Zambiya
Замбия Республикаси Републиc оф Замбиа
| |
|---|---|
| Шиор: Оне Замбиа, Оне Натион | |
| Мадҳия: Лумбанени Замбиа | |
|
| |
| Пойтахт | Лусака |
| Расмий тил(лар) | Инглиз |
| Ҳукумат | Президентлик Республика |
| Эдгар Лунгу | |
• Сана |
24-октабр 1964 |
| Майдон | |
• Бутун |
752 614 км2 (39-ўрин) |
• Сув (%) |
1 |
| Аҳоли | |
• 2017-йилги рўйхат |
17 094 130 (71-ўрин) |
| • Зичлик | 14/км2 |
| ЙИМ (ХҚТ) | 2005-йил рўйхати |
• Бутун |
АҚШ$10,230 мил. (137-ўрин) |
• Жон бошига |
АҚШ$908 |
| Пул бирлиги | Кwача (ЗМК) |
| Вақт минтақаси | УТC+2 |
• Ёз (ДСТ) |
УТC+2 |
| Қисқартма | ЗА |
| Телефон префикси | 260 |
| Интернет домени | .зм |
|
| |
Замбия (инглизча: Замбиа [ˈзæмбиə] Замбия Республикаси (Републиc оф Замбиа) — Марказий Африкадаги давлат. Майдони 752,614 км2. Аҳолиси 14,222,233 киши (2013). Пойтахти — Лусака шаҳри. Маъмурий жиҳатдан 9 вилоят (провинсия)га бўлинади.
Давлат тузуми
Замбия — республика. Буюк Британия бошчилигидаги Ҳамдўстлик таркибига киради. Амалдаги конституция 1996-йилда қабул қилинган. Давлат бошлиги — президент. У умумий ва тўғри овоз бериш йўли билан 5 йил муддатга сайланади. Президент Вазирлар Маҳкамаси раиси ҳамдир. Қонун чиқарувчи ҳокимиятни президент ва бир палатали парламент — Миллий ассамблея, ижрочи ҳокимиятни президент ва ҳукумат амалга оширади.
Табиати
Замбия Шарқий Африка ясси тоғлигида, Жанубий ярим шарнинг субекваториал минтақасида жойлашган. Ҳудудида тоғ ва тепаликлар учрайди, аксар қисмининг баландлиги 1000–1350 м. Энг баланд жойи — Мучинга тогъидаги Мумпу чўққиси (1893 м). Кенг ясси ботиқларининг кўпи Шарқий Африка синиқлари зонасига киради. Замбияда мис, рух, қўрғошин, ванадий, темир, уран рудалари, марганец, графит, олтин, қалай, тошкўмир конлари бор. Иқлими субекваториал. Замбияда йил давомида аниқ уч мавсум кузатилади: иссиқ ва қуруқ (август—октябр), илиқ ва сернам (ноябр— апрел), қуруқ ва салқин (май—июл). Энг иссиқ ой (октябр)нинг ўртача ҳарорати 23—27 °C, энг салқин ой (июл)ники 15—20 °C. Йиллик ўртача ёғин жанубда 700 мм дан шимолда 1400 мм гача. Йирик дарёлари Замбези ва унинг ирмоқлари — Кафуэ ва Луангва. Дарёлари серостона бўлганидан кемалар дарёларнинг баъзи жойларидагина қатнайди. Замбези дарёсида Виктория шаршараси бор. Энг йирик кўли — Бангвеулу; Танганика кўлининг жанубий, Мверу кўлининг шарқий қисми ҳам Замбия ҳудудида. Ёғин кўпроқ ёғадиган жойлардаги қизил латерит тупроқли ерлар мавсумий сернам тропик ўрмон ва баланд ўсадиган ўтли саванналардан иборат. Қуруқ иқлимли жойларида жигарранг қизил ва қизилқўнғир тупроклар тарқалган. Мамлакат ҳудудининг 1/2 қисмини сийрак дарахтли қуруқ тропик ўрмонлар эгаллаган. Саванналарда фил, буйвол, каркидон (2 тури), зебра, кийик, арслон, қоплон, чиябўри ва бошқалар бор. Қуш ва судралувчилар (жумладан нил тимсоҳи, кобра ва бошқалар) кўп. Дарё ва кўллари балиққа бой. Сеце пашшаси чорвачиликка катта зиён етказади. 20 га яқин миллий боғи (Кафуэ, Сиома Нгвези, Шимолий ва Жанубий Луангва ва бошқалар) бор.
Аҳолиси
Аҳолисининг 99% банту оиласининг турли гуруҳига мансуб африкаликлар; асосийлари бемба, тонга, лози, лунда, малави ва бошқа Европаликларнинг аксарияти инглиз ва африканерлар. Осиёликлар ҳам бор. Расмий тил — инглиз тили. Аҳолисининг 80%и христианлар бўлиб, уларнинг кўплари маҳаллий анъанавий динларга ҳам эътиқод қилади. Шаҳар аҳолиси 42%.
Тарихи
Замбия ҳудудида узоқ ўтмишда одамлар яшагани маълум. Аникланган ёдгорликлар палеолит даврига мансуб. Кабве шаҳри атрофида ибтидоий инсон суяклари топилган. Гуишо булоғи яқинида ва Начикуфу ғорида истиқомат қилган кишилар ов ва ёввойи меваларни териш, балиқчилик билан шуғулланганликлари аникланган. ХВИИ—ХВИИИ асрларда Замбияда банту тилида сўзлашувчи қабилалар ҳукмронлик қилган. Бу даврда деҳқончилик, чорвачилик ва темирчилик ривожланган. ХВИИИ аср охирида Замбияга португаллар, кейинчалик инглизлар кириб келган пайтда кичиккичик давлатлар ва қабила уюшмалари бўлган. Уларнинг моддий маданияти юқори даражада ривожланган эди. ХИХ асрнинг 90 йилларида Замбияни Британиянинг С. Роде бошчилигидаги Жанубий Африка компанияси босиб олиб, дастлаб икки ҳудудга бўлиб бошқарди. 1911 йил бу икки ҳудуд Шимолий Родезия номи билан бирлаштирилди. 1924 йил Шимолий Родезия Британия протекторати деб эълон қилинди. Йирик мис ва полиметалл руда конлари топилиши билан кончилик саноати ривожланди, шаҳарлар ва темир йўллар қурила бошлади. Анъанавий деҳқончилик таназзулга учраб, деҳқонлар хонавайрон бўлди. 20—30 йилларда мустамлака тузумига қарши уюшган ҳолда кураш бошланди. 1935 ва 1940 йиллари мис конларида йирик ғалаёнлар бўлиб ўтди. Норозиликлар қурол ёрдамида бостирилди. Иккинчи жаҳон урушидан сўнг Шимолий Родезияда мустамлакачиларга қарши кураш кучайди. Бунга Африка миллий конгресси, Африка кон ишчилари касаба уюшмаси раҳбарлик қилди. 1953 йил Родезия Федерацияси ва Нясаленд тузилиб, унга Шимолий Родезия ҳам қўшиб олинди. 1958 йил Замбия миллий конгресси Африка миллий конгрессидан алоҳида партия бўлиб ажралиб чиқди. Кейинчалик унинг асосида К. Каунда раҳбарлигида Миллий мустақиллик бирлашган партияси тузилди (1959). 60 йиллар бошида мамлакатда федерациядан чиқиш ва мустақил давлат тузиш учун кураш кучайди. Натижада Шимолий Родезия 1964 йил январда ўзини ўзи идора қилиш ҳуқуқини олди. 24 октабрда эса мустақил Замбия Республикаси деб эълон қилинди ва президентликка К. Каунда сайланди. 1968—69 йилларда Замбия ҳукумати мамлакат иқтисодиётини мустаҳкамлаш мақсадида энг йирик чет эл савдо, саноат ва мис конлари компаниялари устидан назорат ўрнатди. 1973 йилдаги конституцияга кўра, "Замбия инсонпарварлиги" сиёсий дастури қабул этилди. У хусусий мулкчиликни сақлаб қолган ҳолда оддий инсон эҳтиёжларини тўлиқ қондириш мақсадини қўйди. 1991 йил кўп партияли асосдаги сайловда Ф. Чилуба президента этиб сайланди. 1964 йилдан БМТ аъзоси. Ўзбекистон Республикаси билан дипломатия муносабатлари 1994 йил 1 февралда ўрнатилган. Миллий байрами — 24 октабр — Мустақиллик эълон қилинган кун (1964).
Асосий сиёсий партиялари, касаба уюшмалари
Кўп партияли демократия учун ҳаракат, 1990 йилда тузилган; Миллий мустақиллик бирлашган партияси, 1959 йилда тузилган; Замбия демократик конгресси, 1995 йил тузилган; Миллий партия, 1993 йил тузилган; Замбия кун тартиби, 1996 йил асос солинган; Демократия ва тараққиёт учун анжуман, 2001 йилда Кўп партияли демократия учун ҳаракат партияси парчаланиши натижасида тузилган. Замбия касаба уюшмалари конгресси 1965 йилда тузилган, Умум Африка касаба уюшмалари федерацияси аъзоси.
Хўжалиги ва иқтисодиёт
Замбия мустамлакага айланган даврдан унинг иқтисодиёти дунё бозорига, асосан, Буюк Британияга фақат мис ва полиметаллар етказиб беришга ихтисослашиб, хўжалигининг бошқа тармоқлари кон саноатига хизмат килиб келди. Ялпи ички маҳсулотда тоғкон саноати 9%, ишлаб чиқариш саноати 31,8%, қишлоқ хўжалиги 18% ни ташкил этади. Саноати. Тоғкон саноати ва рангли металлургия ривожланган. Замбия мис рудаси захираси бўйича дунёда олдинги ўринларда туради. Мис 6 йирик кондан казиб олинади. Мис билан бирга кобалт, кумуш ва олтин ҳам чиқади. Полиметалл рудалари ва кадмий, гипс, талк ва қурилиш материаллари конлари ҳам бор. И.ч. саноати рангли металлургия корхоналаридан ташқари озиқовқат, нефтни қайта ишлаш, машинасозлик, металлсозлик, семент саноати тармоқларидан иборат. Тегирмонлар ва новвойхоналар, кушхоналар, қанд заводлари, сут маҳсулотлари, сариёғ, мол ёғи ва ўсимлик мойи ишлаб чиқариш корхоналари, тамаки корхоналари ишлайди. Кафуэда тўқимачилик, Лусакада пахта тозалаш фкалари бор. Киме ва нефтни қайта ишлаш саноати ўғитлар, бўёқлар, локлар, автошиналар, пластмасса ва б. маҳсулотлар ишлаб чиқаради. Қоғоз саноати ривожланмоқда. Чиланга ва Ндоладаги семент заводлари бинокорлик ашёлари саноатида етакчилик қилади. КапириМпошида ойна ва шиша идишлар ишлаб чикарувчи заводлар, Луаншеда электр симлари, кабел, шпатлар, мис ва алюминий буюмлари, Лусакада қора металлардан турли маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи здлар мавжуд. Машинасозлик корхоналари орасида энг йириги — Ливингстондаги автомобил йиғув здидир. Радиоаппаратлар, қишлоқ хўжалиги анжомлари ишлаб чиқарувчи здлар ҳам бор. Бир йилда ўртача 7,8 млрд. кВцоат электр энергияси ишлаб чикарилади.
Қишлоқ хўжал и гида мамлакат иқтисодий фаол аҳолисининг 76% банд. Ғаллачилик — деҳқончиликнинг асоси. Асосий қишлоқ хўжалиги экини маккажўхори бўлиб, у Лунда, Мазабука, Тонга платоси, Бароца текислиги, Луангва дарёси водийси ерларида, тариқ ва жўхори Луапула, Шимолий ва Шимоли-ғарб вилоятларида, Луангва, Замбези дарёлари водийларида етиштирилади. Оз миқдорда буғдой экилади, у ички эҳтиёжнинг атиги 10% ини қондиради. Шоли, пахта, ер ёнғоқ, соя, кунгабоқар, шакарқамиш, тамаки, чой, кофе, мева ҳам етиштирилади. Мамлакат озиқовқатга бўлган эҳтиёжларини ўзи қоплай олмайди. Чорвачиликдаги моллар асосан яйловда боқилади. Яйловларда озиқ камлиги ва сеце пашшасининг кўплиги чорвачиликни ривожлантиришга йўл қўймайди. Мамлакатда гўшт, сут ва сут маҳсулотлари етишмайди. Замбия ҳудудининг 17% га яқини ўрмон билан қопланган. Ўрмонлардаги қарағай, эвкалипт дарахтларидан асосан кончиликда шпал ва мустаҳкамлагич сифатида фойдаланилади, родезия тики (қаттиқ ёғоч) ички бозорни таъминлайди ва четга сотилади. Ўрмонлардаги дарахтларни кесиш ва қайта ишлаш билан давлат компаниялари шуғулланади. Балиқчилик — африкалик аҳолининг анъанавий машғулоти. Балиқ, асосан, Бангвеулу, Мверу, Чиши, Танганика кўлларида, Кафуэ, Замбези, Луа пула дарёларида, Луканга ботқоклигида овланади.
Замбия четга мис, рух, кобалт, қўрғошин чиқаради. Четдан машина ва асбобускуналар, ёқилғи, кимё маҳсулотлари, озиқовқат олади. Асосий мижозлари: АҚСҲ, Франсия, Япония, Италия, Буюк Британия. Пул бирлиги — квача. Соғлиқни сақлаш. Давлатга қарашли даволаш муассасалари бепул. Бундан ташқари Лусака ва Коппербелтда хусусий тиббий муассасалар фаолият кўрсатади. Врачлар Замбия университети ҳузуридаги тиббиёт мактабида тайёрланади.
Маорифи, маданий-маърифий ва илмий муассасалари
Замбия мустақилликка эришгач, бошланғич мактабларда африкалик болалар европаликлар билан бирга ўқитила бошлади. Болалар 7 ёшдан бошлаб 7 йиллик бошланғич мактабда ўқийди. Бошланғич мактабнинг 1— 4синфларида дарслар она тилида, сўнг инглиз тилида олиб борилади. Ўрта мактаб 5 йиллик. Бошлангич мактаблар учун ўқитувчилар кичик (тўлиқсиз) ўрта мактаб негизида педагогика билим юртларида 2—3 йил давомида тайёрланади. Кичик ўрта мактаб ўқитувчилари эса тўлиқ ўрта мактаб негизида педагогика коллежларида 2 йил давомида, тўлиқ ўрта мактаб ўқитувчилари университетда тайёрланади. Ҳунартехника таълими бошланғич мактаб негизидаги ҳунар мактабларида ва ҳунармандчилик ўқув юртларида амалга оширилади. Лусакада университет (8 фт), КитвеНканада унинг филиали бор. З.да яна бир қанча институт ва коллежлар, шу жумладан Миллий ижтимоий бошқарув институти, амалий ҳунармандчилик ва тижорат коллежи, техника коллежи, миллий ресурсларни ривожлантириш коллежи (ҳаммаси Лусакада), бошқа шаҳарларда ҳам турли коллежлар мавжуд.
Йирик кутубхоналари: Лусакада университети кутубхонаси, кутубхоналар махдамаси, миллий архиви, шаҳар оммавий кутубхонаси. Ндола ва Китве Нканада оммавий кутубхоналар бор. Музейлари: Лусакада К. Каунда уй музейи, Миллий мустақиллик бирлашган партияси сиёсий музейи, Ливингстондаги музей, Ндола ва Мбаладаги музейлар.
Илмий муассасалари: Лусакада Миллий илмий тадқиқот кенгаши, Геология хизмати, Замбия университети ҳузуридаги Африка тадқиқотлари институти, педагогика тадқиқот бюроси, Чиланида Баликчилик марказий тадқиқот институти, Мазабукада Марказий ветеринария стяси, КитвеНканада Ўрмонтехника тадқиқот бюроси, Тиббиёт тадқиқот бюроси ва б. Бир қанча илмий жамият ва уюшмалар бор.
Транспорти
Замбияда 2 темир йўл линияси бўлиб, улар давлат томонидан бошқарилади. Темир йўлнинг уз. — 2,2 минг км. Автомобил йўллари узунлиги — 37,4 минг км, шундан 14 минг км қаттиқ қопламали. Ички сув йўлларининг уз. — 2250 км. Ички порти Танганика кўлидаги Мпулунгу портидир. Замбия ҳудуди орқали Дор уссалом—Ндола нефт қувури ўтказилган. Халқаро аэропортлари: Лусака, Ндола, Ливингстонда.
Матбуоти, радиоэшиттириши ва телекўрсатуви
Замбияда бир қанча газ. ва журналлар нашр этилади. Йириклари: "Замбия гавернмент газетт" ("Замбия ҳукумат газетаси", инглиз тилидаги кундалик газета, 1911 йил ташкил этилган), "Замбия дейли мейл" ("Замбия кундалик хабарлари", инглиз тилидаги кундалик газета, 1960), "Тайме оф Замбия" ("Замбия вақти", инглиз тилидаги кундалик газета, 1943), "Интанда" ("Юлдуз", тонга тилидаги ойлик газета, 1958), "Санди тайме оф Замбия" ("Замбиянинг якшанба вақти", инглиз тилидаги ҳафталик газета, 1965), "Юс" ("Ёшлар", инглиз тилида қар чоракда чиқадиган журнал, 1974). 3. Ахборот агентлиги 1969 йил тузилган. 3. радиоэшиттириш хизмати 1966 йил ташкил этилган бўлиб, ҳукумат томонидан назорат қилинади. Телекўрсатувлар Лусака ш.дан олиб борилади.
Адабиёти
Замбия адабиёти халқ оғзаки ижодиёти анъаналари асосида ривожланмоқда. Ж. Чиваленинг бемба ва луба халқпари тилларидаги "Марказий бантуларнинг тарихий тузуклари" китоби (1962) ва Ж. Мусапунинг "Аламанго" достонлар тўплами (1962) адабий ҳаётда муҳим воқеа бўлди. Бироқ маҳаллий тиллардаги бадиий адабиёт унчалик оммалашмади. 70 йилларда Замбия ёзувчиларининг инглиз тилидаги асарлари пайдо бўлди. Д. Мулайшонинг "Соқовлар тили" романи машҳур бўлди. Унда замонавий жамият ахлокий муаммолари мажозий тарзда тасвирланган. М. Лисванисо таҳрири остида "Замбия овозлари" номи билан қисқа ҳикоялар мажмуаси, Г. Пирининг "Тақдир қисмати", "Қалтис қилиқ" романлари ва б. асарлар босилиб чиқди. П. Муленга, М. Касесе, О. Симпсон, Анна Штиглер, Р. Бапти каби шоирлар, Ч. Вяс, У. Саиди каби ёзувчилар машҳур бўлди. 1978 йилда 3. ёзувчиларининг миллий уюшмаси тузилиб, барча адиблар унга бирлашдилар.
Меъморлиги ва тасвирий санъати
Замбиянинг шимолий ва шарқий минтақаларида қоя тошларига чизилган турли раем ва тасвирлар топилди, уларнинг илк намуналари мил. ав. 4-минг йилликка Лусака шаҳридаги замонавий бино. Сублиги қайд этилган. Маъдан бўёқлар (аксари қизил, сариқ, оқ, қора рангда) билан туширилган тасвирларда жонивор (фил, кийик, туяқуш)лар, одамлар қиёфаси ва ов манзараси гавдалантирилган. Замбиядаги турар жойлар, асосан, хашак ва қамишдан айлана тарҳли қилиб қурилган, деворлари лой сувоқли чайласимон уйлардан иборат бўлиб, уларнинг томи қамишдан кулоҳий шаклда ишланган, бўғоти остида айвонча ҳосил қилинади. Уй девори лой билан сувалиб, рангбаранг қилиб бўялади. З.нинг ХХ аср бошларида қад кўтарган шаҳарлари — Лусака, Ливингстон, Ндола эркин лойиҳада, кўчалари кенг, атрофига темир бетон ва хом ғиштлардан кам қаватли иморатлар қурилган. Кафуэ дарёси қирғоғида шу номда саноат маркази барпо этилган. Виктория шаршараси ёнида қурилган сайёхдар мажмуи миллий турар жой услубида безатилган. Замбиянинг касбий санъати яқинда пайдо бўлди. Рассомлардан Р. Силило алоҳида ажралиб туради. Унинг мўйқаламига мансуб халқ тарихи ва замонавий қишлоқ турмуши манзаралари Лусакадаги музейни безаб турибди. Рангтасвир ва ҳайкалтарошлик усталари Г. Таяли, Р. Сичалве, рассомлар Б. Кабамба, Ф. Чиняма, Р. Каусу, Б. Калулулар ижоди таҳсинга сазовор. 3. санъат маркази ҳар йили тасвирий ва амалий санъат асарлари танловини ўтказиб туради. Мусиқаси. Африкалик бошқа халклар каби 3. халкининг мусиқа санъатида ҳам кўшиқ, рақс ва соз чамбарчас боиганган. Тўптўп бўлиб тушиладиган нгома рақси, барабанлар жўрлигидаги ичила рақси раем бўлган. Аллалар, тўй маросим қўшиқлари, марсиялар кенг тарқалган. Диний маросим қўшиқ ва рақслари (зикр тушиш, инсжинсларни кувиш, жинлар базми каби) ҳамон учраб туради. Мамлакатга европаликлар келиши билан (18— ХИХ асрлар) христиан муножатлари оммалаша бошлади, африкача ва европача мусиқа услублари қоришган қўшиқчилик шаклланди, қўшни халқларнинг мусиқа ва қўшиқлари ҳам кириб кела бошлади. Мустақилликка эришилгандан кейин мамлакатда кўпгина мусиқа жамоалари вужудга келди. Лусака радиоси дастаси, акаука Макома квартети, "Салибчилар" квартети шулар жумласидан. Анъанавий мусиқа ижрочиларидан — созандалар М. Маталияна, А. Мулена, Э. Манда, хонандалар Д. Мазука, П. Маддиларни кўрсатиш мумкин. Рок мусиқаси, диско, регги каби замонавий оммабоп услубларда ижод қилувчи вокалчолғу ансамблларидан "Катта олтин олтилик", "Сеҳргар", "Маома"лар машҳур. Замбия маданият маҳкамаси анъанавий санъатни сақлаш ва ривожлантириш, ижодий жамоалар ташкил этиш билан шуғулланади.
Театри
1964 й.га қадар Шимолий Родезияда европалик ҳаваскорларнинг театр гуруҳларигина бўлган. 7 шаҳарда литлтиэтр деб аталган кичиккичик театр бинолари бўлган. Мустақиллик эълон қилингандан кейин Африка театр жамоалари вужудга келди, 3. санъат уюшмаси тузилиб, унга драматургреж.лар Г. Лумпа ва К. Нкхата раҳбарлик қилди. Эсхилнинг "Орестея" песаси маҳаллий фолклор услубидаги мусиқа ва рақслар билан саҳналаштирилди. Жо де Графтнинг "Ўғил ва қизлар" спектакли қўйилди. Замбияда профессионал театр йўқ. Кўпгина театр жамиятлари, гурухлари ва клублар бор. Уларнинг ко'пи миллий театр санъати уюшмаси ва Замбия театр санъати иттифоқига киради. Турлитуман труппа ва дасталар мамлакат ичкари туманларига бориб томошалар кўрсатади. Труппалар репертуаридан мумтоз асарлар, замонавий Европа ва Америка драматургларининг песалари асосий ўрин олган. Кўпинча фалсафий, баъзан диний мавзудаги асарлар саҳналаштирилади.[1]
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
