Zahkashlar
Заҳкашлар (Онисcоидеа) — ҳар хил оёқли қисқичбақасимонларни кенжа туркуми. Узунлиги 1-50 мм. Ҳозирги кунда уларни 1000 га яқин тури маълум. Кўпчилик турлари қуруқликда яшашга мослашган. Нам жойларда ҳаёт кечиради (номи шундан олинган). Кечаси фаол, кундузи пана жойларга яшириниб олади. Чўлда ҳаёт кечирадиган Ҳемилепистус cристатус инининг чуқурлиги 1 м га етади. Айрим заҳкашлар жабра япрокларини қоплаб турадиган юпқа сув қатламларида эриган кислород билан нафас олади, бошқаларида атмосфера ҳавосидан нафас оладиган махсус мослама бўлади. Энг тубан тузилган заҳкашнинг ҳаёти сув муҳити билан боғлиқ. Лигиа уруғи турлари денгиз соҳилида яшайди ва узоқ муддат давомида сув остида қолиши мумкин. Лигидиум уруғи вакиллари сойларда яшайди. Кўпчилик заҳкашлар ўсимлик қолдиқлари билан озиқланиб, тупроқ ҳосил бўлишида иштирок этади. Айрим заҳкашлар (Ҳемилепистус зачваткини) суғориладиган майдонлар ва иссиқ хоналардаги экинларга зиён етказади.[1]
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |