Заҳона — Кўҳитанг тизмасидаги довон, Сурхондарё вилоятининг жануби-ғарбида, Шеробод тумани ҳудудида, Ўзбекистон Республикаси ва Туркманистон чегарасида жойлашган. Энг баланд жойи 3016 м. Заҳонага май-ноябр ойларида Кампиртепасой водийси бўйлаб ўтган сўқмоқ йўл орқали пиёда ёки отда бориш мумкин. Заҳонага борадиган сўқмоқ йўли атрофлари арчазор ўрмонлар билан қопланган. Қишда довон қалин қор билан қопланиб ётади[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил