Zamindori
Заминдори - 18-аср охири 19-асрларда инглиз мустамлакачилари томонидан Шимоли - Шарқий ва Марказий Ҳиндистонда жорий этилган ер солиқ тизими. Ер эгаларининг юқори табақаси, заминдорларнинг меросхўрлик ҳуқуқларини мустаҳкамлаган. Мустамлака ҳокимияти ернинг олий эгаси ҳисобланган. Доимий замондори (мустамлака ҳокимияти фойдасига ундириладиган ер солиғи абадий қилиб белгиланган) ва муваққат заминдори (ер солиғи ҳар 20—40 йилда қайта кўриб чиқилган) фарқланган. Ҳиндистон ва Шарқий Покистон (1971 йилдан мустақил Бангладеш республикаси)да 20-аср 50-йилларда ўтказилган ислоҳотлар натижасида ер рентаси бериш ҳуқуқи давлат ихтиёрига ўтди, бу билан йирик ер эгаларининг ижтимоий-иқтисодий мавқеи пасайган. [1]
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |