Zakia Xudadadi
Закиа Худададий(форсча: ذکیه خدادادی </линк> ; 1998-йил 29-сентябрда туғилган)[1][2] — афғон паратаэквондочиси. У таэквондо бўйича биринчи афғон аёл спортчиси ҳисобланади. Закиа 2016-йилда 18 ёшида паратаэквондо бўйича Африка халқаро чемпионатида ғолиб чиққанидан сўнг машҳурликка эришган. У 2020-йилги ёзги Паралимпия ўйинларида Афғонистон шарафини ҳимоя қилган. Дастлаб Закиа Толибон ҳокимиятни эгаллаб олгани сабабли биринчи Паралимпия ўйинларида қатнашиш имкониятидан маҳрум бўлган, бироқ кейинчалик Афғонистондан хавфсиз эвакуация қилинганидан сўнг Халқаро Паралимпия қўмитаси томонидан мусобақада иштирок этишга рухсат берилган[3][4][5]. Закиа мусобақаларда қатнашган ва Марина Карим 2004-йилги Ёзги Паралимпия ўйинларида иштирок этганидан кейин 17 йил ичида Паралимпия ўйинларида қатнашган биринчи афғонистонлик аёл Паралимпиячи бўлган[6][7][3]. Шунингдек, Худададий Толибон ҳокимиятни эгаллаб олганидан кейин халқаро спорт мусобақаларида қатнашган биринчи афғон спортчиси бўлган.
| Закиа Кҳудадади | |
|---|---|
| Шахсий маълумотлари | |
| Таваллуд санаси |
1998-йил 29-сентябр Ҳирот, Афғонистон |
| Спорт | |
| Қайси спорт | Таэквондо |
Биографияси
Ҳирот вилоятида туғилган Худадсдий ҳазора этник гуруҳига мансуб. Унинг битта қўли бор шу туфайли парамусобақаларда иштирок этади[8].
Фаолияти
Худададини таэквондо спорти билан шуғулланишга 2008 ва 2012-йилларда Афғонистондаги ягона Олимпия медаллари таэквондо бўйича бўлганлиги ундаган. Закиа Афғонистоннинг биринчи (ва ҳозирда ягона) Олимпиада совриндори сифатида шарафланадиган Роҳуллоҳ Никпайга ҳавас қилиб бу спортни танлаган[9]. 2001-йилда Толибон қулаганидан кейин Закиа, Афғонистондаги бошқа кўплаб аёллар сингари, худди эркаклар кабии спорт мусобақаларида қатнашишга даъват этилган. Аммо у кўп машғулотларни уйда ва ҳовлисида ўтказган, чунки унинг маҳаллий клублар шарафини ҳимоя қилиш имкониятлари ўзининг Ҳирот вилоятида толиблар борлиги сабабли чекланган эди[9].
Закиа 2016-йилда Мисрда ўтказилган паратаэквондо бўйича Африка халқаро чемпионатида ғолиб чиқган[9]. У кечиктирилган Токио 2020 Ёзги Паралимпия ўйинларида қатнашиш учун wилд cард олган ва у ерда трекчи Ҳоссаин Расули билан бирга Афғонистондан икки рақибдан бири сифатида танланган. Худададий 49 кггача бўлган аёллар ўртасидаги К44 мусобақасида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритган[10].
У ота-онасини ташлаб, ёзги Паралимпия ўйинларига тайёргарлик кўриш учун Кобулга йўл олган. Бироқ Афғонистоннинг ўйинлардаги иштироки Кобулнинг Толибон қўлига тушиши ортидан хавф остида қолган эди. Афғонистонлик спортчилар ҳам аэропортлар ёпилганлиги сабабли Кобулни тарк эта олмаганлар[11][12]. Худададий Толибондан яширинган ва Афғонистонни хавфсиз тарк этиш ҳамда Токио Паралимпиадасида қатнашиш учун омма олдида чиқиш қилиб ёрдам сўраган[13][14]. У Испаниянинг эвакуация рўйхатида эканлиги тасдиқланган[15]. 2021-йил 28-август куни Худадади ўзининг эркак ватандоши Ҳусайн Расули билан биргаликда халқаро эвакуация ҳаракатлари доирасида Австралия Қироллик ҳаво кучлари томонидан Кобулдан Парижга олиб келинганидан сўнг Токиога етиб келган ва Афғонистоннинг Токио Олимпия ўйинларида иштирок этиши билан боғлиқ саволларга барҳам беришган[5][16][17]. Халқаро Паралимпия қўмитаси президенти Эндрю Парсонс ҳар иккала Афғонистонлик спортчи ҳам интервю учун қатнаша олмаслигини ва уларга одатдаги матбуот анжуманларини ўтказиб юборишга рухсат берилганини эълон қилган[18].
2021-йил 2-сентабр куни у Токио-2020 Паралимпия ўйинларининг 1/8 финалида иштирок этган ва ўзбекистонлик Зиёдахон Исоқовага имкониятни бой берган[1]. Кейинроқ Худададий такрорий босқичга йўл олган, аммо украиналик Виктория Марчук билан ўтган баҳсда мағлубиятга учраган[19][20][21].
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 „Афгҳанс ҳеад то Токё wитҳ мессаге оф ҳопе анд пеаcе“. паралймпиc.орг (2021-йил 10-август).
- ↑ „Таэкwондо: КҲУДАДАДИ Закиа“. Токё 2020 Паралймпиcс. Токё Органисинг Cоммиттеэ оф тҳе Олймпиc анд Паралймпиc Гамес. 2021-йил 29-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 29-август.
- ↑ 3,0 3,1 „Закиа Кҳудадади беcомес 2нд Афгҳан wоман то cомпете ат Паралймпиcс афтер ҳер сеcрет эваcуатион“. Тҳе Эcономиc Тимес. Қаралди: 2021-йил 4-сентябр.
- ↑ „Закиа Кҳудадади'с ҳопес оф беcоминг фирст Афгҳан фемале Паралймпиан дашед“ (эн). тҳе Гуардиан (2021-йил 16-август). Қаралди: 2021-йил 18-август.
- ↑ 5,0 5,1 „Афгҳанистан'с Паралймпианс сафелй эваcуатед, сайс Интернатионал Паралймпиc Cоммиттеэ“ (эн). Тҳе Индиан Эхпресс (2021-йил 26-август). Қаралди: 2021-йил 28-август.
- ↑ „Афгҳанистан'с фирст фемале Паралймпиан ис траппед ин Кабул анд cаннот гет то Токё“ (эн-УС). Wашингтон Пост. Қаралди: 2021-йил 18-август.
- ↑ Мcелwеэ, Моллй. „Афгҳанистан'с фирст фемале Паралймпиан дениэд чанcе то травел то Токё Гамес“ (эн-ГБ). Тҳе Телеграпҳ (2021-йил 16-август). Қаралди: 2021-йил 18-август.
- ↑ „Wҳо ис Закиа Кҳудадади? Афгҳанистан'с фирст фемале Паралймпиан, 23, cан но лонгер го то Токё“ (эн). меаww.cом. Қаралди: 2021-йил 18-август.
- ↑ 9,0 9,1 9,2 Робинсон, Андреw Беатон анд Жошуа. „Ше Wас Сет то Маке Афгҳан Ҳисторй ат тҳе Паралймпиcс—Унтил тҳе Талибан Тоок Овер“ (эн-УС). Wалл Стреэт Жоурнал (2021-йил 17-август). Қаралди: 2021-йил 18-август.
- ↑ „Таэкwондо плаер Кҳудадади сет то бе Афгҳанистан'с фирст фемале Паралймпиан“. www.инсидетҳегамес.биз (2021-йил 13-август). Қаралди: 2021-йил 18-август.
- ↑ „'Ҳеартбреакинғ: Афгҳан Паралймпиc атҳлетес то мисс Токё 2020“ (эн). Ал Жазеэра (2021-йил 16-август). Қаралди: 2021-йил 17-август.
- ↑ „Афгҳанистан'с фирст фемале Паралймпиан, ноw ҳидинг фром тҳе Талибан, ҳасн'т 'лост ҳопе'“ (эн-АУ). АБC Неwс (2021-йил 17-август). Қаралди: 2021-йил 18-август.
- ↑ „Афгҳан атҳлете Закиа Кҳудадади макес плеа фор ҳелп то cомпете ин Токё Паралймпиc Гамес“ (эн). Скй Спорц. Қаралди: 2021-йил 18-август.
- ↑ „Токё Паралймпиcс: Фемале Афгҳан атҳлете аппеалс фор ҳелп то гет то Токё“ (эн). Спорцтар (2021-йил 17-август). Қаралди: 2021-йил 18-август.
- ↑ „Афганистáн: Эспаñа реcибе ла петиcиóн де эваcуаcиóн де атлета паралíмпиcа Закиа Кҳодадади“ (эс). америcадепортес (2021-йил 17-август). Қаралди: 2021-йил 20-август.
- ↑ „Паралймпиcс | Афгҳанистан'с Закиа Кҳудадади анд Ҳоссаин Расоули ланд ин Токё то cомпете ат Гамес“ (эн). Фреэ Пресс Жоурнал. Қаралди: 2021-йил 28-август.
- ↑ „Афгҳан Паралймпианс арриве ат Гамес афтер ҳарроwинг жоурней фром Кабул то Токё“ (эн-АУ). www.абc.нет.ау (2021-йил 28-август). Қаралди: 2021-йил 1-сентябр.
- ↑ „Афгҳан атҳлетес арриве ин Токё“ (эн). Интернатионал Паралймпиc Cоммиттеэ. Қаралди: 2021-йил 28-август.
- ↑ „Жудо – Cомпетитион Счедуле“. Токё 2020 Паралймпиcс. Токё Органисинг Cоммиттеэ оф тҳе Олймпиc анд Паралймпиc Гамес (2021-йил 31-август). 2021-йил 31-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 3-сентябр.
- ↑ „Таэкwондо – Wомен К44 -49кг – Энтрй Лист бй Эвент“. Токё 2020 Паралймпиcс. Токё Органисинг Cоммиттеэ оф тҳе Олймпиc анд Паралймпиc Гамес (2021-йил 31-август). 2021-йил 31-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 3-сентябр.
- ↑ „Афгҳан Паралймпиан Закиа Кҳудадади макес дебут афтер топ-сеcрет эваcуатион“ (эн-УС). Тҳе Жапан Тимес (2021-йил 2-сентябр). 2022-йил 26-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 4-сентябр.