Зангиота (асл исми Ойхўжа ибн Тошхўжа) (7—1258) — авлиё, тасаввуфнинг таниқли вакили.

Занги Ота Ўрта Осиё Ислом оламида кўзга кўринган мутафаккир ва донишмандлардан бири бўлиб, фақат Мовароуннаҳрдагина эмас, балки Хуросон Халқлари орасида ҳам машҳур бўлганлар.

Арслонбобнинг авлоди (авараси). У зот ХИИ асрнинг охирларида Тошкент шаҳрининг Самарқанд дарвоза кўчасидаги Зангиота маҳалласида туғилиб ўсган деган тахмин бор. Араб наслидан, қора танли бўлганлиги учун занги (занжи), ҳурмат юзасидан ва олий ҳимматлиги учун Зангибобо Ҳимматий деб аташган. 3 ёшлигидан отасида таълим олди. Отаси вафотидан кейин Аҳмад Яссавийнинг халифаси ва шогирди бўлмиш Ҳаким ота (Сулаймон Боқирғоний) ҳузурига борди. Бир неча йил унинг мулозаматида бўлиб, ундан яссавийлик тариқати сир-асрорлари, одобини ўрганди ва бу тариқатнинг етук намояндаси бўлиб етишди. Сўнг ўз ватани — Шош вилоятига қайтиб келиб, аҳолини илоҳий-ахлоқий, тасаввуфий йўл-йўриқлар билан тарбиялашга киришди, кўплаб мутасаввифлар тайёрлади. З.нинг бутун ҳаёти Мовароуннаҳр халқларининг оғир ва даҳшатли даврига тўғри келди. Мўғул истилочилари мамлакатни хонавайрон қилиб, халқ оммасини қуллик исканжасига солган бир пайтда 3. ва унинг издошлари халқ орасида ватанпарварлик, меҳнацеварлик, адлу инсоф, поклик, яхшилик, меҳр-шафқат, художўйлик каби умуминсоний ғояларни тарғиб қилди. Занги Отанинг мурид ва шогирдлари, хусусан, Узун Ҳасанота, Саййидота, Садрота ва Бадрота Дашти Қипчоқ ўзбеклари, Волгабўйи ва Урал тоғи этакларидаги татар ва бошқирдлар орасида ислом динининг ёйилишига ҳисса қўшди. Подачилик қилиб ҳалол ризқ топиб ҳаёт кечирган. Намоз ва зикрни канда қилмаган. Занги Отанинг кароматлари ва фазилатларини Хўжа Аҳрор, шоирлар Махтумқули, Камий Тошкандий ва бошқалар тилга олиб, шеър ва хотиралар ёзиб қолдирганлар, халқ ривоятлар тўқиган. Баъзи манбаларга кўра, устози Ҳаким ота вафотидан сўнг унинг хотини Анбар бибини никоҳига олиб, ундан бир неча фарзанд кўради. Фарзандлар ҳам у каби эътиқодли, инсофли кишилар бўлиб етишадилар, халқни ҳақиқат йўлига бошлашда раҳнамолик қиладилар ва Анбар бибининг қабри Зангиота туманидати Зангиота қишлоғида дафн этилган мозор ёнида масжид ва Мадраса қад кўтарган. Бу жой зиёратгоҳ ҳисобланади (қаранг Зангиота мажмуаси).[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил