Зангпоя - бодиёни руми (Cониум маcулатиум Л.) — қоқидошлар оиласига мансуб икки йиллик ўсимлик. Пояси 1 — 2 м, пастки қисмида қизил холлари бор. Барглари кетма-кет жойлашган, пацимон қирқилган. Гуллари оқ, майда, мураккаб соябонга тўпланган. Шимоли ярим шарда тарқалган. Ўрта Осиёнинг бутазорларида ва дарё қирғоқларида, жанубда кўпроқ тоғларда учрайди. Зангпоя заҳарли ўсимлик, таркибида конилин алкалоиди бор.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил