Zamonaviy beshkurash
Замонавий бешкураш - спорт кўпкураши. От устида тўсиқлардан ўтиш, қиличбозлик (биринчи санчгунча олишув), пистолетдан ўқ узиш (4 карра 20 тадан отиш), сувда сузиш (300 м га эркин услубда) ва енгил атлетика кросси (4 км масофага)ни ўз ичига олади. Юқоридагича тартибдаги мусобақалар 5 кун мобайнида — бир кунда биттадан тур бўйича ўтказилади. Спорт амалий машқлари бўйича комплекс мусобақалар қадим замонлардан маълум (мае. Юнонистон олимпия ўйинларидаги пентатлон — "пент" — беш, "атлон" — кураш). Замонавий бешкураш ХИХ аср иккинчи ярмида Швецияда пайдо бўлган. 1948-йилдан бери шу номда қолган. Халқаро замонавий бешкураш ва биатлон уюшмаси (УИПМБ, 1948-йил тузилган)га 70 дан зиёд мамлакат аъзо. Ўзбекистон 1991-йилда қабул қилинган. 1912-йилдан олимпия ўйинлари дастурига киритилган. 1949-йилдан жаҳон биринчилиги ўтказилиб турилади.[1]
Яна қаранг
Манбалар
| Википедияда «Спорт» лойиҳаси бор |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |