Zalla Zarana
Залла Зарана, туғилган вақтдаги исми Розалижа Срšэн (1897-йил 16-июл — 1967-йил 12-июл) — америкалик актриса. У Голливудда муваффақият қозонган биринчи словениялик актриса ҳисобланади.
| Залла Зарана | |
|---|---|
|
| |
| Таваллуди |
Розалижа Срšэн 16-июл 1897-йил Žуžэмберк, Австрия-Венгерия |
| Вафоти |
12-июл 1967-йил (69 ёшда) Лос-Анжелес, АҚШ |
| Касби | Актриса |
| Фаолият йиллари | 1917-1928-йиллар |
| Турмуш ўртоғи | Тҳеодоре Г. Лоҳман |
Ҳаёти
Зарана 1897-йил 16-июлда Австрия-Венгрия империясининг Қуйи Карниола вилоятидаги Жуземберк шаҳрида туғилган[1][2]. У ўн етти ёшида Америка Қўшма Штатларига жўнаб кетди ва Сан-Франсискодаги холасиникига кўчиб ўтди. Зарана инглиз тилини, матн териш ва бухгалтерия ҳисобини ўрганиш учун тунги машғулотларга борди. У 1917-йилда Германияда туғилган дўсти Изабел Греннер билан Лос-Анжелесга борди ва актриса бўлиш учун ҳаракат қила босжлади. У „Тҳе Фламе оф тҳе Юкон“ филмида испан раққоси ролини ўйнади ҳамда бир оз муваффақиятга эришди. Зарана ғарбда Wиллиам С. Ҳарт билан иккинчи даражали ролларни ўйнаб юрган. 1922-йилда Жаcк Ҳохиэ билан бирга „Баcк Фире“ ва „Силвер Спурс“ филмларида Лестер Кунео ролини ўйнаган. У экзотик қаҳрамонлар, раққосалар ва вамплар каби ролларни афзал кўрган ҳамда 20 тадан ортиқ шунга ўхшаган филмларда рол ижро этган. Унинг карераси жуда ҳам камтарона эди. Бироқ, Стан Лаурел ва Гарй Cоопер каби машҳур юлдузлар билан саҳналарда биргаликда роллар ўйнаган. Эрич вон Строҳеим режиссёрлигидаги „Тҳе Меррй Wидоw“ филмида Маэ Муррайнинг ёрқин дўсти каби машҳур ролларни ўйнади. Овозли филмлар пайдо бўлиши билан у экранни тарк этди ва 1930-йилда турмушга чиқди. У вақти-вақти билан саҳна асарлари учун песалар ёзиб турди[3].
Филмографияси
- Тҳе Фламе оф тҳе Юкон (1917)
- Cупид'с Дай Офф (1919)
- Силвер Спурс (1922)
- Баcк Фире (1922)
- Тҳе Wҳеэл оф Фортуне (1923)
- Тҳе Меррй Wидоw (1925)
- Тҳе Ладй Wҳо Лиэд (1925)
- Тҳе Wиндинг Стаир (1925)
- Навй Блуэ Дайс (1925)
- Тҳе Ёкел (1926) (шорт)
- Буттерфлиэс ин тҳе Раин (1926)
- Лигҳтнин' Wинс (1926)
- Тҳе Шоw (1927)
- Тҳе Ҳеарт Тҳиэф (1927)
- Туркиш Ҳоwлс (1927)
- Wҳат Приcе Лове? (1927)
- А Шип Cомес Ин (1928)
- Тҳе Биг Cитй (1928)
- Wест оф Занзибар (1928)
- Wингс (1928)
- Ман, Wоман анд Wифе (1929)
Манбалар
- ↑ "Неw Ёрк Пассенгер Арривал Лисц (Эллис Исланд), 1892-1924", датабасе wитҳ имагес, ФамилйСеарч (ҳттпс://фамилйсеарч.орг/арк:/61903/1:1:ЖЖ79-ДЙ6 : 16 Аугуст 2019), Росалиэ Серсен, 1914.
- ↑ „Витал Реcордс“ (1930-йил 22-октябр), с. 23. Қаралди: 2020-йил 25-январ.
- ↑ Носе, Рок. „Из Žуžэмберка одšла мед звезде Ҳоллйwоода“. Доленжски лист (2017-йил 24-июл), с. 17. Қаралди: 2020-йил 25-январ.
Ҳаволалар
- Залла Зарана ат ИМДб