Занжилар — 1) ВИИ—ИХ асрларда араб ва эроний қул савдогарлари Занжибар ороли (Шарқий Африка)дан Ироққа келтирган қуллар. Занжиларни махсус лагерларда сақлашган. Улар Шатт ал-Араб дарёси соҳилидаги шўрхок ерларни тозалашда, қўриқ очишда, суғориш ишларида, Жанубий Ироқда селитра қазишда, Хузистонда шакарқамиш экинзорларида ишлатилган. Бағдод халифалигида Занжилардан махсус соқчи гуруҳлари тузилган. 2) негроид ирқи вакиллари (негрлар)нинг арабча ва форсча номи. [1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил