Zaqqum
Заққум, анчар (Антиарис) — тутдошлар оиласига мансуб ўсимликлар туркуми. Бир уйли дарахт ёки буталардан иборат. Гули майда, кўримсиз, чангчилари каллаксимон тўпгул, уруғчиси шохларда биттадан жойлашган. Осиё, Африка тропикларида ва Мадагаскар оролларда 5-6 тури бор. Осиёнинг тропик о'рмонларида ўсадиган Антиарис Тохиcариа деган йирик дарахт Заққумнинг бир тури бўлиб, заҳарли сут шираси таркибида антиарин ва антиозидин гликозиди бор. Заққумнинг шираси заҳарли бўлганидан маҳаллий халқ камалак ўқларини заҳарлашда қадимдан фойдаланиб келади[1].
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |