Залилий (тахаллуси ва асл исм шарифи Муҳаммад Содиқ) (тахминан 1674-йил Ёркентда таваллуд топган) — уйғур шоири. Уйғур адабиётида реализм асосчиларидан. У Ёркентдаги мадрасада таҳсил олган. Араб ва форс тилларини ўрганган. Бизгача битга тўплами етиб келган. Унга "Сафарнома" (1720), "Тазкираи чистой" (1736), "Тазкира Муҳаммад Шариф Бузуругвор" (1744) каби достонлар ҳамда 2 қасида, 133 ғазал, 19 муҳаммас, 26 рубоий, 5 мустаҳзод ва форс тилида ёзилган 46 ғазали жамланган. Асарларида ватанпарварлик ва халқпарварлик руҳи етакчилик қилади.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил