Закопане
Wиэлка Крокиэw

Закопане — Полша давлатида жойлашган шаҳар. Татра тоғлари этагида, 850 м баландликдаги тоғ оралиғидаги сойликда жойлашган. Аҳолиси 30 минг кишидан зиёд (1990 йиллар ўрталари). Июл ойида ўртача температураси 15°, январники - 5°, ўртача йиллик ёғин 1000 мм. Қишда қуёшли кунлар кўп бўлади, қор узоқ сақланади. Санаторийлар, дам олиш уйлари, меҳмонхоналар, пансионатлар бор. Алпинизм, туризм ва қишки спорт мусобақаларининг миллий маркази. З. ёғочдан бадиий буюмлар ясаш ва спорт чанғилари ишлаб чиқариш билан машҳур. Татра музейи бор.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил