Заразмий(арабча:الزرزمي — Заразмий — Тўлиқ исми:Абулҳасан Али ибн Хужр Саъдий Марвазий Заразмий) — Муҳаддис, фақиҳ ва адиб.

Заразмий
Шахсий маълумотлар
Таваллуди 771-йил
Вафоти 858-йил
Дини Ислом
Танилган соҳаси Муҳаддис,фақиҳ,адиб

Тарихи

Заразмий Марв вилоятидаги „Заразм“ қишлоғида туғулган. Ироқ ва Ҳижоздаги шаҳар бўйлаб кўп саёҳатлар қилган. Заразмийдан таълим олиш учун ҳузурига турли мамлакатлардан олимлар келишган. Шунингдек, Имом Муслим, Имом Термизий ва Имом Дорамийлар ҳам у зотдан ҳадис ривоят қилган. Самъоний Заразмийнинг 10та устози ва 7 шогирдини санаб ўтади. Заразмий фиқҳ ва ҳадисга оид 3та асар ёзган. Заразм қишлоғидаги қабри зиёратгоҳ бўлган.[1]

Манбалар

  1. ↑ Муҳаммад Носируддин Албонийил Силсилату-л-аҳадиси-с-саҳиҳа. — Б. 179; ИЭ. — Б. 92.