Zang kasalligi
Занг касаллиги ёки ўсимликлар занг касаллиги — ўсимликларда замбуруғлар келтириб чиқарадиган касаллик. Занг касаллиги билан ғалла экинлари, беда, Занг касаллиги 1 — буғдой занг касали, 2—малина занг касали, 3—нок занг касали лавлаги, зиғир, нўхат, кунгабоқар, бодом, олма, нок касалланади. Касалланган ўсимлик барги, пояси ва қисман мевасида зарғалдоқ, кейинчалик жигарранг спора дўмбоқчалари пайдо бўлади, ўсимлик яхши ривожланмайди, баъзан барглари қурийди, ғалла экинлари бошокламайди. Занг замбуруғларининг баҳор, ёз ва қишки споралари ривожланиш сиклини икки хил ўсимликда ўтказади. Масалан, буғдой, сули, жавдарда учрайдиган чизиқсимон занг (қўзғатувчиси Пуccиниа граминис) замбуруғлари дон экинлари похолида қишлаб, баҳорда зиркка ўтади, сўнг яна дон экинларини зарарлайди. Олма ва нокдаги занг замбуруғлари арчада қишлаб баҳорда унинг споралари яна мевали дарахтларга ўтади.
лмашлаб экиш жорий қилинади, касалликка чидамли навлар экилади, дала атрофида зирк, арча ўстирилмайди, касалликнинг бошланиш даврида экинлар олтингутурт билан чангланади (яна қ. Замбуруғли касалликлар).[1] Шахноза адашма Олмада занг бўлмайди..
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |