Закариё (арабча: زكريا‎‎) – Қуръонда тилга олинган пайғамбарлардан бири, Яҳёнинг отаси. Қуръонда 8 жойда зикр қилинган, унинг насаби ҳақида бирон нарса дейилмаган.

Ҳаёти

Қуръонда айтилишича, Марямни тарбиялаётган Закариё ғойибдан қизга ҳар кун турли таом-у шарбатлар, янги мевалар инъом этилаётганини кўради. Бу Аллоҳнинг марҳамати эканлигини, унинг ҳар нарсага қодирлигини билади ва қариб, заиф бўлиб қолгани, бефарзандлик доғи куйдираётганини арз этиб илтижо билан Аллоҳдан фарзанд сўрайди. Аллоҳ малоикаларни юбориб, унга фарзанд ато этишлиги башоратини беради:

Фаришталар унга нидо қилдилар: „(Эй, Закариё), Аллоҳ сенга Аллоҳнинг сўзини тасдиқ этадиган, (ўз қавмига) хожа бўладиган, (шаҳватлардан ўзини) тиядиган ва солиҳ пайғамбарлардан бўладиган Яҳё исмли фарзанд хушхабарини берур“.

Шунда Закариё менга кексалик етган, хотиним туғмас бўлса, мендан қандай фарзанд бўлсин, деди. Закариёга белги берилди: уч кунгача Закариёнинг тили Аллоҳнинг зикридан ўзга сўзга айланмай қолди. Одамларга эса фақат имо-ишора билан муомала қилди. Бу Закариёнинг хотини ҳомиладор бўлганидан дарак эди. Ривоятда айтилишича, Закариё шайтоннинг сотқинлиги туфайли шаҳид бўлган[1].

Манбалар

  1. ↑ Файл:Натионал Энcйcлопедиа оф Узбекистан лого.пнг „Закариё“, Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (З-ҳарфи). Тошкент: „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2000–2006-йиллар.

Ҳаволалар