Зангезур

Зангезур – Арманистон Озарбайжоннинг ҳудудларининг биқ қисмини қамраб олган тарихий вилоят. Зангезур вилояти Гафан, Горус, Каракилса (Сисиан), Мугру, Зенгилан, Губадли ва Лачинни қамраб олади. ХХ асрнинг бошларида Зангезур вилоятида 149 озарбайжон қишлоғи, 91 қурд қишлоғи ва 81 арман қишлоғи бўлган[1].

Зангезур ҳудуди Зангезур тизмасининг бир қисмини, Кичик Кавказнинг энг узун тоғ тизмасини, Озарбайжон Республикаси чегараларининг жануби-ғарбий қисмини, Арманистон ҳудудининг жануби-шарқини қамраб олади. Тарихий Зангезурнинг Озарбайжон чегараларидаги қолган қисми Шарқий Зангезур, ҳозирги Арманистон давлати ҳудудидаги қолган қисми эса Ғарбий Зангезур деб аталади.

Зангазур қазоси (уезд)

Этимология

  • Топонимнинг охиридаги „зур“ туркий тилдаги сўз бўлиб, „жар“ сўзининг фонетик варианти ва „водий“, „жар“ каби маъноларни билдиради. Этнотопоним („этно“ – халқ, „топоним“ – жой номи деган маънони ифодалайди) луғатига кирувчи ушбу сўз тузилиши жиҳатидан мураккаб сўз ҳисобланади.
  • Ҳудудда „Татев“ номини олган эски бир черков бор. Амир Темур бу ҳудудни босиб олмоқчи бўлганида, табиийки, бу ернинг бойларига ўз одамларини жўнатади. Атрофидаги хабар берувчи кишилар Амир Темурга бойларни огоҳлантиришганини, бойлар эса қаршилик қилишганини билдирадилар. Шундан кейин Амир Темур яна ўз одамларини юборади. Тонг пайтида Амир Темурнинг одамлари бутун халқ кўчаларга чиқиши учун ноғора чаладилар ва бу баланд товушларни эшитган бутун халойиқ, жамоат бир-бирига шундай дея юзланади: Куч-қудрат овози! (Куч-қудрат овози Озарбайжон тилида „Гуж занги“ дейилади. „Гуж“ ўзбек тилида куч дегани, „занг“ сўзи эса – қўнғироқ, товуш маъноларини билдирмоқда.)[2]

Мана шу воқеадан кейин „Зангазур“ жой номи келиб чиққандир.

Табиат

Зангезур вилояти ғарбдан Нахчиван, шарқдан Қорабоғ қадимий вилояти билан ўралган. Зангезур ерларидан Базарчай дарёси оқиб ўтади. Зангезур тоғ тизмаси ва Қорабоғ тоғ қиялиги орасида жойлашган. Шу сабабли бу ҳудудни занги водийси деб аташади. Бу тоғ тизмаси бутун Зангезур вилояти, Тартар ва Арпа дарёларининг юқори қисми бўйлаб ўтиб, Араз дарёсигача етади. Узунлиги таҳминан 130 км, баландлиги – 3904 метрни ташлик қилади.

Тарих

Қадимда ва илк ўрта асрларда Зангезур ҳудуди Мада подшолиги, скифлар подшолиги ва Атропатена давлати Суник ёки Сисакан номи билан, Озарбайжон Албания давлати таркибида бўлган. ВИ аср ўрталарида Хосров Анушева И нинг маъмурий ислоҳоти натижасида Адурбадаган вилояти ташкил этилиб, Озарбайжоннинг шимоли ҳам, жануби ҳам ягона ном остида бирлаштирилди. ВИИ-аср бошларида Византия Император Ираклий ИИ нинг сосонийлар шоҳи Хосров Парвиз ИИ билан урушда ғалаба қозониши форслар ҳукмронлигига бўйсунувчи мамлакатларда мустақиллик тенденсияларини кучайтирди.

Натижада Сüник князлиги мустақилликка эришди. Моисей Каланкатли „Албания тарихи“ асарида ВИИ-аср бошларида мустақил Суник князлиги мавжудлигини қайд этади.

Қадимги манбаларда бу ҳудуд Сисакан ёки Сüник, араб манбаларида Сиёжон деб аталган. Тадқиқотчилар Сисакан топоними ўша ҳудудда яшаган қадимги туркий қабилалардан эканлигини аниқладилар саклар номи билан боғлиқлигини ёзадилар.

Албан тарихчиси Моисей Каланкатуклу „Албания тарихи“ асарида бу ҳудудда яшаган албан қабила жамоалари, гаргарлар, хазарлар, хунлар ва бошқа туркий қабилалар ҳақида маълумотлар беради.

Албания давлатининг шарқий қисмини ташкил этувчи Зангезур Мегридан бошлаб Араз дарёси бўйлаб Акарагача, шимолга қараб Капиcич, Хуступ тоғларигача, Зангезур тоғ тизмасидан Бергушод тоғларигача бўлган кенг ҳудудни эгаллайди.

ВИИ-асрнинг 2-ярмида Зангезур Албан давлати билан биргаликда араблар томонидан босиб олинди.

Араб халифалигининг заифлашуви даврида собиқ Албания ҳудудида майда озарбайжон феодал давлатлари вужудга келди.

Жовидон, Жавашир, Бобеклар даврида Зангезур Хуррамийлар ҳаракати ва арабларга қарши урушларнинг асосий маркази бўлиб, 30 йилдан ортиқ давом этган жанглар жойи бўлган. Зангезурда ўт ўчириш ибодатхоналари жойлашган. Араблар Жанубий Озарбайжон-Нахчиван-Биченак-Горус-Лочин-Барда йўналишида ҳаракатланиб, Албанияни (Шимолий Озарбайжон) эгаллади.

1065-йилда Буюк Салжуқийлар империяси ҳукмдори Алп Арслон Гафан шаҳрини эгаллаб, Суник князлигининг мавжудлигига барҳам беради. 150 йил давом этган салжуқийлар ҳукмронлиги Зангезур ҳудудида турк-ислом таъсирини кенгайтирди ва бу ерларда кўплаб туркий қабилалар ўрнашиб олди.

1236-йилда мўғул-татарлар, 1395-йилда Амир Темур катта йўқотишлар эвазига Қорабоғ ва Зангезурни эгаллаб, унинг қўшинларига ҳаддан ташқари қаршилик кўрсатганликлари учун бу ерларни талон-тарож қилдилар ва бу ердан 10 минг оилани Шарқнинг шарқий томонига кўчиришни буюрдилар. империя – Афғонистон. Бу юришни жонли кўриб, ёзиб олган Фома Месоплу „Афғон тарихи“ ва Есай Ҳасан Жалол „Албания ўлкасининг қисқача тарихи“ асарларида бу ҳижрат ҳақида маълумот берган. Қандаҳор яқинида атиги 4 минг оила жойлашди. Маҳаллий аҳоли бу кўчирилганларни ўз исмлари билан „Ағвон“ деб атаган ва бу ном фонетик ўзгаришларга учраб, бутун бир миллат ва мамлакат номи ва манзилини „Афғон“га ўзгартирган.

Зангезур Қорагоюнлу (1410–68), Аггоюнлу (1468–1502), 1502 йилда Сафавийлар олтин бошлиқлари ҳукмронлигига ўтган. 1420-йилда Гара Искандар Эрзурумда Аггоюнлу ҳукмдори Гара Усмон устидан ғалаба қозониб, Нахчивон ва Зангезур ерларини қўлга киритгач, кўп сонли арман оилаларини Арарат ва Суникга кўчиради. Усмонлилар билан Сафавийлар ўртасида Қорабоғ-Зангезур учун узоқ давом этган қонли жанглар бўлган, шунинг учун ҳам Зангезурнинг аксарият аҳоли пунктлари бўм-бўш, одамсиз, харобага айлангани ўша даврларнинг „Батафсил дафтарлари“да қайд этилган.

Чор Россияси даврида у Елизаветпол губернияси таркибида бўлган Зангезур вилояти Чор Россияси даврида у Елизаветпол губернияси таркибида бўлган. 1905-1907 ва 1914-1920-йилларда қуролланган армани гуруҳларининг вахший ҳаракатлари натижасида бу вилоятда ярим миллионга яқин Озарбайжонлар аҳоли қириб ташланди. Ўша даврда Зангезурда 115 озарбайжон қишлоғи йўқ қилинди. 4472 аёл ва болалар қуролланган арманилар томонидан ваҳшийларча ўлдирилди.

Усмонийлар салтанати билан тузилган келишувга кўра вилоят Феврал инқилобидан сўнг ташкил топилган Армани Демократик Республика ҳудудига кирмаган. Лекин ушбу келишувни тан олмаган Андраник Озанян Усмонийлар армиясидан қочиб кетиб, армани қуролланган гуруҳлари кўзга кўринмаган вахшийликлар содир қилиб, бу вилоятни босиб олди.

Чор Россияси даврида у Елизаветпол губернияси таркибида бўлган

Усмонийлар армияси Озарбайжонни тарк этганидан сўнг, Мудросс сулҳи асосида инглизлар, АХС таркибида ташкил этилган Қорабоғ генерал-губерниясини тан олишди ва Шуша, Джаваншир, Джебраил уездлари билан бирга бу ерга Зангезур уезди ҳам кирди. Андраник вилоятни тарк этди, лекин унинг армияси ҳудуднинг бир қисмини ўз тасарруфида қолдирди. Мамлакат ҳудуди даҳлсизлигини таъминлаш мақсадида Озарбайжон Халқ Республикаси Мамлакати Зангезурга армияснинг бир қисмини юборишга аҳд қилди. Шу мақсад билан 1919-йилнинг 30 октабирида ҳарбий вазирлик Махсус Зангезур гуруҳини яратди.

Гуруҳ раҳбари этиб 1 суворийлар дивизияси командири, генерал – маёр Джавад бек Шихлинский тайинланди. Гуруҳ 30 октабр куни Ханкендидан Зангезур йўналиши бўйлаб ҳаракатини бошлади. Турли йўналишларда яшайдиган биринчи, ўнг ва чап гуруҳлар Диг вилоятига бориши керак эди. Дигни Армани қуролли кучларидан тозаланиши, Қорабоғ ва вилоятга олиб борувчи стратегик йўлни назоратга олиш билан катта аҳамиятга эга эди. Шихлинский гуруҳи бошлиғи қарори билан биринчи гуруҳ 3 ноябр куни ҳужумни бошлади, гуруҳнинг суворийлар бўлими 2 замбарак билан Султанлар қишлоғидаги ҳарбий ишлардан аввалги ҳолатни эгаллаши керак эди, бошқалар эса Садинлар қишлоғи йўналиши томон ҳаракат қилиб, у ерда ҳарбий вазиятдан аввалги ҳолатни эгаллаши керак эди. Ҳужум вақтида гуруҳнинг ўнг ҳимояси Султан бек Султанов бошқаруви остида маҳаллий партизанларга топширилди. Диг йўналишидаги жанглар Озарбайжон ҳарбий қисмлари учун мувафақиятли бошланди, лекин уни ушлаб қола олмадилар.

1920-йилнинг 28 апрелида Озарбайжонда Совет бошқаруви ўрнатилганидан сўнг, вилоятнинг катта қисми амалда Армани кучлари назоратида бўлган. Шунингдек, Қорабоғнинг тоғли қисмида армани қуролли кучларининг ҳужмлари давом этди. 1920-йилнинг 30 апрелдаги нотада Озарбайжон ССР давлати (Ваҳтинчалик Инқилоб Қўмитаси) Арманистондан ўз қуролли кучларини Зангезур ва Қорабоғдан олиб чиқишини талаб қилди.

Франсиянинг Л'Œувре журналида 1920 йил 14 июлда чоп этилган хабарда:Совет Россияси 1 июлда Арманистон Республикаси билан имзоланган шартнома билан Озарбайжонда жойлашган Зангезур вилоятини Арманистонга берди. Бу мамлакатнинг татарлари ўзлари жанг қилаётган арманларга ҳужум қилишди. Асл матн:"Ла Руссиэ дес Совиэц аянт, данс ун траите сигне ле 1эр жуиллет авеc ла Републиқуэ армениэнне, cеде а л’Армениэ ла регион де Зангезоур, ситуээ данс л’Азербеиджан, лес Татарс де cе пайс с’эн сонт прис аух Армениэнс авеc қуи илс онт энгаге дес cомбац."

1920-йилнинг 10 августида Россиянинг Кавказ бюроси КП (б), Озарбайжоннинг Болшевиклар бошқаруви руҳсатисиз, Нахичевоннинг Шарур-Даралаяз вилоятини Арманистонга бериш ҳақида қарор чиқарди, Қорабоғ ва Зангезур эса Озарбайжон ва Арманистон орасида „баҳсли ҳудулар“ деб эълон қилинди. 1920-йилнинг 29 ноябирида Арманистонда совет ҳукумати ўрнатилганлиги ҳақида эълон қилинди, лекин вилоятларда дашноқлар бошқаруви ҳали тарқалмаган эди.

Зангезурни Арманистонга берилиши Озарбайжоннинг Сиёсий ва Ташкилий Бюроси СККП (б) умумий мажлисидаги қарор билан қабул қилинган[3]. Унда Зангезур вилоятини 2 қисмга: Ғарбий Зангезур уезди ва ахолисини қурдлар ташкил қилган Шарқий – Қурд уездига бўлиниши ҳақида қарор қабул қилинган[4]. Натижада, 6.742 кв верстни ташкил қилган[5]. Зангезур уездининг 3.105 кв. Версти Озарбайжон таркибида қолди ва 3.637 кв. Верст Арманистонга бериб юборилди[3][6].

1988-йилда фақатгина Зангезурда яшайдиган аҳоли эмас, балки Гёче, Даралаязе, Иревандаги аҳоли ҳам ўз аждодлари ерларидан ҳайдалди. Оммавий террор қилинган озарбайжонликларнинг сўнгги вакиллари Зангезурни тарк этишга мажбур бўлишди, қолиб кетган модий-маданий обидалар арманилар томонидан вайрон қилинди.

Замонавий Озарбайжон Республикаси, бу ерларни ўз ҳудуди деб ҳисоблаб, Арманистон Республикасига қарши бу ерларга бўлган даъвосини келтира олмади. Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев ўз сўзларида „Аждодларимиз ерлари бўлмиш Иревон хонлиги, Зангилон округи ва бошқа ерлар ҳозирда Арманистон давлати ерларига айланди“ деб таъкидлади. „Улар бизнинг тарихий ерларимиз, лекин биз Арманистондан бу ерларни даъво қилмаяпмиз, ваҳоланки биз бунга ҳақлимиз. Зеъро, Арманистон жойлашган ҳудуд – қадимий туркийлар, Озарбайжонликлар еридир“[7].

Қишлоқлар

ХХ аср бошларида Зангезур округида 149 озарбайжон, 91 қурд ва 81 армани қишлоқлари мавжуд эди. 1905-1907 ва 1914-1920-йилларда, арман дашноқлари томонидан содир этилган бу округдаги қирғинлар натижасида, кўп сонли озарбайжонлар вафот этди. Шу даврда арманилар Зангезурдаги 115 қишлоқни йўқ қилиб, 4472 аёл ва болаларни ваҳшийларча ўлдиришди[1].

Масжидлар

1915-йилда Зангезур ва Иреван губерниялари ҳудудида 382 шиитлар ва 9 сунийлар масжиди бўлган. 1904-йилда Иреван губерниясида масжидларни ошиш динамикаси 201 ни ташкил қилган, 1911-йилда эса – 342 ва 1915 – 382 ни ташкил этган. Округдаги бундай кўпайиш динамикаси мусулмон аҳоли тез кўпайиши ва озарбайжон диний уламолари бу ҳудудда кучли нуфузга эга эканлигидан дарак берган. Масжид филиаллари Зангезур, Шеки, Вагуди, Мардхуз, Гараг, Салдаш, Каркял, Агбес, Агбаг, Гаджиами, Баллигая, Каркас, Чарали, Харчмагли, Даштекерд, Галачиг, Джиджимли 1, Джиджимли 2, Гароачали, Сеидлар, Моллалар, Таза Килса, Нарджан, Зор, Афандиляр, Пасан, Хуртекес, Гаджигамбар, Гарабаглар, Демирчилар, Дондарли, Курдалуг, Уладжли, Сараджли, Дарзили, Охчи ва Кагалар қишлоқларида ишларди. Жами Иреван губерниясининг Эчмиэдзин уездида 36 та масжид, Мурмали уездида – 47, Шарур – Даралаяз уездида – 63 та, Новобаязед уездида – 14 та, Ирева уездида – 54 та махалла масжидлари ишлаган. Бу масжидларда туғилганлик, ўлган, никоҳ ва ажримлар ҳақида ёзувлар олиб борилган. Ҳар бир махалла мулласи губернатор томонидан тайинланган. ХХ асрнинг бошларида Иреван шаҳрининг ўзида Гадим Шаҳар, Джаме, Гаджи Новрузалибек, Мирза Шарифбек, Гаджи Джафарбек масжидлари ишлаган. Джами Иреван масжиди комплексида мадраса биноси бўлган. Бундай тарихий обидаларнинг аксарияти арманилар томонидан ваҳшийларча яксон қилинди, ёки уларнинг келиб чиқиши ўзгартирилди.

Зангазур йўлаги

Зангазур йўлаги[8] – Озарбайжоннинг асосий қисмини унинг бир қисми бўлган Нахичеван Автоном Республикаси билан боғловчи транспорт йўлаги. Кенгроқ маънода, Зангазур йўлаги Нахчиванни Озарбайжон ва Туркия билан боғлаб, Нахчивандан Туркияга, у ердан Ўрта ер денгизи бўйлаб бошқа ғарб давлатларига, бир сўз билан айтганда, минтақа давлатларига Хитой, Марказий Осиё-Озарбайжон-Туркия-Европа транзит-транспорт линиясидан фойдаланиш имконини беради. Натижада, Боку-Тбилиси-Карс темир йўли билан бирга, Озарбайжон Нахчиван орқали Туркия орқали Европага кириш имкониятига эга. Тертер ва Арпа дарёларининг юқори оқимидан Араз дарёсигача бўлган Зангазур йўлаги узунлиги тахминан 130 км, баландлиги эса 3904 метрни ташкил этади. Бу тоғ тизмаси билан Қорабоғ платоси орасида жойлашган ҳудуд Занги дараси деб ҳам аталади[9].

Тарих

Озарбайжон 2020 йил 27 сентябрда бошланган ва 44 кун давом этган иккинчи Қорабоғ урушида қарийб 30 йил давомида қўшни Арманистон эгаллаган 20 фоиз ҳудудинини қайтариб олиб, ғалаба қозонди. Арманистоннинг босқинчилик сиёсати натижасида босиб олинган қадимги Озарбайжон ерлари босқиндан озод қилинди[10].

Озарбайжон, Россия ва Арманистон раҳбарлари томонидан 2020-йил 10 ноябрда имзоланган уч томонлама Баёнот иккинчи Қорабоғ урушига Озарбайжон ғалабаси билан чек қўйди. Фидойилик, мардлик, қаҳрамонлик ва матонат билан қўлга киритилган буюк ғалаба натижаси бўлган уч томонлама Баёнот нафақат ҳарбий ҳаракатлар тўхтатилишини, балки Арманистоннинг Жанубий Кавказда қарийб 30 йил давомида олиб борган босқинчилик сиёсати натижасида минтақада чекланган иқтисодий ва транспорт алоқаларини тиклаш, ривожлантириш, ушбу йўналишда глобал лойиҳаларни амалга оширишнинг ҳуқуқий асосини ҳам таъминлади[11].

Озарбайжоннинг Қорабоғдаги тарихий ғалабасининг муҳим натижаларидан бири Нахичевандан Озарбайжонга чўзилган Зангазур йўлагининг очилиши бўлди[12]. 1921-йилда Совет Россиясининг Арманистонга ҳадя этган йўлаги, бир вақтлар бўлиниб кетган, туркий тилли ўлкаларни ажратиб, ҳозирги географик жиҳатдан икки қисмга бўлинган қадимги Зангазур ноҳияси орқали ўтади ва турк дунёси ўртасида қуруқлик орқали алоқа ўрнатади, бугун бу ўлкаларни боғловчи йўлга айланади. Бу стратегик йўл Нахичеван ва Озарбайжоннинг материк қисми ўртасида бевосита алоқани тиклаш, автоном республиканинг транспорт қамалидан чиқариш билан бирга тумандаги барча иқтисодий ва транспорт алоқаларини қамалдан чиқаришга хизмат қилади[9].

Адолатнинг тикланиши бўлган Зангазур йўлагининг очилиши нафақат Озарбайжонда, балки бутун туркий дунёда янги босқичнинг бошланиши сифатида кўрилмоқда. Европа ва Осиёни боғлайдиган асосий йўналиш турк дунёси ўртасида кўприк бўлади[13].

Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев Зангазур йўлагининг очилиши муносабати билан сўзлаган нутқида шундай деди: „Зангазур йўлагининг яратилиши бизнинг миллий, тарихий ва келажакдаги манфаатларимизга тўла жавоб беради… Шу тарзда Озарбайжон халқи 101 йил олдин биздан олинган Зангазурга қайтади“[14].

Нахичеван-Карс темир йўлининг қурилиши икки мамлакат ўртасида транспорт ва алоқа алоқаларини кучайтириш, тиклаш, транспорт воситалари ва юкларни ҳар икки йўналишда эркин ҳаракатланиш имконини беради, бу билан Нахичеван минтақавий транспорт тизимининг асосий субъэктига айланади. Яъни, Туркия ва Озарбайжон ўртасидаги транспорт алоқаларини янада кенгайтириш, Туркия томонидан Озарбайжон билан биргаликда амалга оширилаётган лойиҳалар нафақат иқтисодий, балки минтақа хавфсизлиги ва барқарорлигини оширади. Буларнинг барчаси ҳар икки мамлакат қудратини оширибгина қолмай, минтақада транспорт инфратузилмасининг ривожланишига замин яратади. Карс-Игдир-Аралик-Дилужу-Садарак-Нахичеван-Жулфа темир йўл линияси Нахичеван Автоном Республикасининг экспорт имкониятларини оширади ва Нахичеванни минтақанинг муҳим транзит марказига айлантиради, уни Хитой, Европа мамлакатлари, шунингдек Форс кўрфази мамлакатлари билан боғлайди[15].

Ҳорадиз-Жаброил-Зангилан-Ағбенд автомобил йўли ҳам Қорабоғ ва Шарқий Зангазур ҳудудида амалга оширилган ва Озарбайжоннинг босиб олинган туман ва қишлоқларининг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида муҳим рол ўйнайдиган 10 та йўл инфратузилмаси лойиҳаларидан бири ҳисобланади. Янги Ҳорадиз-Жаброил-Зангилан-Ағбенд автомагистрали ишғолдан озод бўлган Фузулий, Жабройил ва Зангилан туманлари ҳудудидан ўтади ва бу йўлдан ҳозир қурилаётган Аҳмадбейли-Фузулий-Шуша, Шукурбейли-Жаброил-Ҳадрут ва Худафарин-Губадли-Лочин автомобил йўллари айнан шу йўлдан бошланади[16].

Шунингдек, Ҳорадиз-Жаброил-Зангилан-Ағбенд автомагистрали стратегик аҳамиятга ҳам эга. Ҳожигабул-Ҳорадиз-Ағбенд-Зангазур йўлаги автомагистрали таркибига кирувчи бу йўл Зангиланни Озарбайжон ва Нахичеван Автоном Республикасининг бошқа вилоятлари билан боғлаш нуқтаи назаридан катта аҳамиятга эга. Фузулий тумани Аҳмадбейли қишлоғидан бошланган автомобил йўлининг узунлиги 124 километрни ташкил этади[17].

Қорабоғни ривожлантириш режасига кўра, Ҳорадиз-Жабраил-Зангилан-Ағбенд автомагистрали техник даражага мос равишда 6 ва 4 қаторли қилиб қурилмоқда. Йўлнинг биринчи 76 километрлик қисми 3 тадан қарама-қарши йўналишли яъни 6 қаторли, қолган 48 километрлик қисми 2 тадан қарама-қарши йўналишли, яъни 4 қаторли бўлади[18].

Зангазур йўлаги ҳам турк дунёси, ҳам минтақа давлатлари учун келажакка очилган дарвозадир. Кавказни тинчлик ва тараққиёт минтақасига айлантиришда минтақавий ва халқаро аҳамиятга эга бўладиган бу йўлакдан ўтувчи транспорт, коммуникация, инфратузилма лойиҳалари бутун туркий дунёни бирлаштириш билан бирга бошқа мамлакатлар учун қўшимча имкониятлар яратади.

Озарбайжоннинг тарихий ҳудуди Зангазур орқали ўтадиган коммуникациялар минтақанинг транзит харитасига муҳим янгиликларни киритади. Россия, Хитой, Эрон, Европа Иттифоқи ва бошқа мамлакатлар учун минтақада янги транспорт имкониятларини яратиш каби стратегик аҳамиятга эга бўлган Зангазур коридори самарали транспорт инфратузилмаси бўлиб, хорижий компанияларнинг минтақага сармоя киритиш истагини сезиларли даражада оширади.

Зангазур йўлагининг ишга туширилиши туркий дунё ялпи ички маҳсулоти ҳажмининг ошишига олиб келади, Туркиядан бошлаб, қуруқлик йўллари орқали Озарбайжон билан, сўнгра Каспий денгизи орқали Марказий Осиё мамлакатларига чиқиш имконини яратилишини таъминлайди[19].

Зангазур йўлагининг пойдеворини ётқизиш

26 октабр 2021-йилда Озарбайжон Республикаси ҳудудида Ҳорадиз-Жабраил-Зангилан-Ағбенд автомагистрали – Зангезур йўлагига асос солинди[20].

Зангазур йўлаги халқаро ҳужжатларда

Ўрдобод ва Зангилон ўртасидаги Зангезур йўлаги яшил чизиқ билан кўрсатилган

2021-йилнинг 15 июнида Шуша шаҳрида Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев билан Туркия Президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон ўртасида Иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги декларация имзоланди. Декларацияда бошқа соҳалар билан бир қаторда савдо-иқтисодий алоқаларга оид масалалар ҳам ўрин олган. Декларацияда ақлли транспорт тизими технологияларидан фойдаланган ҳолда халқаро транспорт йўлакларининг Озарбайжон-Туркия қисмида транзит ва транспорт салоҳиятини янада ривожлантириш, Озарбайжон ва Туркияни боғлайдиган Зангазур йўлагини очиш, минтақада транспорт-коммуникация алоқаларини тиклаш, халқаро транспорт йўлакларини тарғиб қилиш каби долзарб масалалар ҳам назарда тутилган[21].

Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик Кенгаши Бош котиби Бағдод Амреев: яна бир бор аминманки, Илҳом Алиевнинг раҳбарлиги ва қатъияти туфайли туркий дунёни боғловчи Зангазур йўлагида барпо этиладиган транспорт, коммуникация, инфратузилма лойиҳалари аъзо давлатлар, шунингдек, минтақадаги барча давлатларнинг иқтисодий ривожланишига, тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлашга муҳим ҳисса қўшади[22].

Иқтисодий афзалликлари

Зангазур йўлаги нафақат Кавказ, балки кенгроқ маънода минтақа учун ҳам стратегик аҳамиятга эга бўлади.

Ушбу лойиҳа 1,1 триллион доллардан зиёд номинал ялпи ички маҳсулот бўлган туркий тилли мамлакатларни стратегик ва иқтисодий жиҳатдан боғлайдиган йўлакни яратишдан иборат. Туркия 761,4 млрд., Қозоғистон 181,7 млрд., Ўзбекистон 57,9 млрд., Озарбайжон 48 млрд., Туркманистон 48 млрд. ва Қирғизистон 8,5 млрд. доллар номинал ЙАИМга эга бўлиб, Зангазур йўлаги етарли даражада катта иқтисодий салоҳият ва табиий ресурсларга эга минтақани бирлаштиради. Туркия, бу йўлак ёрдамида асосий иқтисодий ҳамкорларидан бири Озарбайжонга тўғридан-тўғри қуруқликдаги маршрутни амалга оширади. Шубҳасиз, бу, ўз навбатида, икки томонлама иқтисодий ва туристик алоқаларнинг тезроқ ривожланишига шароит яратади. Бошқа томондан, Зангазур йўлаги Туркия учун Ўрта Осиёга савдо дарвозаси вазифасини ҳам ўтайди ва бу ўлканинг турк дунёси билан иқтисодий алоқаларини мустаҳкамлашга имкон беради[23]. Арманистон эса Зангазур йўлагининг айтиб ўтилган устунликларидан фойдаланса, бошқача айтганда минтақавий ҳамкорликни маъқул кўрса, ижтимоий-иқтисодий соҳада ижобий кўрсаткичларга эришиши мумкин. Аввало, у иқтисодий қамалдан чиқиб, иқтисодий тараққиётини амалга ошириш имконига эга бўлади[24].

Қорабоғда уруш ҳаракатларини тўхтатиш ҳақида

İккинcи Қорабоғ урушининг якуни сифатида имзоланган Қорабоғдаги уруш ҳаракатларини тўхтатиш тўғрисидаги декларациянинг 9-моддасида Озарбайжоннинг ғарбий ҳудудлари билан Нахичеван Автоном Республикаси ўртасида транспорт алоқаларини таъминлайдиган йўлак яратилиши қайд этилган. 9-модда:

Вилоятдаги барча иқтисодий ва транспорт алоқалари тўсиқдан чиқарилади. Арманистон Озарбайжоннинг ғарбий ҳудудлари ва Нахичеван автоном Республикаси ўртасидаги транспорт алоқаларини кафолатлайди. Транспорт назорати Россия Федерацияси Федерал хавфсизлик хизматининг чегара хизмати органлари томонидан амалга оширилади

Декларасия шартларига кўра, Зангазур йўлаги 5 км кенгликдаги Лачин йўлагидан фарқли равишда ҳудудий йўлак эмас, транспорт йўлаги вазифасини ўтайди.

Адабиёт

  • Лейла Рашид. НАТО доирасида минтақавий хавфсизликнинг Озарбайжон-Туркия модели. Халқ газетаси – 2021. – Сентябр 16. 197-сон. – с. 6[25].
  • Шуҳрат Саломов „Зангазур-туркий дунё дарвозаси“ −2022
  • Нозим Мустафо. Икки қардош давлат муштарак тарихининг ёрқин саҳифалари 15 сентябр – Бокуни озод қилиш куни. Халқ газетаси. – 2021.- Сентябр 15. 196-сон. – с. 5[26].
  • Вагиф Байрамов. Қудратли Озарбайжон кучли минтақа демакдир. Халқ газетаси. – 2021.- Сентябр 21. – Но. 201. – с. 1-2[27].
  • Вагиф Байрамов. Озарбайжон Қорабоғни тиклаш миссиясини муваффақиятли амалга оширмоқда. Халқ газетаси. – Сентябр 2021-18. 199. – с. 1-2[28].
  • Иттифоқ Мирзабейли. „Қорабоғ Турк дунёсининг ривожланган минтақаларидан бирига айланади“ Халқ газетаси. – 2021. – Сентябр 12. 194-сон. – с. 1,4[29].
  • Cейҳун Мамадов, Озарбайжон барча стратегик мақсадларни амалга оширишга қодир! Халқ газетаси. – 2021.- Сентябр 26. – 206-сон. – с. 10[30].
  • Рашод Бахшалиев. Илҳом Алиевнинг БМТ Бош Ассамблеяси сессиясидаги нутқи енгилмас қатъият ифодаси бўлди. Озарбайжон. – 2021.- Сентябр 25. – 205-сон. – с. 1,7[31].
  • Қудрат Каримов. Ўз халқига абадий ғалаба келтирган раҳбар, 44-кун Ватан уруши халқимизнинг буюклиги ва ғурурини яна бир бор тасдиқлади. Озарбайжон. – 2021.- Сентябр 26. – 206-сон. – с. 1,4.,
  • Лола Ҳусейнова. Қорабоғ ва Шарқий Зангазур Озарбайжондир! Озарбайжон Армияси.-2021.-25 август.- 66-сон.- с. 5[32].
  • Карим Шукуров. Тарихий Ғалабадан Буюк Қайтишга. Халқ газетаси. – 2021.- Сентябр 2. 185-сон. – с. 1-2[33].
  • Аинура Панаҳгизи. Зангазур йўлаги очилади, чунки бу фақатгина Арманистон ва Озарбайжон масаласи эмас. Шарқ.-2021.-31 август.- 155-сон.- с.7[34].
  • Акбар Қошали. Озарбайжон ҳақиқатлари бутун турк дунёсига ёйилиши керак. Халқ газетаси. – 2021.- 9 сентябр. 191-сон. – с. 3.
  • Иса Ҳабиббейли. Буюк қайтишнинг ҳақиқат ва чақириқлари. Икки соҳил.-2021.-10 сентябр.- 163-сон.- с.8[35].

Ҳаволалар

  • Алекперли, Азиз. Қадимий туркий – ог’уз ватан «Арманистон» (Азербаижани). Боку: Сабах, 1994. 
  • Байрамов, Иброҳим. Г’арбий Озарбайжоннинг туркий келиб чиқиши топоними (PDF ПДФ) (Азербаижани), Боку: «Элм» нашриёти — 696-бет. 
  • Рагимогли, Хабиб. Унутилмас исмлар, битмас яралар (Азербаижани). Боку: Азернешр, 1997. 
  • Будагов, Б.А.; Гейбуллаэв, Г.А.. Арманистонда Озарбайжончадан келиб чиққан топонимларнинг тушунтиришли луг’ати (Азербаижани). Боку: Огуз эли, 1998. 
  • Арманистонлик озарбайжонларнинг тарихий геограгфияси (Азербаижани). Боку: Гянджлик, 1995. 
  • Алиев, Вилаят. Зангезурда қолдирилган излар (PDF ПДФ) (Азербаижани), Боку: Нурлан, 2004. 
  • Гулиев, Муса. Зангезур (PDF ПДФ) (Азербаижани), Боку: Илмий – Полиграфик Марказ “Нурлар”, 2005 — 504-бет. 

Яна қаранг

Хорижий ўтишлар

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 Манба хатоси: Инвалид <реф> таг; но техт wас провидед фор рефс намед Р1
  2. ↑ Дорога Мгера. Армянскиэ легенди и предания, Москва, 1990, стр. 22
  3. ↑ 3,0 3,1 Манба хатоси: Инвалид <реф> таг; но техт wас провидед фор рефс намед Р2
  4. ↑ Манба хатоси: Инвалид <реф> таг; но техт wас провидед фор рефс намед Р3
  5. ↑ Манба хатоси: Инвалид <реф> таг; но техт wас провидед фор рефс намед Р4
  6. ↑ Манба хатоси: Инвалид <реф> таг; но техт wас провидед фор рефс намед Р5
  7. ↑ Манба хатоси: Инвалид <реф> таг; но техт wас провидед фор рефс намед Р6
  8. ↑ „Зəнгəзур дəҳлизи: Бакı вə Анкара нə қазанаcақ?“. 2021-йил 24-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 3-июл.
  9. ↑ 9,0 9,1 „Зəнгəзур дəҳлизи бöлгəдə регионал иşбирлийи“. www.республиcа-неwс.аз. 2021-йил 3-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 29 октябр 2021. (Wайбаcк Мачине сайтида 2021-11-03 санасида архивланган)
  10. ↑ Азəрбайcанıн тарихи Зəфəри
  11. ↑ İлҳам Əлиев ҳалқа мüраcиəт эдиб
  12. ↑ „Азəрбайcан ордусу şанлı зəфəр çалдı“. 2021-йил 20-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 20-декабр.
  13. ↑ Зəнгəзур дəҳлизинин аçıлмасı илə тарихи əдалəт бəрпа олунаcақ
  14. ↑ Дöвлəт баşçıсı: „Азəрбайcан халқı 101 ил бундан əввəл бизим əлимиздəн алıнмış Зəнгəзура қайıдаcақ“
  15. ↑ Нахçıван üзəриндəн Тüркийəйə çəкилəcəк дəмирёлу хəтти: „Бöйüк оюнçуларıн қазанcı даҳа çох олаcақ“
  16. ↑ Ҳорадиз-Cəбрайıл-Зəнгилан-Аğбəнд автомобил ёлунун тикинтиси давам эдир
  17. ↑ Ҳорадиз-Cəбрайıл-Зəнгилан-Аğбəнд автомобил ёлунун тикинтиси давам эдир
  18. ↑ Қарабаğıн сüрəтлə бəрпасı Азəрбайcанıн иқтисади гücüнü нüмайиş этдирир
  19. ↑ Тüрк дüнясı узун иллəрдəн сонра енидəн Зəнгəзур дəҳлизи васитəсилə бирлəşəcəк
  20. ↑ Ҳорадиз-Cəбрайıл-Зəнгилан-Аğбəнд автомобил ёлунун тикинтиси сüрəтлə давам этдирилир
  21. ↑ Азəрбайcан илə Тüркийə арасıнда мüттəфиқлик мüнасибəтлəри ҳаққıнда Şуşа Бəяннамəси имзаланıб
  22. ↑ Тüркдилли Дöвлəтлəрин Əмəкдаşлıқ Şурасıнıн Баş катиби Баğдад Амреевдəн
  23. ↑ Қафқаз вə регион üçüн ени НƏФƏС
  24. ↑ Зəнгəзур Дəҳлизи Эрмəнистан üçüн нийə ваcибдир?
  25. ↑ НАТО çəрçивəсиндə регионал тəҳлüкəсизлийин Азəрбайcан-Тüркийə модели
  26. ↑ İки қардаş öлкəнин ортақ тарихинин парлақ сəҳифəлəри
  27. ↑ Гücлü регион қüдрəтли Азəрбайcан демəкдир
  28. ↑ Азəрбайcан Қарабаğı бəрпа этмəк миссиясıнı уğурла ҳəята кеçирир
  29. ↑ „Қарабаğ тüрк дüнясıнıн инкиşаф этмиş бöлгəлəриндəн биринə çэврилəcəк“
  30. ↑ Азəрбайcан бüтüн стратежи мəқсəдлəри ҳəята кеçирмəйə қадирдир!
  31. ↑ БМТ Баş Ассамблеясıнıн 76-cı сессиясıнда Президент İлҳам Əлиев қалиб öлкəнин Лидери кими дüняя мüҳüм месажлар верди
  32. ↑ İлҳам Əлиев вə биринcи ханıм Меҳрибан Əлиева Кəлбəcəр вə Лаçıн раёнларıнда олублар
  33. ↑ Тарихи Зəфəрдəн Бöйüк Қайıдışа
  34. ↑ Зəнгəзур дəҳлизи аçıлаcақ
  35. ↑ Бöйüк Қайıдışıн реаллıқларı вə çаğıрışларı

Манба хатоси: <реф> таг wитҳ наме "Р1" дефинед ин <референcес> ис нот усед ин приор техт.
Манба хатоси: <реф> таг wитҳ наме "Р2" дефинед ин <референcес> ис нот усед ин приор техт.
Манба хатоси: <реф> таг wитҳ наме "Р3" дефинед ин <референcес> ис нот усед ин приор техт.
Манба хатоси: <реф> таг wитҳ наме "Р4" дефинед ин <референcес> ис нот усед ин приор техт.
Манба хатоси: <реф> таг wитҳ наме "Р5" дефинед ин <референcес> ис нот усед ин приор техт.
Манба хатоси: <реф> таг wитҳ наме "Р6" дефинед ин <референcес> ис нот усед ин приор техт.