Zambarak daraxt

Замбарак дарахт (Cоуроупита гуианенсис)[1] – Британиянинг Гвианасида ўсадиган дарахт. Унинг гул ҳамда мевалари дарахт танаси бўйлаб осилиб турадиган новдаларда ўрнашган. Гуллаш даврига яқин ўсимлик танасининг ҳар хил қисмидан новдага ўхшаш узун гулбандлар ўсиб чиқа бошлайди ва бу гулбандларнинг охири йўғонлашиб, олдин гулга кейинчалик мевага айланади. Бу гулбандлар йиллар ўтиши билан узайиб боради. Ниҳоят мевалар ўсимлик танасида турлича узунликдаги бандларда осилиб туради. Замбарак дарахтини фанда Коуропита гуанензис деб юритадилар. Ўзига хос манзарага эга бўлган бу дарахт кўпгина тропик мамлакатларнинг ботаника боғларида ўстирилади. Меваси қаттиқ, юмалоқ, шарсимон, жигар ранг, диаметри 10–18 см га етади. Бу ўсимликнинг мевалари шамолда бир-бирига ёки дарахтнинг танасига урилиб узоқдан келаётган замбарак шовқинларини эслатувчи ўзига хос овоз чиқаради. Шунинг учун бу ўсимликка замбарак дарахт деган нон берилган.
Адабиётлар
- ↑ Усмонов Д., Ҳошимов Н. Дунёнинг ғаройиб дарахтлари. – Тошкент: Фан, 2007. 6-б.