Zarbdor tumani
Зарбдор тумани – Жиззах вилоятидаги тумандир. 1979-йил 4-декабрда ташкил этилган. Шимоли-шарқда Сирдарё вилояти, ғарбда Шароф Рашидов тумани, шарқда Янгиобод тумани, жанубида Зомин тумани билан чегарадош. Майдони 535.4 км2. Аҳолиси 97200 киши (2023–йил 1–октабр ҳолатига). Хонадонлар сони – 15 370 та, Оилалар сони – 21 119 тани ташкил этади. Миллий таркиби: ўзбеклар (90,7%), қирғизлар (7,4%), руслар (0,3%), тожиклар (0,2%), қозоқлар (0,2%) бошқа миллат вакиллари (0,5%). Бу туманда 24 маҳалла фуқаролари йиғини ва 4 та шаҳарча (Бўстон, Шарқ Юлдузи, Файзобод, Сирг'али шаҳарчалари) бор. Маркази – Зарбдор шаҳри. Туман иқтисодиёти пахта-ғаллачилик, мева-сабзавот, чорвачилик, боғдорчилик, енгил саноат соҳаларига ихтисослашган. Зарбдор сўзи «зарб» - арабча куч, қувват, «дор» - эгаллаш, ўрнак бўлиш. Зарбдор - илғор бошқаларга ҳар жиҳатдан ўрнак бўладиган шахсга берилган нисбат деб келтирилган. Туман маркази бўлган ҳозирги Зарбдор шаҳри 1962-йилгача, 1897-йилги Ахалтака экспедисиясининг бошлиғи генерал Ломакин номи билан Ломакино деб аталган.
| туман | |
|---|---|
| Таркибида | Жиззах вилояти |
| Маъмурий маркази | Зарбдор тумани |
| Расмий тиллар | Ўзбек |
| Аҳоли (2026-йил 29-апрел Камолиддин Убайдуллаевич томонидан ма'лумот киритилди) | 97 200 |
| Миллатлар таркиби | ўзбек, рус, қирғиз, татар ва бошқа |
| Динлар таркиби | мусулмонлар |
| Майдони | 0.72 минг км2 км² (145.3 км-ўрин) |
| Вақт минтақаси | УТC+5 |
| Харитада | |
|
| |
Туман майдонининг катта қисмида илгари аҳоли яшамаган чўл ҳудудларига тўғри келади, ХХ асрнинг 70-80-йиллари сув келтирилиб, чўл ўзлаштирилди, янги аҳоли масканлари барпо қилиниб уларга расмий-ма’мурий тарзда халқнинг деҳқончилик маданияти билан боғлиқ номлар берилди. Туманда этнонимлар асосида пайдо бўлган аҳоли пунктларининг номлари кам, бу ҳолат туманнинг географик ўрни билан ҳам боғлиқ. Масалан, тоғ олди ва тоғли ҳудудларида аҳоли қадимдан истиқомат қилганлиги боис, этнонимлар қишлоқ номларига айланган. Маҳаллий халқ қабила ва уруғлар номларини унутган бўлсалар ҳам, аммо топонимлар қайси этник гуруҳ вакиллари ушбу ҳудудларда яшаганликларидан дарак бериб туради. Улар ўтмиш тарихини ўрганишда қўшимча манба сифатида хизмат қилади.[1]
Табиати
Туман ҳудуди Мирзачўлнинг жанубида жойлашган. Релефи асосан текисликдан иборат. Иклими кескин континентал. Январнинг ўртача температураси —4°, —6°, июлники 28—30°. Йилига 300 – 350 мм ёғин тушади. Вегетация даври 205—210 кун. Тупроғи бўз, қўнғир тупроқ. Ер ости сувлари юза, шўр. Туман ҳудудида каналлари бор. Оқова шўр сувларни қочириш учун ариқ ва зовурлар қазилган. Ёввойи ўсимликлардан янтоқ, шўра, шувоқ, қўнғирбош, қиёқ, қамиш, юлғун, оқбош, итузум, тол, жийда ўсади. Ёввойи ҳайвонлардан тулки, чиябўри, каламуш, тошбақа, илон, калтакесак, ёввойи паррандалардан ўрдак, тустовуқ, қирғовул, калхат, чуғурчиқ, қарға, сўфитўрғай, майна яшайди. Аҳолиси,асосан ўзбеклар, шунингдек, тожик, қозоқ, рус, украин, қирғиз, туркман, татар ва б. миллат вакиллари ҳам яшайди. 1 км2 га 89 киши тўғри келади. Қишлоқ аҳолиси 37,9 минг киши, шаҳарликлар 43,8 минг киши.
Иқтисодиёти
Қишлоқ хўжалигида пахтачилик, ғаллачилик асосий ўринни эгаллайди. 13 та ширкат хўжалиги мавжуд. Жами қишлоқ хўжалиги ерлари 34,5 минг га, шу жумладан суғориладиган ерлар 32,8 минг га, лалми ерлар 430 га. Тумандаги барча тоифадаги хўжаликларда 12 мингдан зиёд қорамол, 14 мингдан ортиқ қўечки, 370 тача от бор. 325 деҳқон хўжалиги бўлиб, 13,7 минг га ер ажратилган. Туманда Зарбдор ун комбинати, 20 кичик, 20 хусусий корхона, 4 савдо ташкилоти, маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари мавжуд.
Туманда 32 умумий таълим мактаби (12,4 минг ўқувчи), „Оқбулоқ“ фолклор этнография гуруҳи, 230 ўринли касалхона, 8 қишлоқ врачлик амбулаторияси, қишлоқ врачлик пункти, 8 фелдшеракушерлик пункти, 2 поликлиника, 8 дорихона бор. Зарбдор—Гулистон, Зарбдор—Тошкент, Зарбдор—Самарқанд ва б. йўналишлар бўйича шаҳарлараро автобус ва такси қатнови йўлга қўйилган. „Зарбдор“ туман газ. 1000 нусхада нашр этилади.[2] Аҳоли таркиби асосан мусулмонлар. Шунингдек деҳқончилик асосий òрин тутади. Зарбдор сòзи (Илģор ва етакчи)маноларини билдиради. Туман аҳолиси аввал Зомин тумани таркибида бòлган.
Аҳоли пунктлари
АДИРОБОД - Жиззах вилояти Зарбдор туманидаги Адиробод маҳалласида жойлашган аҳоли пункти. Жиззах вилоятидаги географик обектларнинг инвентаризация маълумотлари, 2013-йил.[3]
Адиробод - Адир умумтуркий табиий географик термин. Адир терминннинг этимологияси ҳақида «ажралган», «бўлиниб-бўлиниб кетган ма’носидаги айир» сўзидан келиб чиққан деган фикр мавжуд. Ўрта Осиёнинг барча давлатларда, Жанубий Сибирда жой номлари таркибида кенг тарқалган термин. Ўзбекистонда адирлар – тоғ этагидаги чўл ва чалачўл қирлар, мутоқ баландлиги 400-500 дан 1000-1500 метргача бўлган баландликларни ташкил этади. Хўжаликда адирлардан баҳорги яйлов сифатида фойдаланилади. Ёғин кўпроқ тушадиган жойларда ғалла ва бошқа экинлар етиштирилади, «обод» - сўзи гўзал, чиройли, тартибга солинган, янгидан қурилган қишлоқ ма’носини англатади. [4]
БАХТ – Жиззах вилояти Зарбдор туманидаги Шарқ юлдузи маҳалласида жойлашган аҳоли пункти. Жиззах вилоятидаги географик обектларнинг инвентаризация маълумотлари, 2013-йил.[5]
Бахт – Бахт - ма’навий-ахлоқий тушунча. Киши ўз фаолияти натижаларидан, ҳаётда қўлга киритган ютуқларидан тўла қониқиш, яшаш тарзидан мамнунлик, муайян мақсадга етганлик, орзу-умиднинг ушалиши, беармонлик ҳолати сифатида намоён бўлади. [6]
БОЙМОҚЛИ – Жиззах вилояти Зарбдор туманидаги Навбаҳор маҳалласида жойлашган аҳоли пункти. Жиззах вилоятидаги географик обектларнинг инвентаризация маълумотлари, 2013-йил. [7]
Боймоқли – Қишлоқ номи этник бирлик номи билан боғлиқ. Юз, қўнғиротқабилалари таркибида баймоқли уруғи борлиги аниқланган. Баймоқ – оёғи ёки оёқ кафти эгри, қийшиқ маймоқ. Дашт кемирувчиларидан суғурниқадимги туркий тилда баймоқ дейишган, чунки суғурнинг оёқлари ҳам маймоқ бўлади. Бу сўз рус тилига ҳам ўзлашган, руслар суғурнинг бесўнақай йирик туринибайпак дейішади. Бу уруг’ вакиллари қозоқлар, қорақалпоқлар таркибида ҳам байпақти номи билан ма’лум. Масалан, Фориш туманида аҳолиси асосанқозоқлардан иборат бўлган Байбақти қишлоғи бор. Этноним тамға (тотем) асосида пайдо бўлган деган фикр ҳам бор. Қишлоқ аҳолиси асосан шу этник гуруҳ вакилларидан иборат.[8]
БУЛОҚБОСҲИ – Жиззах вилояти Зарбдор туманидаги Лалмикор маҳалласида жойлашган аҳоли пункти. Жиззах вилоятидаги географик обектларнинг инвентаризация маълумотлари, 2013-йил.[9]
Булоқбоши – Қишлоқ булоқ бошида вужудга келган номи шундан.[10]
ФОЗИЛ ЙЎЛДОСҲ – Жиззах вилояти Зарбдор туманидаги Янгикент маҳалласида жойлашган аҳоли пункти. Жиззах вилоятидаги географик обектларнинг инвентаризация маълумотлари, 2013-йил.[11]
Фозил Йўлдош – Фозил Йўлдош ўғли (1872-йил, Жиззах вилояти Бахмал тумани Лойқа қишлоғи — 1955.17.3, Самарқанд вилояти Булунғур шаҳри) - ўзбек халқ шоири, бахши. Йўлдош Мулла Жавоҳир ўғлининг шогирди. Булунгур достончилик мактабининг энг йирик ва сўнгги вакили шарафига қўйилган. [12]
ИСТИҚБОЛ – Жиззах вилояти Зарбдор туманидаги Янгикент маҳалласида жойлашган аҳоли пункти. Жиззах вилоятидаги географик обектларнинг инвентаризация маълумотлари, 2013-йил. [13]
Истиқбол – Келгуси замон, келгусидаги ҳолат, ҳаёт; келажак. Келгусига оид, келажак билан боғлиқ нарса, иш ва шу каби ма’ноларни англатади. [14]
ЖУВОНСИЙРОҚ – Жиззах вилояти Зарбдор туманидаги Андижон маҳалласида жойлашган аҳоли пункти. Жиззах вилоятидаги географик обектларнинг инвентаризация маълумотлари, 2013-йил.[15]
Жувонсийроқ – Этноойконим. С.Қораев фикрича: «Лақай қабиласининг таркибига кирувчи қорасийроқ уруғининг бир тармоғи жувонсироқ деб аталади. Поча, я’ни оёқнинг тиззадан паст қисми ба’зи шеваларда сийроқдеб аталади, қорасийроқ қора поча дегани. Жувонсийроқ - этноними, айнан «почаси йўғон» деган ма’нони беради» (С.Қораев, 2006). Қишлоқ номи уруғ номи асосида яратилган
КОРИЗ – Жиззах вилояти Зарбдор туманидаги Андижон маҳалласида жойлашган аҳоли пункти. Жиззах вилоятидаги географик обектларнинг инвентаризация маълумотлари, 2013-йил.[16]
Кориз – ( Ба’зан КЕРИЗ номи ҳам ишлатилади) Кориз (форс.) — ер ости сувларини йиғиш ва уларни ер юзасига чиқариш учун қуриладиган ер ости иншооти, аҳолини сув билан та’минлаш ва суғориш мақсадларида қўлланилади. Қадимда аҳоли пункти жойлашган ердан шундай иншоот бўлган. [14]
НАЙМАН – Жиззах вилояти Зарбдор туманидаги Тошкесган маҳалласида жойлашган аҳоли пункти. Жиззах вилоятидаги географик обектларнинг инвентаризация маълумотлари, 2013-йил.[15]
Найман - Ўзбек, қорақалпоқ, қозоқ, қирғиз, нўғой ва олтой халқлари таркибига кирган турк уруғларидан бири. Ушбу уруг’ авлодлари ушбу ҳудудда яшаб келмоқда. Қишлоқ аҳолиси асосан шу этник гуруҳ вакилларидан иборат. [16]
НУРАФСҲОН – Жиззах вилояти Зарбдор туманидаги Нурафшон маҳалласида жойлашган аҳоли пункти. Жиззах вилоятидаги географик обектларнинг инвентаризация маълумотлари, 2013-йил.[15]
Нурафшон – Бу сифат тожик тилида “ёғду”, “зиё” ма’носини англатадиган арабча нур отига (АРС, 838) “соч” ма’носини англатадиган тожикча афшондан фе’лининг афшон ҳозирги замон асосини (ТжРС, 35) қўшиб ҳосил қилинган бўлиб, “нур сочувчи” ма’носини англатади. [16][16]
ОЛТИНСОЙ – Жиззах вилояти Зарбдор туманидаги Тараққиёт маҳалласида жойлашган аҳоли пункти. Жиззах вилоятидаги географик обектларнинг инвентаризация маълумотлари, 2013-йил.[16][16]
Олтинсой - олтин + сой сўзларининг ясалишдан ҳосил бўлган. Номнинг келиб чиқиши эски номи билан бўғлиқлик жиҳати ҳам мавжуд. Олтин (Аурум), Аи — Менделеев даврий системасининг И гуруҳига мансуб кимёвий элемент. Асл металларсян бири. Тартиб рақами 79, атом массаси 196,9665; ранги сариқ, оғир металл. Сой - табиий ўзанда доимий ва мавсумий оқадиган кичик дарё, ариқ, водий, ирмоқ. Олтинсой аҳоли яшаш пункти тумандаги Тараққиёт маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган.[16]
СУТБУЛОҚ – Жиззах вилояти Зарбдор туманидаги Лалмикор маҳалласида жойлашган аҳоли пункти. Жиззах вилоятидаги географик обектларнинг инвентаризация маълумотлари, 2013-йил.[16][16]
Сутбулоқ - сут + булоқ сўзларининг ясалишдан ҳосил бўлган. Номнинг келиб чиқиши эски номи билан бўғлиқлик жиҳати ҳам мавжуд. Сут - сутемизувчи ҳайвонларнинг лактация даврида сут безларида ишлаб чиқариладиган, янги туғилган наслни озиқлантирадиган мураккаб кимёвий таркибли оқ рангдаги суюқлик. Булоқ - ер ости сувларининг ер юзасига табиий ҳолда оқиши. Қишлоқ ташкил топган вақт хўжаликнинг катта фермаси (қора мол, от, майда шохли чорва, чўчқа ва ҳ.к боқилган) мавжуд бўлиб, сут соғиб олинган. Сутбулоқ аҳоли яшаш пункти тумандаги Лалмикор маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган.[16]
ТАРАҚҚИЙОТ – Жиззах вилояти Зарбдор туманидаги Тараққиёт маҳалласида жойлашган аҳоли пункти. Жиззах вилоятидаги географик обектларнинг инвентаризация маълумотлари, 2013-йил.[16]
Тараққиёт - Ривожланишнинг оддийдан мураккабга, қуйидан юқорига йўналган шакли, унинг юксалиши ма’носини англатади. [16][16]
ТОСҲКЕСГАН – Жиззах вилояти Зарбдор туманидаги Тошкесган маҳалласида жойлашган аҳоли пункти. Жиззах вилоятидаги географик обектларнинг инвентаризация маълумотлари, 2013-йил.[16]
Тошкесган - Тегирмон, ярғичоқ тошлари (конгломерат) кесилиб, тарошланиб тайёрланадиган жой - Тошкескан. Мутахассислар томонидан сой ҳавзасида тегирмонбоб тошларнинг кўплиги аниқланган. Маҳаллий кишиларнинг айтишича, ўтган асрнинг бошларида бу жойдан қалинлиги ярим метрли, катталиги бир ярим метргача бўлган тегирмон тошлари ажратиб олинган. Қишлоқ одамлари эса тоғтарошлик (сангтарошлик) билан шуғулланган. Улар тегирмон тоши, чарх тошлари тайёрлаш билан машғул бо’лганлар номнинг келиб чиқиши шундан. [16]
ТОЗАУРУҒ - Жиззах вилояти Зарбдор туманидаги Тоза уруғ маҳалласида жойлашган аҳоли пункти. Жиззах вилоятидаги географик обектларнинг инвентаризация маълумотлари, 2013-йил.[16][16]
Тоза уруғ - Қишлоқ номини ба’зан этноним деб ҳисоблашади аммо бу тўғри эмас. Бундай номдаги қишлоқ Ғаллорол туманида ҳам мавжуд бўлиб, номнинг пайдо бўлишига ўтган асрнинг ўттизинчи йиллар охирида ғалла уруғчилиги ва селексиясини йўлга қўйиш ва яхшилаш мақсадида туман ҳудудида ташкил этилган республика ғаллачилик илмий-тадқиқот институти сабаб бўлган. Институт республика миқёсида лалмикор ерлар учун ғаллни серҳосил ва қурғоқчиликка чидамли навларини яратиш устида илмий-текшириш ишларини олиб борган. Ном шундан келиб чиққан. [16]
УРГУТОБОД - Жиззах вилояти Зарбдор туманидаги Тошкесган маҳалласида жойлашган аҳоли пункти. Жиззах вилоятидаги географик обектларнинг инвентаризация маълумотлари, 2013-йил.[16]
Ургутобод - Ўзбекистон Республикаси Самарқанд вилоятидаги туман Ургут + обод сўзларининг қўшилмасидан келиб чиққан. Обод - ба’зи отларга ёки айрим сифатларга қўшилиб жой номини ясайдиган, “ободонлаштирилган”, “ўзлаштирилган”, гуллаб яшнаган гўзал ма’носидаги аффикс сўз. Ургутобод аҳоли яшаш пункти тумандаги Тошкесган маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган.[16]
ЗАРАФСҲОН - Жиззах вилояти Зарбдор туманидаги Янгикент маҳалласида жойлашган аҳоли пункти. Жиззах вилоятидаги географик обектларнинг инвентаризация маълумотлари, 2013-йил. [16]
Зарафшон - Зар сочувчи; тилладек товланувчи; ярқировчи, ялтироқ. Навоий вилоятида жойлашган шу номдаги шаҳар ҳам мавжуд. [16]
АНДИЖОН – Жиззах вилояти Зарбдор туманидаги Андижон маҳалласида жойлашган аҳоли пункти. Жиззах вилоятидаги географик обектларнинг инвентаризация маълумотлари, 2013-йил.[16]
Андижон - Ўзбекистон Республикасида жойлашган вилоят номига қўйилган. [16]
- ↑ Жиззах вилояти жой номларининг изоҳли луг'ати.
- ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
- ↑ Жиззах вилояти жой номларининг изоҳли луг'ати.
- ↑ Жиззах вилояти жой номларининг изоҳли луг'ати.
- ↑ Жиззах вилояти жой номларининг изоҳли луг'ати.
- ↑ Жиззах вилояти жой номларининг изоҳли луг'ати.
- ↑ Жиззах вилояти жой номларининг изоҳли луг'ати.
- ↑ Жиззах вилояти жой номларининг изоҳли луг'ати.
- ↑ Жиззах вилояти жой номларининг изоҳли луг'ати.
- ↑ Жиззах вилояти жой номларининг изоҳли луг'ати "Донишманд зиёси" 2025.
- ↑ Жиззах вилояти жой номларининг изоҳли луг'ати "Донишманд зиёси" 2025.
- ↑ Жиззах вилояти жой номларининг изоҳли луг'ати "Донишманд зиёси" 2025.
- ↑ Жиззах вилояти жой номларининг изоҳли луг'ати "Донишманд зиёси" 2025.
- ↑ 14,0 14,1 Жиззах вилояти жой номларининг изоҳли луг'ати "Донишманд зиёси" 2025.
- ↑ 15,0 15,1 15,2 Жиззах вилояти жой номларининг изоҳли луг'ати "Донишманд зиёси" 2025.
- ↑ 16,00 16,01 16,02 16,03 16,04 16,05 16,06 16,07 16,08 16,09 16,10 16,11 16,12 16,13 16,14 16,15 16,16 16,17 16,18 16,19 16,20 16,21 16,22 16,23 Жиззах вилояти жой номларининг изоҳли луг'ати "Донишманд зиёси" 2025.
Шаҳарчалар
ЗАРБДОР – Жиззах вилояти Зарбдор туманидаги шаҳарча номи. “Ўзбекистон Республикасининг ма’мурий-ҳудудий тузилиши” ма’лумотномаси, 1996-йил. Шаҳарчада Мусо Тошбмуҳаммад ўғли Ойбек, Нуробод, Тинчлик, Мустақиллик маҳалла фуқаролар йиғинлари жойлашган.
Зарбдор - Илғор бошқаларга ҳар жиҳатдан ўрнак бўладиган ма’носини билдиради. Шаҳарчада Мусо Тошбмуҳаммад ўғли Ойбек, Нуробод, Тинчлик, Мустақиллик маҳалла фуқаролар йиғинлари жойлашган.
БЎСТОН – Жиззах вилояти Зарбдор туманидаги шаҳарча номи. “Ўзбекистон Республикасининг ма’мурий-ҳудудий тузилиши” ма’лумотномаси, 1996-йил. Шаҳарчада Шодлик, Дўстлик, Наврўз ва Янгиобод маҳалла фуқаролар йиғинлари жойлашган.Бўстон - Чўл ерларнинг инсонларнинг меҳнати эвазига обод маскан ва истиқболга эришганлиги ма’носини билдиради. [1]
ФАЙЗОБОД – Жиззах вилояти Зарбдор туманидаги шаҳарча номи. Халқ депутатлари Жиззах вилояти Кенгашининг 30.09.2014-йил 181/33-сонли қарори билан ташкил этилган. Шаҳрчада Равот, Алишер Навоий, Янгиҳаёт маҳалла фуқаролар йиғинлари жойлашган. [1]
Файзобод – файзли - жозибадор, кўркам; обод - гуллаб-яшнаган ма’носини билдиради.
СҲАРҚ ЙУЛДУЗИ – Жиззах вилояти Зарбдор туманидаги шаҳарча номи. Жиззах вилояти ҳокимининг 20.12.2009-йил 64-сонли қарори билан ташкил этилган. Шаҳарчада Шарқ юлдузи маҳалла фуқаролар йиғини жойлашган.
Шарқ юлдузи - шарқ - дунёнинг тўрт томонидан бири; юлдуз - кечаси осмонда нур сочувчи нуқта бўлиб кўринадиган коинот жисми; бу ерда ҳар жабҳада етакчи ма’носида келган.
СИРҒАЛИ – Жиззах вилояти Зарбдор туманидаги шаҳарча номи. Жиззах вилояти ҳокимининг 20.12.2012-йил 64-сонли қарори билан ташкил этилган. Шаҳарчада Оқар ва Навбаҳор маҳалла фуқаролар йиғинлари жойлашган.
Сирғали – ўзбек ва қозоқ халқи таркибига кирган қабилалар уюшмасининг номи. Катта жуз таркибига кирган. Сирғалиларнинг бир қисми Зарафшон воҳаси қипчоқлари ва Жиззах вилояти юзларининг таркибига майда уруғ сифатида қўшилганлар.
АДИРОБОД маҳалласи ҳақида умумий ма'лумот
Маҳалла 1994 йил ташкил топган. Умумий ер майдони 3048 (гектар) Ихтисослашуви (драйвери) Қишлоқ хўжалиги махсулотлари етиштириш ва чорвачилик Кўчалар сони 21 та асосий кўчалар сони 7 та, тор кўчалар сони 12 та, берк кўчалар сони 2 та, якка тартибдаги уйлар сони 503 та Кўп қаватли уйлар сони 1 та Хонадонлар сони 503 та шундан, кўп қаватли уйлардаги хонадонлар 4 та Оилалар сони 579 та эркаклар 1580 та аёллар 1660 та Ёш тоифаси бўйича: мактаб ёшигача бўлган болалар (0-6 ёш) 570 та вояга етмаганлар (0-18 ёш) 487 та ёшлар (14-30 ёш)510 та кексалар (60 ёш ва ундан катталар)302 тани ташкил қилади.[2]
“Андижон” маҳалласи ҳақида умумий ма'лумот
Маҳалла1992 йил "Зарбдор туман ҳокимининг № " қарорига асосан ташкил топган. Умумий ер майдони 7779 (гектар) Ихтисослашуви (драйвери) Дехқончилик ва чорвачилик. Кўчалар сони 54 та асосий кўчалар сони19 та, тор кўчалар сони 28 та. Берк кўчалар сони 7 та, якка тартибдаги уйлар сони 1125 та, кўп қаватли уйлар сони 2 та Хонадонлар сони 1130 та шундан, кўп қаватли уйлардаги хонадонлар 24 та оилалар сони 1225 та Якка тартибдаги хонадонларда 1201 та кўп қаватли уйлардаги хонадонларда 24 та Аҳоли сони: 6748 та эркаклар 3474 та аёллар 3274 та Ёш тоифаси бўйича мактаб ёшигача бўлган болалар (0-6 ёш)1046 та вояга етмаганлар (0-18 ёш) 2964 та ёшлар (14-30 ёш)1776 та кексалар (60 ёш ва ундан катталар)962 тани ташкил қилади[3]
“Дўстлик” маҳалласи ҳақида умумий ма'лумот
Маҳалла 1994 йи ташкил топган. Умумий ер майдони 134,0 (гектар)Ихтисослашуви (драйвери) Хизмат кўрсатиш ва савдо сотиқ. Кўчалар сони 12 та асосий кўчалар сони 12 та. Якка тартибдаги уйлар сони 142 та кўп қаватли уйлар сони 38 та Хонадонлар сони 598 та шундан, кўп қаватли уйлардаги хонадонлар 456 та. Оилалар сони 748 та Якка тартибдаги хонадонларда 227 та кўп қаватли уйлардги хонадонларда 521 та аҳоли сони 2992 та эркаклар 1502 та аёллар 1490 та Ёш тоифаси бўйича мактаб ёшигача бўлган болалар (0-6 ёш) 311 та вояга етмаганлар (0-18 ёш) 826 та ёшлар (14-30 ёш) 602 та кексалар (60 ёш ва ундан катталар) 298 тани ташкил қилади.[4]
“Ёшлик” маҳалласи ҳақида умумий ма’лумот
Маҳалла 1978 йил ташкил топган.Умумий ер майдони 8384 (гектар) Ихтисослашуви (драйвери) Қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ва чорвачилик. Кўчалар сони 10 та асосий кўчалар сони 9та тор кўчалар сони 1 та, якка тартибдаги уйлар сони 483 та, кўп қаватли уйлар сони 4 та, Хонадонлар сони 531 та шундан, кўп қаватли уйлардаги хонадонлар 48 та Оилалар сони 711 та, якка тартибдаги хонадонларда 483 та, кўп қаватли уйлардаги хонадонларда 48 та аҳоли сони 3318 та эркаклар 1740 та, аёллар 1578 та, Ёш тоифаси бўйича мактаб ёшигача бўлган болалар (0-6 ёш) 569 та вояга етмаганлар (0-18 ёш) 1252 та ёшлар (14-30 ёш) 712 та кексалар (60 ёш ва ундан катталар) 250 тани ташкил қилади.[5]
“Лалмикор” маҳалласи ҳақида умумий ма'лумот
Маҳалла 2017 йил ташкил топган. Умумий ер майдони 994 (гектар) Ихтисослашуви (драйвери) деҳқончилик чорвачилик боғдорчилик томорқачилик. Кўчалар сони 23 та асосий кўчалар сони 22 та, берк кўчалар сони 1 та. Якка тартибдаги уйлар сони 739 та, кўп қаватли уйлар сони юқ. Хонадонлар сони 739 та шундан оилалар сони 948 та Якка тартибдаги хонадонларда 948 та, аҳоли сони 4054 та, эркаклар 2119 та, аёллар 1935 та, Ёш тоифаси бўйича мактаб ёшигача бўлган болалар (0-6 ёш) 770 та, вояга етмаганлар (0-18 ёш) 1773 та, ёшлар (14-30 ёш) 1060 та, кексалар (60 ёш ва ундан катталар) 249 тани ташкил қилади.[6]
“Мустақиллик” маҳалласи ҳақида умумий ма'лумот
Маҳалла 1994 йил ташкил топган. Умумий ер майдони 75,78 (гектар). Ихтисослашуви (драйвери) хизмат кўрсатиш. Кўчалар сони 14 та, асосий кўчалар сони 14 та, якка тартибдаги уйлар сони 401 та, кўп қаватли уйлар сони 3 та хонадонлар сони 437 та шундан, кўп қаватли уйлардаги хонадонлар 36 та, оилалар сони 686 та, якка тартибдаги хонадонларда 642 та, кўп қаватли уйлардги хонадонларда 44 та, аҳоли сони 2384 та эркаклар 1174 та аёллар 1210 та, ёш тоифаси бўйича мактаб ёшигача бўлган болалар (0-6 ёш) 431 та, вояга етмаганлар (0-18 ёш) 507 та ёшлар (14-30 ёш) 578 та, кексалар (60 ёш ва ундан катталар) 246 тани ташкил қилади.[7]
“Навбаҳор” маҳалласи хақида умумий ма’лумот
“Навбаҳор” маҳалласи хақида умумий ма’лумот Маҳалла ташкил топган йили 09.04.2021 йил Умумий ер майдони (гектар) 4190 та Ихтисослашуви (драйвери)дехқончилик. Кўчалар сони 12 та асосий кўчалар сони 12 та. Якка тартибдаги уйлар сони 521 та Кўп қаватли уйлар юк Хонадонлар сони 521 та Оилалар сони 565 та Якка тартибдаги хонадонларда 565 та. Аҳоли сони 2704 та шундан эркаклар сони 1394 та, аёллар сони 1310 та, ёш тоифаси бўйича 2278 тани шундан мактаб ёшигача бўлган болалар (0-6 ёш) 172 та, вояга етмаганлар (0-18 ёш) 642 та, ёшлар (14-30 ёш) 717 та кексалар (60 ёш ва ундан катталар) 747тани ташкил қилади.[8]
“Навоий” маҳалласи хақида умумий ма’лумот
Маҳалла ташкил топган йили 01.03.2003 Умумий ер майдони 194 (гектар) ни ташкил этади. Ихтисослашуви (драйвери) Ахолига савдо ва маиший хизмат курсатиш. Қўшни давлатлар билан чегараси мавжудлиги (мавжуд/йўқ) юк Кўчалар сони 14 та шундан асосий кўчалар сони 14 та, Якка тартибдаги уйлар сони 716 та, кўп қаватли уйлар сони мавжуд юк. Хонадонлар сони 716 та, Оилалар сони 1170 та, якка тартибдаги хонадонларда 1170 та, Аҳоли сони 3915 та, эркаклар сони 1970 та, аёллар сони 1945 Ёш тоифаси бўйича мактаб ёшигача бўлган болалар (0-6 ёш) 571 та вояга етмаганлар (0-18 ёш) 1398 та ёшлар (14-30 ёш) 1105 тани кексалар (60 ёш ва ундан катталар) сони 327 тани ташкил қилади. [9]
“Нурафшон” маҳалласи хақида умумий ма’лумот
