Занг канали – Сурхондарё вилоятидаги суғориш канали. Узунлиги 96 км, сув ўтказиш имконияти 85 м3/сек. Канал Арпапоя қишлоғи яқинида Сурхондарёдан сув олади. Занг канали – қадимги каналлардан бири (тахминан ИХ—Х асрларда қазилган), бир неча марта қайта тикланган. Ҳозирги Занг канали деярли қадимги канал ўрнида 1912-йилда қайта қазилган. 30-йилларда Ангор, Таллимарон, 50-йилларда Бешқўтон, Музработ массивлари ўзлаштирилиши билан канал узайтирилди ва кенгайтирилди. Таллимарон тармоғи Музрабоцойгача узайтирилди, 19670-йилда каналнинг бош қисмида Жарқўрғон гидроузели қурилди (Занг канали шу гидроузел системасига киради). 1972-йилда, Аму-Занг канали қурилгач, Занг канали Амударёдан сув ола бошлади. Занг канали Жарқўрғон, Термиз, Музработ туманларидаги 60 минг га яқин ерни суғоради ва Учқизил сув омборини сув билан таъминлайди. Каналнинг 40 км га яқин қисмига бетон ётқизилган. Суғориш мавсумидан бошқа даврда канал суви Учқизил сув омборига берилади[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил