Zamira Nishanova
| Замира Нишанова | |
|---|---|
|
| |
| Таваллуди |
1961-йил 14-декабр Зангиота тумани, Тошкент вилояти, Ўзбекистон ССР |
| Фуқаролиги |
|
| Иш жойлари | Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети |
| Таълими | Тошкент давлат университети |
| Илмий даражаси | психология фанлари доктори |
| Илмий унвони | профессор |
Замира Таскараевна Нишанова (1961-йил 14-декабр, Зангиота тумани, Тошкент вилояти, Ўзбекистон ССР) — ўзбекистонлик олима, психология фанлари доктори, профессор
Биографияси
Замира Нишанова 1961-йил 14-декабр Зангиота тумани Назарбек қишлоғида хизматчи оиласида туғилган. 1978—1984-йилларда Тошкент давлат университети фалсафа-иқтисод факултети психология бўлимини тугатган[1]. 1990—1991-йилларда Тошкент давлат педагогика институти „Умумий психология“ кафедраси қошида ташкил этилган „Мактабда психологик хизматни ташкил этиш“ илмий лабораторияда кичик илмий ходим, 1991—1993-йилларда аспирант, 1993—2000-йилларда „Умумий психология“ кафедраси ўқитувчиси, 1999—2002-йилларда Низомий номидагиТошкент давлат педагогика университети докторанти, 2003—2005-йилларда „Психология“ кафедраси, 2008—2010-йилларда „Умумий психология“ кафедраси мудири вазифасини бажарувчи лавозимида фаолият юритган. 2008-йилдан Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети профессори[1].
Илмий фаолияти
1993-йилда „Юқори синф ўқувчиларининг ақлий фаолият усуллари ва йўлларини эгаллаш“ мавзусида пномзодлик диссертациясини ҳимоя қилган. 2005-йилда „Мустақил ижодий фикрлашнинг психологик асослари“ мавзусида докторлик диссертациясни ёқлаб, психология фанлари доктори илмий даражасини олган. 2000-йилда доцент, 2008-йилда профессор илмий унвони берилган[1]. Йигирмадан ортиқ монография, ўқув қўлланма ва дарсликлар муаллифи. 2016-йилда Халқаро психологлар асосисясияси томонидан Замира Нишановага академик унвони берилган[1].