Zamin fondi
Бу мақолада манбалар <реф></реф> тегларига олинмаган ёки умуман кўрсатилмаган. |
„Замин“ – бу халқаро жамоат фонди бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Биринчи Хоними – Зироат Мирзиёева раислигида ташкил этилган. Фонд турли масаларда кўмак ва инновация киритиш орқали фаолият олиб боради.
Фонднинг мақсади – мамлакатнинг барқарор ривожланишига ва аҳоли турмуш даражасини оширишга кўмаклашиш.
Фонднинг фаолияти узоқ муддатли, стратегик аҳамиятга эга ва барқарор лойиҳалардан иборат 3 йўналишга асосланган:
– атроф-муҳит;
– ижтимоий соҳа;
– хайрия тадбирлари.
Фонднинг ўзбек тилидан таржима қилинган „Замин“ номи ўсиш учун асос, платформа ва имконият деган маънони англатади.
Фонд қамрови:
- Атроф-муҳит
- Ижтимоий соҳа
- Хайрия тадбирлари
Васийлик кенгаши
- Мирзиёева Зироат Маҳмудовна - Васийлик кенгаши раиси;
- Лола Абдувоҳидовна - Васийлик кенгаши раисининг ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти бош илмий ходими, юридик фанлар доктори;
- Новицкий Зиновий Богданович - Васийлик кенгаши аъзоси, Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институти лойиҳа раҳбари, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори;
- Абдуқаюмов Абдуманноп Абдумажидович - Васийлик кенгаши аъзоси; Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази директорининг даволаш ишлари бўйича ўринбосари, бош шифокор, тиббиёт фанлари доктори
Ижро этувчи орган
- Алиева Тамила Анваровна - Ижро этувчи орган раҳбари
Атроф Муҳит Лойиҳалари
- Атмосфера ҳавоси ифлосланиши мониторингини автоматлаштириш: Атмосфера ҳавосининг ифлосланиши ҳар йили дунё бўйлаб 7 миллион нафардан зиёд одамнинг ҳаётига зомин бўлмоқда. Бугунги кунда ҳаво сифати мониторинги жаҳоннинг 6000 дан ортиқ шаҳрида олиб борилмоқда. Муаммонинг долзарблигини инобатга олиб, Фонд Гидрометеорология хизмати агентлиги ва БМТнинг Атроф-муҳит бўйича дастури (ЙУНЕП) билан ҳамкорликда Ўзбекистонда атмосфера ҳавоси ифлосланишини мониторинг қилишни автоматлаштириш бўйича лойиҳани амалга оширмоқда. Лойиҳа мақсади – ҳавонинг ифлосланиш даражасини ва одамлар соғлиғига салбий таъсирни камайтиришга қаратилган манзилли чора-тадбирларни амалга оширишга хизмат қиладиган ҳавони автоматлаштирилган тарзда мониторинг қилиш тармоғини кенгайтириш ва модернизация қилиш. Лойиҳа доирасида мониторинг.метео.уз сайти ва АирУз мобил иловаси ишлаб чиқилган бўлиб, улар мамлакат бўйлаб 71 та (шу жумладан 8 та автоматлаштирилган) кузатув шохобчасини бирлаштирган ҳамда ИҚАир халқаро платформасида тақдим этиб бориладиган ҳавонинг ифлосланиш ҳолати тўғрисидаги маълумотларни кўрсатади. 8 та автоматлаштирилган мониторинг стансиялари ўрнатилди. Ҳаво мониторингининг халқаро стандартлари уйғунлаштирилди. Соҳа мутахассислари учун амалий семинар-тренинглар ўтказилди.
- Бухоро вилояти умумтаълим мактабларида сув таъминоти, санитария ва гигиена: Ичимлик сувининг сифати, ундан оқилона фойдаланиш аҳоли саломатлигининг барқарор яхшиланишини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга. Лойиҳа мақсади – Бухоро вилоятидаги марказлаштирилган сув таъминотига уланмаган умумтаълим мактабларида тайёр ҳолда топшириш шарти билан сув таъминоти, санитария ва гигиена тизимларини яратиш. Лойиҳа доирасида 2021–2022 йилларда бундай тизимлар Бухоро вилоятининг 5 та туманидаги 16 та мактабда ташкил этилган бўлиб, 10 минг нафардан зиёд ўқувчи қамраб олинди. Тоза хавфсиз ичимлик сувидан лойиҳада иштирок этган мактаблар жойлашган яшаш масканларидаги 60 минг нафардан зиёд аҳоли баҳраманд бўлди. Мактабларда ЙУНИСЕФ билан биргаликда ўқувчилар, ўқитувчилар ва аҳоли учун санитария ва гигиена бўйича ахборот-маърифий тадбирлар ўтказилмоқда. „Ўзсувтаъминот“ мутахассислари ўз компетенсияларини оширди. 2023 йилда лойиҳа билан яна 30 та мактаб қамраб олинди.
- Яшил замин: Шаҳарларнинг жадал ривожланиши ва урбанизациянинг кенгайиши муносабати билан экологик вазиятнинг ёмонлашуви кузатилмоқда, минтақамиз иқлимининг ўзига хос хусусиятлари сабабли йирик шаҳарларда кўкаламзорлаштиришнинг етарли эмаслиги ҳаво ҳолати ва аҳоли саломатлигига салбий таъсир кўрсатмоқда. Лойиҳа мақсади – Тошкентда кўкаламзорлаштириш ишларига тизимли ёндашувни жорий қилиш ҳамда мавжуд жамоат яшил ҳудудларини асраш ва тиклаш, янгиларини яратиш орқали кўкаламзорлаштирилганлик даражасини шаҳарда фаровон ҳаёт кечириш кўрсаткичларига етказиш; атмосфера ифлосланишидан ҳимояланиш, шунингдек, барқарор ва юқори ҳосилдорликни асраш учун яшил тўсиқлар яратиш; соҳа мутахассисларининг компетенсиясини ошириш; шаҳарни кўкаламзорлаштириш жараёнини рақамлаштириш; жамоатчилик, соҳа мутахассислари ва давлат идораларининг саъй-ҳаракатларини бирлаштириш.
- Дарахтлар реестри: Дарахтлар тўлиқ хатловдан ўтказилмагани ва уларнинг реестри юритилмаётгани шаҳарсозликни режалаштириш босқичида ва ер майдонларини ажратишгача бўлган даврда ўсимликларни ҳисобга олиш имконини бермаяпти, бу эса ўсимликларнинг нобуд қилинишига олиб келмоқда, уларнинг ноқонуний кесилишини олдини олишга тўсқинлик қилмоқда ва жарима санксияларини қўллаш имкониятларини чекламоқда. Лойиҳа мақсади – дарахтларни уларнинг барча параметрлари ва ҳолатини кўрсатган ҳолда тўлиқ хатловдан ўтказиш орқали Тошкент шаҳридаги давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтларнинг рақамли реестрини яратиш. Дарахтларнинг тўлиқ ҳисобини юритиш, барча дарахтларни уларни асраш ва парваришлашни таъминлаш шарти билан мас’ул идораларга бириктириш.
- Ҳосилдор замин: Табиий ресурслардан нооқилона фойдаланиш уларнинг кескин қисқариши, тупроқларнинг таназзулга учрашига олиб келмоқда, шунингдек, ноёб мевали ўсимликларни асрашга тизимли ёндашув мавжуд эмаслиги уларнинг тўлиқ йўқолиб кетишига олиб келиши мумкин. Лойиҳа мақсади – минтақа учун ноёб бўлган ва энг мослашган мевали, ёнғоқ-мевали ва ўрмон ўсимликларини етиштириш бўйича кўчатхоналар яратиш; сув ва энергия тежовчи технологияларни, шунингдек, етиштиришда тупроқдан оқилона фойдаланиш технологияларини жорий қилиш; кўчатхоналар қошида ўқув марказларини ташкил этиш ҳамда ёшларни, шу жумладан аҳолининг эҳтиёжманд қатламларини ноёб агробиохилма-хилликни асраш ва ривожлантириш соҳасида ўқитиш ва бандлигини таъминлаш, бунга соҳадаги хорижий экспертларни жалб қилиш ва улар билан тажриба алмашиш. Тажриба лойиҳаси Қашқадарё вилоятида амалга оширилмоқда.
- Эcо-счоолс Узбекистан: „Замин“ томонидан Экологик таълим фонди (ФЕЭ, Дания Қироллиги) билан ҳамкорликда амалга оширилаётган лойиҳа. Лойиҳа мақсади – экология учун мас’улиятни сезувчи авлодни тарбиялаш, ўқувчиларни барқарор тараққиёт муаммолари тўғрисидаги хабардорликни ошириш ва мактабда атроф-муҳитни яхшилаш бўйича амалий тадбирларга жалб қилиш. Бугунги кунда лойиҳада Ўзбекистоннинг 41 та мактаби иштирок этмоқда. 2 та мактаб олий мукофот – Яшил байроққа сазовор бўлди.
- Ёш фермер: Табиий ресурслардан оқилона ва экологик тарзда фойдаланиш билан яқиндан боғлиқ бўлган маърифий экологик лойиҳа. Иштирокчилар ўқув давомида соғлом овқатланиш, ўсимликларни етиштириш, тупроққа нисбатан тўғри муомала қилиш бўйича амалий кўникмаларни эгаллайди. Лойиҳа мақсади – болаларнинг эрта касбга йўналтириш вазифаларини ҳал этиш, фермер касби ҳамда иссиқхона хўжалигини юритиш асослари билан таништириш. Лойиҳа доирасида ёш фермерлар учун ер ва сувдан оқилона фойдаланиш ҳамда иссиқхоналардан самарали фойдаланиш бўйича агросеминарлар ўтказилади. Ёш фермерлар иссиқхона қандай ишлашини, уни тўғри жойга ўрнатишни, яхши ҳосилга эришиш учун тупроқни оқилона тайёрлашни билиб оладилар.
Ижтимоий Соҳа Лойиҳалари
- Янги туғилган чақалоқлар эшитиш қобилиятининг универсал скринингини жорий этиш: Эшитиш қобилиятини йўқотиш муаммосини ҳал қилишда биринчи қадам ташхис қўйишдир. ЖССТ маълумотларига кўра, болаларда эшитиш қобилиятини йўқотиш ҳолатларининг қарийб 60 фоизини касалликларни профилактика қилиш, барвақт аниқлаш ва даволаш орқали олдини олиш мумкин. Лойиҳа мақсади – янги туғилган чақалоқларнинг эшитиш қобилиятини скрининг қилиш натижалари тўғрисидаги маълумотлар тўпланадиган ва таҳлил қилинадиган ягона миллий платформани яратиш. Платформа боланинг туғилганидан мактаб ёшига киргунга қадар эшитиш қобилиятининг ҳолатини мунтазам мониторинг қилиш ва зарур бўлганда даволаш жараёнини тузатиб бориш имконини беради. Лойиҳа доирасида Тошкентда тажриба лойиҳаси амалга оширилди: 15 та туғруқ маркази ва 4 та чақалоқлар учун болалар шифохоналарида скрининг ўтказиш учун ускуналар созланди ва фойдаланишга топширилди. Лойиҳа билан бутун республика бўйлаб 230 та туғруқ марказини қамраб олиш мўлжалланган.
- Эшитишида нуқсони бўлган 5 ёшдан катта шахсларни даволаш ва реабилитация қилиш: Тўлиқ карликка чалинган болаларни реабилитация қилишнинг энг самарали усули кохлеар имплантациядир. Муаммо шундаки, бола кохлеар имплантация учун давлат дастурига мос келмаса, аксарият ота-оналар операцияни ўтказишнинг молиявий имконсизлигига дуч келадилар. Лойиҳа мақсади – кохлеар имплантация ва суяк товуш ўтказувчанлиги бўйича диагностика қилиш ва операциялар ўтказиш; ота-оналар, ўқитувчилар ва шифокорлар учун кохлеар имплантациянинг муҳимлиги ва аҳамияти тўғрисида ўқув семинарларини ташкил этиш. Лойиҳа доирасида эшитишида нуқсони бўлган 4626 нафар шахс диагностика қилинди; 122 нафар шахсга кохлеар имплантация ва суяк товуш ўтказувчанлиги бўйича операциялар ўтказилди: кохлеар имплантациянинг муҳимлиги ва аҳамияти ҳақида ота-оналар, ўқитувчилар ва шифокорлар учун 7 та семинар ўтказилди.
- Эшитишни хоҳлайман!: Болага эшитиш қобилиятида нуқсон ташхиси қўйилса, шифокорлар нутқ бузилиши тузатиб бўлмайдиган даражага етмаслиги учун эшитиш аъзосини протезлаш амалиётини тавсия қиладилар. Эшитишсиз нутқ ривожланмайди. Нутқсиз эса тўлақонли билим олиш, ишлаш, бошқаларни тушуниш ва ўзини ифода этиш оғир бўлади. Лойиҳа мақсади – диагностика ўтказиш ва эшитиш аъзосини замонавий рақамли эшитиш аппаратлари билан протезлаш. Лойиҳа даврида эшитишида нуқсони бўлган 5 000 нафардан зиёд шахс диагностика қилинди. Лойиҳа доирасида 9 600 та замонавий рақамли эшитиш мосламалари созлаб берилди ва ўрнатилди. 4 823 нафар одам ҳаётида товушларга тўла янги босқич бошланди.
- Таълим муассасаларини замонавий ассистив ускуналар билан жиҳозлаш: Ассистив, яъни ёрдамчи ускуналар (аудиосинфлар, товуш-нутқ тренажёрлари) эшитишида ногиронлиги бўлган одамларнинг функсионал имкониятларини ошириш, қўллаб-қувватлаш ёки яхшилаш учун фойдаланилади. Ускуна ихтисослаштирилган таълим муассасалари ўқувчиларига педагог ва тенгдошларини эшитишига ёрдам беради, нутқ кўникмаларини ривожлантиради, ўқув жараёнининг самарадорлигини оширади. Лойиҳа мақсади – эшитишида нуқсони бўлган одамларга сифатли таълим олиши ва жамиятда мослашишига ёрдам бериш.
- Чегарасиз билимлар: Лойиҳа доирасида Фонд Ўзбекистон олий таълим муассасаларида ўқиш учун грант ажратади. Грант эшитишида нуқсони бўлган, ОТМда таҳсил олаётган ёки шартнома асосидаги таълим шаклига ўқишга кирган талаба/абитуриентларга, шунингдек, оила аъзоларидан бирининг эшитишида нуқсони бўлган талаба/абитуриентларга танлов асосида тақдим этилади. Лойиҳа мақсади – эшитишида нуқсони бўлган талаба/абитуриентларга, шунингдек, оила аъзоларидан бирининг эшитишида нуқсони бўлган талаба/абитуриентларга олий таълим олиш имконини таъминлаш. Грант Ўзбекистонда рўйхатдан ўтган ҳар қандай миллий, хорижий ёки нотижорат ОТМга татбиқ этилади. Грантлар миқдори умумий тасдиқланган маблағлар доирасидан келиб чиқиб белгиланади.
- "
ТЎСИҚЛАР" ахборот кампанияси: 2021 йилнинг ноябр ойида „Замин“ халқаро жамоат фонди ва ЙУНИСЕФ „ТЎСИҚЛАР“ деб ном олган йиллик коммуникация кампаниясига старт бердилар. Кампания мақсади – ногиронлиги бўлган болаларга нисбатан тамға қўйиш ва камситишга барҳам бериш. Кампания ногиронлиги бўлган одамларга асосий хизматлардан фойдаланиш имкониятини таъминлашга кўмаклашиш, улар ушбу хизматлардан фойдаланишига халал бераётган тўсиқлар тўғрисидаги хабардорликни ошириш. - Инклюзив таълим: „Замин“ фондининг инклюзив таълим тизимини такомиллаштиришга қаратилган лойиҳаси. Экспертлар иштирокидаги комплекс таҳлилдан сўнг таълим муассасалари учун инклюзив методологияни ишлаб чиқиш ва такомиллаштириш режалаштирилган. Лойиҳа мақсади – инклюзив таълимни ривожлантириш, индивидуал хусусиятлари, аввалги таълим муваффақиятлари, тили, маданиятидан ҳамда ота-онасининг ижтимоий ва иқтисодий мавқеидан қатъи назар барча болаларнинг таълим олиши учун тенг имкониятларни таъминлаш ва таълимда муваффақиятга эришиши учун зарур шароитлар яратиш.
- Меҳрли мактаб: „Меҳрли мактаб“ – госпитал педагогикани ривожлантириш бўйича Ўзбекистондаги биринчи флагман лойиҳа. Лойиҳа мақсади – узоқ вақт давомида даволанишда бўлган болалар учун тўсиқсиз таълим муҳитини яратиш. Мактабда беморлар таълимдан узилмаган ҳолда даволанишига имконият берувчи тўлақонли ўқув жараёни ташкил этилган. — Лойиҳа доирасида госпитал педагогика бўйича методик қўлланма ишлаб чиқиш; — „Меҳрли мактаб“ таълим онлайн-платформасини яратиш; — ОТМларда бакалавриат ва магистратура дастурларига госпитал педагогика бўйича модулни киритиш; — „Меҳрли мактаб“ педагогларини ўқитиш учун илмий-амалий семинарлар ўтказиш ҳамда мактабнинг республика бўйлаб филиалларини очиш кўзда тутилган. Бугунги кунда улар Тошкент, Андижон, Фарғона ва Нукусда очилган.
- Замин эдуcатион: Лойиҳа Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган ИТ мактаб билан биргаликда амалга оширилмоқда ва www.заминедуcатион.уз таълим платформасини ишлаб чиқиш, дастурлаш, робототехника бўйича таълим методологиясини жорий этиш, шунингдек, ахборот технологиялари соҳасидаги ихтисослаштирилган мактаб-интернатлари ўқитувчиларининг малакасини оширишни ўз ичига олади. Лойиҳа мақсади – эшитишидан нуқсони бўлган ўқувчилар ўз касбий кўникмаларини ривожлантиришини ва жамиятда ижтимоийлашувини қўллаб-қувватлаш. Лойиҳа доирасида Ўзбекистоннинг 18 та ихтисослаштирилган мактабида информатика синфхоналари замонавий жиҳозланди. Республиканинг барча ҳудудларида ИТ ва робототехника бўйича маҳорат сабоқлари, инклюзив ИТ оромгоҳлари мунтазам ўтказилмоқда. 5200 нафар ўқувчи ўқув жараёнида ассистив ускуналардан фойдаланиш имкониятига эга бўлди. Таълим муассасаларининг 1265 нафар ўқитувчиси ўқув жараёнида сифатли қўллаш учун ассистив ускуналардан фойдаланишга ўқитилди.
