Заминдавор, Заминдавер, Заминдовар — ўрта асрларда Хуросондаги вилоят. Ғур ва Буст вилоятлари оралиғида жойлашган. Заминдавор орқали Ҳиротдан - Ҳиндистонга борадиган йўл ўтган. Х - асрдаёқ Заминдавор ғурийлар ва халажлар билан чегарадош мулк сифатида машҳур бўлган. Заминдавор аҳолиси ўзларининг жанговор эканликлари билан шуҳрат қозонганлар. Маҳмуд Ғазнавий Ғурга Заминдавордан бир неча бор юришлар уюштирган. Маҳмуд ибн Вали (ХВИИ аср) Заминдавор мустаҳкам ва олиб бўлмас қалъа эканлиги, унда ғалла ва мевалар мўлкўл ва арзонлигини ёзиб ўтган.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил