Zambiyada Islom
Замбияда Ислом кенг тарқалмаган, мамлакат аҳолисининг 1% дан камроғи исломга эътиқод қилади[1].
Тарих
Ислом Замбия ҳудудига Шарқий Африка соҳилидан араб савдогарлари ва қул савдогарлари воситасида кириб келди. Занзибар султ
онлигида Ас Саид ҳукмронлиги даврида араб қул савдогарлари Замбия ҳудудига Танзания, Малав ва Мозамбик қирғоқларидаги базаларидан етиб келишган. Бир неча юз йил давомида Замбия ва қўшни давлатлардан тўрт миллиондан ортиқ қуллар ўғирлаб, Ҳиндистон ва Арабистонга сотилган[2].
Кўп мусулмонлар Замбияга колониал даврда келишган. Улар асосан Ливингстондан Лусакагача темир йўл қуришда иштирок этган Ҳиндистон ва Покистон мусулмонлари эди. Улар темир йўл бўйлаб бир қатор аҳоли пунктларини ташкил этишди[3].
Мусулмонларнинг сони
Замбияда 100 мингга яқин мусулмон яшайди, бу умумий аҳолисининг 1% дан камроқни ташкил қилади (11,26 миллион кишини). Мусулмонлар асосан мамлакатнинг йирик шаҳарларида истиқомат қилади[4]. Замбияда мусулмонларнинг катта қисми суннийларни ташкил қилади шунингдек, шиаликга мансуб кичик исмоилийлар жамоаси ҳам мавжуд. Бундан ташқари, аҳмадия оқимига мансуб 500 га яқин фуқоро борлиги маълум[5]. Замбия расмий равишда христиан давлати ҳисобланса-да, мамлакатда диний эркинлик ҳукм суради ва мусулмонларга ҳеч ким тажоввуз қилмайди[4].
Манбалар
- ↑ „Замбиа“. У.С. Департмент оф Стате. 2016-йил 23-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 23-декабр.
- ↑ „Тҳе импаcт оф тҳе славе траде он Африcа“. Ле Монде дипломатиқуэ (1998-йил 1-апрел). 2017-йил 23-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 23-декабр.
- ↑ „Замбиа“. У.С. Департмент оф Стате. 2016-йил 23-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 23-декабр.
- ↑ 4,0 4,1 „Замбиа“. У.С. Департмент оф Стате. 2016-йил 23-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 23-декабр.
- ↑ .