Zahir Foryobiy
Заҳир Форёбий, Тоҳир бин Муҳаммад Заҳириддин Абулфазл (Форёб–598 ҳ.қ.-1201 м., Табриз) – шоир.
Ёшлигидан араб тили, адабий, нужум ва ҳикмат илмларини ўрганиш талабида Хуросон, Озарбайжон ва Ироқ ўлкаларига сафар қилади. Шоир сифатида тез танилиб, Нишопур ҳокими Тўғоншоҳ саройига таклиф этилади. Ҳоким билан муносабати бузилгач, саройни тарк этади ва Озарбайжонда Қизил Арслонга хизмат қилади. Девони қасида, ғазал, қитъа, рубоий ва таркиббанд жанридаги шеърлардан иборат. Жамолиддин Исфаҳоний, Мужириддин Байлақоний, Хоқоний Ширвоний, Низомий Ганжавий, Асириддин Ахсикатий, Анварий Абивардий каби шоирларнинг издоши бўлган. Шунинг учун ҳам Навоий Заҳир Фарёбийни “Маҳбуб ул-қулуб” асарида мажозий ишқни тараннум қилган шоирлар сирасига киритади. Алишер Навоий “Ҳилолия” қасидасини Заҳир Фарёбийнинг шу номдаги қасидаси таъсирида ёзган[1][2].
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |