Замахшар, Змухшир, Зумукшир (форсча: زمخشر‎‎‎, туркманча: Йзмйкşир) — қадимий ва ўрта асрларда Хоразмда мавжуд бўлган шаҳар, баъзи маълумотларга кўра қишлоқ. Замахшар Ислом уламоси Маҳмуд ибн Умар Замахшарийнинг ватанидир. У ҳозирги Туркманистоннинг шимолидаги Тошҳовуз вилояти Тахта туманидаги қишлоқ ўрнида бўлган.

Замахшар
форсча: زمخشر‎‎‎, туркманча: Йзмйкşир
Муқобил номлар Змухшир, Зумукшир
Манзилгоҳ Хоразм
Тури Қадимий шаҳар (қишлоқ)
Тарих
Ташкил этилган мил. авв. ИИИ аср
Ташлаб кетилган ХИВ аср
Даврлар Ўрта асрлар
Макон қайдлари
Археологлар М. В. Воеводский (1934), Яҳё Ғуломов (1936), С. П. Толстов (1938)
Вазият Вайрон қилинган

Тарихи

Замахшар милоддан аввалги ИИИ асрдан мавжуд бўлган[1]. Милодий биринчи асрларда бу ҳудуддаги энг йирик аҳоли пунктларидан бирига айланган[2]. Замахшар савдо йўллари ва табиий суғориладиган тоғ олди ҳудудларида жойлашган қишлоқлардан бири эди[3]. Месопотамиядан савдо йўли Нисо, Қорақум ва Замахшар орқали Гурганжга ўтган, у ерда бир қанча йўллар бирлашган, сўнгра Устюрт орқали Волга ва Қора денгизнинг ўнг қирғоғигача борган[4]. Шаҳар Х асрда Ўрта Осиёда сирланган буюмлар кулолчилиги гуллаб-яшнаган даврда кулолчилик ишлаб чиқариш марказларидан бири бўлган[5][6]. Замахшарнинг энг гуллаб-яшнаган даври ИХ—Х асрларга тўғри келади[1].

Ал-Муқаддасий (Х аср) маълумотларига кўра, ўрта асрларда Замахшар кичик шаҳар (Кат, Гурганж ва минтақадаги бошқа шаҳарлардан анча кичик) бўлган[7]. Ибн Баттута (ХИВ аср) бу қишлоқ Гурганждан 4 чақирим узоқликда жойлашганлигини ёзган[8]. Замахшар Хоразмнинг 1315-йилда чингизий Бобо-ўғул (Чингизхоннинг укаси Жўжи-Хасорнинг авлоди) томонидан вайрон қилинган шаҳарлари сирасига киради[9]. ХИВ асрдан кейин ёзма манбаларда шаҳар ҳақида тилга олинмаган[8].

Ал-Муқаддасий Замахшар ҳақида ёзган[14]:

Замахшар — деворлари, ариқлари, зиндонлари, дарвозалари темир билан қопланган, ҳар кечаси кўтарилиб турувчи кўприкли кичик (қишлоқ). Катта йўл шаҳарни кесиб ўтади. Масжиди гўзал (у бозорнинг четида жойлашган).

_____________________________________________________________

Асл матн (арабча): زمخشر: صغيرة عليها حصن و خندق و محبس و أبواب محددة و الجسور ترفع كل ليلة و الجادة تشق البلد، و الجامع ظريف بطرف السوق.

— „Аҳсан ат-такасим фи марифат ал-акалим“

Замахшар араб географи Муқаддасий асарида яна шундай таърифланган: "…унча катта бўлмаган қишлоқ, унда девор, хандақ, қамоқхона, темир билан қопланган дарвозалар, ҳар кеча кўтариб қўйиладиган кўприклар бор. Уни катта йўл кесиб ўтади; жоме масжиди чиройли. У бозорнинг четига жойлашган". В. В. Бартолд фикрича, Замахшар Хивадан 80, Кўҳна Урганчдан 125 чақирим келадиган Зумукшир харобалари ўрнида бўлганТуркманлар уни Измихшир деб аташган[10].

Харобалари

Замахшар қалъаси харобалари Туркманистоннинг Тошҳовуз вилояти Гўрўғли шаҳридан 26 км ғарбда жойлашган[11]. Харобалардан унчалик узоқ бўлмаган жойда Герелде (жанубдан 0,5 км) ва Йзмикшир (ғарбдан 1,2 км) қишлоқлари жойлашган. Бу харобалар 1873-йил 4—11-августда ҳудудда разведка олиб борган чор генерали М. Д. Скобелевнинг „От Змукшира до колодсев Орта-кую“ асарида тилга олинган. Замахшар харобаларини М. В. Воеводский (1934), Яҳё Ғуломов (1936), С. П. Толстов (1938) бошчилигидаги экспедициялар текширган[12].

Қалъа деворларининг айрим қисмлари ва лой ғиштдан қурилган дарвозалари ҳозирги кунгача сақланиб қолган. Деворларнинг умумий узунлиги 1500 м ни ташкил қилади. Қалъани ўраб турган хандақнинг чуқурлиги 16 м, кенглиги 15 м гача[1].

Яна қаранг

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 1,2 Луcкоw Б.. Туркменистан: версункене Wüстенстäдте ан дер Сеиденстраßэ. Тресчер Верлаг, 2012 — 195-бет. ИСБН 9783897942103. 
  2. ↑ Неразик Е. Е.. Сельское жилище в Хорезме И—ХВ вв.: Из истории жилища и семьи. Наука, 1976 — 16-бет. 
  3. ↑ Труды южно-туркменистанской археологической комплексной экспедиции, Ашхабад, 1963 — 301-бет. 
  4. ↑ Институт истории АН УзССР. История Хорезма: с древнейших времён до наших дней. Фан, 1976 — 70-бет. 
  5. ↑ Пугаченкова Г. А.. Искусство Туркменистана: очерк с древнейших времён до 1917 г.. Искусство, 1967. 
  6. ↑ История Туркменской ССР. Издательство АН ТССР, 1955 — 238-бет. 
  7. ↑ Средневековый город Средней Азии 1973.
  8. ↑ 8,0 8,1 Босwортҳ C. Э. „Замак̲ҳ̲с̲ҳ̲ар“, . Энcйcлопаэдиа оф Ислам, Сеcонд Эдитион. 
  9. ↑ Бартольд В. В.. Работы по исторической географии. Восточная литература РАН, 2002 — 54-бет. ИСБН 9785020182950. 
  10. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
  11. ↑ Известия АН Туркменской ССР: Серия биологических наук. Ылым, 1982 — 40-бет. 
  12. ↑ Ўзбек совет энциклопедияси. Ташкент: Ўзбек Совет Энциклопедияси Бош редакцияси, 1971 — 426-бет.