Залсбург (нем. Салз—туз ва бург— шаҳар) — Австриянинг марказий қисмидаги шаҳар. Залсах дарёсининг ҳар икки соҳилида, 1300–2000 м баланд ликда, Залсбург сойлигида жойлашган. Залсбург ерининг маъмурий маркази. Ахрлиси 144,2 минг киши (2000). Транспорт йўллари тугуни. Аэропорти халқаро аҳамиятга эга. Тўқимачилик, озиқовқат, машинасозлик, полиграфия, ёгочсозлик саноати корхоналари мавжуд. Мусиқа асбоблари ишлаб чиқарилади, мармар қайта ишланади. 3. ўрнида қадимда келтлар яшаган, римликлар З.ни Ювавум деб атаган. ХИ—ХИИ асрлардан 3. атрофидан кўплаб туз қазиб олина бошлаган. 1805-йилдан Залсбург Австрия, 1810-йилдан Бавария, 1815-йилдан яна Австрия таркибида. Залсбургда В. Моцарт туғилган уй, Каролина Августа музейи бор. Меъморий ёдгорликларидан эски шаҳар қисмида (дарёнинг чап соҳили) барокко услубидаги собор (1611—28), архиепископ қароргоҳи (1120), черковлар ва бошқа сақланган. Янги замонавий бинолар дарёнинг ўнг соҳилида жойлашган. Фестиваллар уйида мусиқа ва театр санъатининг халқаро фестиваллари бўлиб туради. Туризм маркази. Театри бор.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил