Zanjir
Занжир — 1) бирин-кетин бирик ирилган металл ҳалқалардан тайёрланадиган эгилувчан буюм. Қадимдан хўжаликда, заргарликда ишлатиб келинган; 2) машина ва иншоотларнинг кетма-кет бириктирилган звенолардан иборат эгилувчан қисми. Вазифасига кўра, ҳаракатни узатувчи, юк кўтарувчи, тортувчи (юкни бир жойдан иккинчи жойга ташувчи), аррабоп (моторли арраларда), ўювчи, кесувчи (зовур қазиш, фойдали қазилма қазиб олиш машиналарида) ва б; тузилиши ҳамда ясалишига кўра, доира звеноли, пайванд ва қуймали, пластинкали, илмоқли, блокли ва б. хилларга бўлинади. Ҳаракатни узатувчи 3. занжирли узатмарз. қўлланади. Унинг втулка роликли, пластинкатишли (раем, а, б) хиллари бор. Юк кўтарувчи 3. юк кўтариш машина ва қурилмаларида ишлатилади. Унинг пластинкашарнирли, пайвандланган юмалоқ ҳалқали (раем, в, г) хиллари бўлади. Тортувчи 3. конвеер, эскалатор ва б. қўлланади (раем, д). Кемалар якори ҳам 3. ёрдамида кўтарибтуширилади; 3) қ. Электр занжири.[1]
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |