Zalaegerseg
Залаэгерсег( венг.: Залаэгерсзег, олмонча: Эгерсеэ ) — Венгрия ғарбидаги шаҳар, Зала округининг ма’мурий маркази. Аҳолиси — (2014-йил 1-январ ҳолатига кўра) 59 275[2] нафар киши.
Залаэгерсег | |
|---|---|
| Мамлакат | Венгрия |
| Ҳукумат | |
| • мер | Золтан Балаич |
| Майдон | 10,241 км2 (3,954 кв ми) |
| Телефон коди |
+36 92 кенглик = |


География ва транспорти
Залаэгерсег Ғарбий-Дунаёрти ўлкасида, Будапештдан 200 километр жануби-ғарбда ва Балатон кўлининг ғарбий учидан 35 километр шимоли-ғарбда жойлашган. Ғарбдан тахминан 40 километр узоқликда Австрия ва Словения билан чегарадош. Шаҳарда темир йўл стансияси мавжуд. Э65 автомобил йўли Вашвар - Залаэгерсег - Надканижа Залаэгерсег орқали ўтади. Шаҳардан Зала дарёси (Балатон ҳавзаси) оқиб ўтади.
Тарихи
Шаҳар илк марта 1247-йилда Эгерскуг, 1293-йилда эса Эгерсег номи билан тилга олинган. 1266-йилда қирол Бела ИВ шаҳарни Веспрем диосезига қўшиб олди ва Эгерсег веспрем епископлари томонидан бошқарила бошланди. ХИВ асрда Эгерсег минтақадаги энг йирик шаҳар эди. 1368-йилдан—1389-йилгача бўлган даврда у эркин қироллик шаҳри мақомига эга эди, аммо кейин яна 1848-йилгача унга эгалик қилган веспрем эпископларига ўтди. 1381-йилда шаҳарда биринчи тош черков қурилган. Шаҳар аҳолиси жадаллик билан кўпайиб борди, Эгерсзег Зала округининг "де-факто" пойтахтига айланди.
1526-йилда Мохач жангидаги мағлубиятдан сўнг, Усмонли империяси қўшинлари Венгрия ерларига босқинчилик юришларини бошлаганларида, шаҳарда истеҳком ишлари олиб борилди, деворлар ва қал’а қурилди. Шаҳарга биринчи марта 1570-йилларда турклар томонидан ҳужум қилинади, аммо Эгерсегни олишга муваффақ бўлишмайди. Жанубда жойлашган йирик Надканижа шаҳри турклар томонидан босиб олинганлиги сабабли, Эгерсегнинг стратегик аҳамияти сезиларли даражада ошди. Туркларнинг 1616-йилда шаҳарни босиб олишга иккинчи уриниши яна муваффақияциз якун топади. Эгерсег турклар томонидан фақат 1664-йилда босиб олинган, аммо ХВИИ аср охирида у бутун Венгрия билан бирга Австрия армияси томонидан турклардан озод этилган.
ХВИИИ асрда округнинг пойтахти аллақачон расман Эгерсегга кўчирилган. 1730-йилда шаҳарда барокко услубидаги иншоот, 1760-йилда эса катта черков қурилган. ХИХ шаҳарнинг ўрни аста-секин туша бошлади, тез ўсиб бораётган Надканижа ва Кестхей округ пойтахти билан рақобатлаша бошлади, 1870—1885-йиллар мобайнида Эгерсег ҳатто шаҳар мақомини ушлаб қололмади. ХИХ асрда шаҳар Залаэгерсег, я’ни "Заладаги Эгерсзег" деб атала бошланди. 1890-йилда шаҳарда темир йўл барпо этилди. Асрнинг бошида кўпгина янги бинолар қурилди.
Иккинчи Жаҳон уруши пайтида 1220 нафар Залаэгерсег яҳудийлари қувғин қилинган ва Освенсимда ҳалок этишган. Шаҳар 1945-йил 28-мартда совет армияси томонидан озод қилинган. Уруш пайтида шаҳар катта вайронагарчиликка учрамади.
Урушдан кейинги даврда шаҳарда бир қанча саноат корхоналари барпо қилинди, улардан энг йириклари тўқимачилик фабрикаси ва нефтни қайта ишлаш заводи бўлди. Шаҳар ҳудуди ва аҳолисининг тез ўсиши Залаэгерсег томонидан қишлоқ ва шаҳарларнинг ўзлаштирилишига олиб келади. Сосиализмнинг қулаши натижасида юзага келган инқироз 1990-йилларнинг охирида иқтисодий ўсишга ўрнини бўшатиб беради.
Манбалар
- ↑ Магярорсзáг кöзигазгатáси ҳелйнéвкöнйве, 2021. жануáр 1., Газеттеэр оф Ҳунгарй, 1ст Жануарй 2021
- ↑ Ежегодное издание «Административная Венгрия», Центральное Статистическое Бюро, 2014.
Ҳаволалар
Адабиёт
- Венгрия. Қўлланма. Дунё бо'йлаб, 2007 йил ИСБН 978-5-98652-117-6