- Замин Cреативе: Ўзбекистон ёшларининг салоҳиятини аниқлаш ва ривожлантириш учун ижод мактаблари қошида инклюзив ижод студияларини ташкил этиш. Лойиҳа мақсади – барча истовчилар ўзаро мулоқотда бўлиб, ижодий кўникмаларни эгаллашлари мумкин бўлган инклюзив муҳитни яратиш. Лойиҳа Қарши шаҳрида бошланди, сўнг „Замин Cреативе“ ижод студиялари Тошкент, Андижон ва Нукусда очилди. Ижод студиялари „Актёрлик маҳорати“, „Дизайн“, „Медиа“ йўналишларида очилган. Лойиҳага Ўзбекистоннинг таниқли дизайнер ва фотосуратчилари, хизмат кўрсатган артистлари жалб қилинмоқда.
Хайрия Тадбирлари Лойиҳалари
- Хавфсиз ёрдам: Коронавирус пандемияси билан боғлиқ карантин даврида бутун дунё мураккаб синовларга дуч келди. „Замин“ фонди „Хавфсиз ёрдам“ хайрия лойиҳаси доирасида ўта оғир молиявий аҳволга тушиб қолган аёлларни қўллаб-қувватлади. Аёллар ва ёлғиз оналарни қўллаб-қувватлаш ғояси „Замин“ жамоасини руҳлантирди ва „Хавфсиз ёрдам“ лойиҳаси билан ҳамкорликда моддий ёрдам ўтказиб берилган банк картлари тарқатилди. „Хавфсиз ёрдам“ лойиҳаси доирасида Ўзбекистоннинг барча ҳудудларидаги моддий ёрдамга муҳтож аёлларга ҳисобида 1 000 000 сўм бўлган 5 000 та карта топширилди.
- Сирдарё, биз ёнингдамиз!: 2020 йил май ойида Сирдарё вилоятида техноген ҳалокат рўй берди. Фонд жабр кўрган оилалар, болалар ва нуронийларни қўллаб-қувватлаб, қайта тиклаш ишлари фаол олиб борилаётган даврда болалар оромгоҳлари ва санаторийларга таклиф қилди. „Сирдарё, биз ёнингдамиз!“ хайрия аксияси давомида Сирдарё вилоятининг зарар кўрган 11 та маҳалласидан 2 940 нафар бола ва 2 297 нафар пенсионер 8 июндан 10 июлгача бўлган даврда 10 кун муддатда болалар соғломлаштириш оромгоҳлари ва санаторийларда бўлдилар.
- Нафас ол, Ўзбекистон!: „Замин“ фонди „Нафас ол, Ўзбекистон!“ аксиясини қўллаб-қувватлади ва CОВИД-19 ташхиси бор беморларни даволаш учун кислород концентраторлари ва тиббиёт буюмларини беғараз етказиб берди. Ўзбекистоннинг барча ҳудудларидаги тиббиёт муассасаларига 1035 дона кислород концентратори, 6060 дона бурун канюласи, 1010 дона ҳаво филтри, 1010 дона пулсоксиметр, тиббий ниқоблар ва ҳимоя воситалари топширилди. Кислород концентраторларининг 132 таси Мурувват ва саҳоват уйларида ўрнатилди, 55 таси „Хизмат беминнат“ кўнгиллилар ҳаракатига фойдаланиш учун берилди. Шаффофликни таъминлаш мақсадида ҳар бир кислород консентратори фонд логотипи ва ноёб рақам билан белгиланди.
- Меҳр саҳифалари: Фонд ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг қўшма аксияси. Ушбу ташаббус „Темир дафтар“га кирган оилалардаги юрак-қон томир касалликларига чалинган болаларга операциялар ўтказишни назарда тутади. „Темир дафтар“ да бундай ташхисга эга шахслар сони 300 нафардан ортиқ. Операциялар В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган жарроҳлик илмий-амалий маркази, Болалар миллий тиббиёт маркази, Тошкент педиатрия тиббиёт институти ва 5 та ҳудудий тиббиёт марказларида амалга оширилмоқда. 2021 йилда 396 нафар болага зарур операциялар ўтказилди.