувчи, ёш оқизадиган, баданни яллиғлантирадиган ва б. турларга бўлинади. Нерв тўқималарини фалажловчи З. м.га зарин, зоман, табун, тери касалликларини пайдо қиладиган З. м.га иприт, люизит, организмни умумий заҳарлайдиган моддаларга сианид кислота, хлорсиан, фосфин, бўгувчи моддаларга фосген, дифосген ва б. киради. Бу бўлиниш аслида нисбийдир, чунки аксарият З. м. кўп томонлама таъсир этиш хусусиятига эга. Халқаро ҳуқуқ 1925-йилдаги Женева баённомаси билан урушларда бўғувчи, заҳарловчи газ ва бактериологик воситаларни қўллашни тақиқлайди. З. м.дан мудофаа қилиш учун дезактивация шароитларига амал қилиниши керак. Қўшин турларида шахсий таркиб учун қилинган пана жой, қазилма ўралар, қазилма йўллар дегазациялаштирилиши ва шахсий таркиб махсус кийимлар билан таъминланиши лозим ( Оммавий қирғин қуроллари).[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил