Заки Саттаров (1904-йил, Самарқанд – 1938-йил, Тошкент) — „Ленин йўли“ газетаси муҳаррири. Сталин даври қатағони қурбони бўлган.

Заки Саттаров
Заки Қиёмович Саттаров
Таваллуди 1904-йил
Вафоти 1938-йил 13-октябр
Тошкент
Фуқаролиги SSSR bayrogʻi СССР
Фаолият йиллари 1922—1938

Ҳаёти

Заки Саттаров 1904-йилнинг 15-мартида Абдри қишлоғида туғилган. Миллати татар. Ўрта маълумотга эга. 1922-йилда Самарқанд шаҳридаги мактаб интернатнинг 4-синфини тугатган. 1922-йилнинг мартидан 1923-йил январ ойига қадар сарабошлик Бобомурод халфа қўлида батракчи сифатида ишлаган. Ундан сўнг Довул волостидан бўлган Имомназар Бобоназарбой қўл остида хизмат қилган. 1923-йилнинг 1-ноябридан бошлаб 1925-йилнинг 10-октябрига қадар Искандар қишлоғидаги уруғчилик хўжалигида меҳнат қилган. 1925-йилдан бошлаб бир йил давомида Боку шаҳрида темирйўл қурилишида, Самарқандга қайтгандан кейин 1927-йилгача Каттақўрғон уездида жойлашган Чимбой волости ижроия қўмитасининг Қорақурсак қишлоғидаги мас‘ул котиби бўлиб ишлайди[1].

1930-йилдан 1932-йилгача Нарпай туманида Мирбозор колхоз иттифоқи раиси бўлиб ишлаган. Шу йилнинг декабр ойига қадар Каттақўрғон тумани бўйича шикоятларни қабул қилувчи мудир бўлиб ишлайди. 1932-йилнинг 8-декабридан 1933-йил 1-октявргача Ўзкомпартия марказий комитетининг матбуот органи бўлган „Колхоз йўли“ газетасида фаолият олиб борган. У таҳририятнинг Асака ва Андижон шаҳарларидаги мухбири вазифасини бажарган.

Заки Саттаров Марҳамат туманида нашр этиладиган „Сталинчилар овози“ газетаси муҳаррири, туман ижроия қўмитаси бўлган. Заки Саттаров 1931-йилнинг 1-октябридан 1937-йил 28-мартгача то қамоққа олингунга қадар Самарқандда нашр этиладиган „Ленин йўли“ газетасида муҳаррир бўлиб ишлаган. Рус, турк, қозоқ, татар тилларини билган. 1937-йилнинг 27-майида партиявий ҳушёрликни камайтиргани учун ҳайфсан олган[2].

1938-йилнинг 13-октябрда СССР Олий Суди Ҳарбий коллегиясининг суд мажлисида ўлимга ҳукм қилинади. Ҳукм ижроси ўша куни таъминланиб, отиб ташланади.

Манбалар

  1. ↑ Рустамбек Шамсутдинов. Коллективлаштириш ва “катта террор” даврида қатагон қилинган ватандошларимизнинг хотипа китоби. Тошкент: Янги аср авлоди, 2015 йил — 322-бет. ИСБН 978-9943-27-589-9. 
  2. ↑ Рустамбек Шамсутдинов. Ўзбекистонда советларнинг қатағон сиёсати ва унинг оқибатлари (1-китоб). Шарқ Тошкент 2012 — 207-бет. ИСБН 978-9943-00-481-8.