Маҳалла ташкил топган йили 04.05.2015 йил. Умумий ер майдони 7667 (гектар) Ихтисослашуви (драйвери) қишлоқ хужалиги. Кўчалар сони 15 та шундан асосий кўчалар сони 11 та, якка тартибдаги уйлар сони 568 та кўп қаватли уйлар сони 3 та, хонадонлар сони 604 та шундан, кўп қаватли уйлардаги хонадонлар 36 та Оилалар сони 868 та, якка тартибдаги хонадонларда 830 та, кўп қаватли уйлардаги хонадонларда 38 та, аҳоли сони 3509 та эркаклар сони 1883 тани аёллар сони 1626 тани, ёш тоифаси бўйича мактаб ёшигача бўлган болалар (0-6 ёш) 540 та вояга етмаганлар (0-18 ёш) 1338 та ёшлар (14-30 ёш) 2062 та, кексалар (60 ёш ва ундан катталар) сони 274 тани ташкил қилади.[10]
“Нурабод” маҳалласи хақида умумий ма’лумот
Маҳалла Зарбдор туман ҳокимининг № 021 қарори, 27.04.2021 йил ташкил топган йили. Умумий ер майдони 484,9 (гектар) Ихтисослашуви (драйвери) Хизмат курсатиш, тикувчилик ва чорвачилик Қўшни давлатлар билан чегараси мавжудлиги (мавжуд/йўқ) юк Кўчалар сони 19 та, асосий кўчалар сони 18 та Якка тартибдаги уйлар сони 948 та Кўп қаватли уйлар сони 4 та Хонадонлар сони 1028 та шундан, кўп қаватли уйлардаги хонадонлар 80 та Оилалар сони 1090 та Якка тартибдаги хонадонларда 1005 та Кўп қаватли уйлардги хонадонларда 85 та оила истиқомад қилади. Аҳоли сони 4190 та шундан эркаклар сони 2251 аёллар сони 1939 та Ёш тоифаси бўйича мактаб ёшигача бўлган болалар сони(0-6 ёш) 240 та вояга етмаганлар сони(0-18 ёш) 663 та ёшлар сони (14-30 ёш) 1134 та кексалар сони (60 ёш ва ундан катталар) 284 тани таскил қилади.ди.[11]
"Ойбек" маҳалласи хақида умумий ма’лумот
Маҳалла 1979 йили ташкил топган Умумий ер майдони 320 (гектар) Ихтисослашуви (драйвери) Ишлаб чикариш ва тадбиркорлик Қўшни давлатлар билан чегараси мавжудлиги Кўчалар сони шундан: 19 та асосий кўчалар сони 7та тор кўчалар сони 3 та берк кўчалар сони 9 та, якка тартибдаги уйлар сони 891 та Кўп қаватли уйлар сони 8 та Хонадонлар сони 745 та шундан, кўп қаватли уйлардаги хонадонлар 108 Оилалар сони 1086 та Якка тартибдаги хонадонларда 966 та Кўп қаватли уйлардги хонадонларда 120 та Аҳоли сони 4464 та шундан эркаклар сони 2271 та аёллар сони 2193 та Ёш тоифаси бўйича мактаб ёшигача бўлган болалар (0-6 ёш) 597 та вояга етмаганлар сони (0-18 ёш) 1771 та ёшлар сони (14-30 ёш) 1226 та кексалар сони (60 ёш ва ундан катталар) 824 тани ташкил қилади.[12]
"Оқар" маҳалласи хақида умумий ма’лумот
Маҳалла 2015-йил ташкил топган. Умумий ер майдони 2134 (гектар) Ихтисослашуви (драйвери) Чорвачилик ва деҳқончилик. Кўчалар сони 13 та асосий кўчалар сони 13та Якка тартибдаги уйлар сони 393 та Кўп қаватли уйлар сони 10 та Хонадонлар сони 513 та шундан, кўп қаватли уйлардаги хонадонлар 120 та Оилалар сони 780 та Якка тартибдаги хонадонларда 668 та Кўп қаватли уйлардги хонадонларда 112 та Аҳоли сони 3156 та шундан эркаклар сони 1700 та аёллар сони 1456 та Ёш тоифаси бўйича мактаб ёшигача бўлган болалар сони(0-6 ёш) 445 та вояга етмаганлар сони (0-18 ёш) 1040 та ёшлар сони(14-30 ёш) 676 та кексалар сони (60 ёш ва ундан катталар) 168 тани ташкил қилади.[13]
"Оқбулоқ" маҳалласи хақида умумий ма’лумот
Маҳалла 1994 йил ташкил топган. Умумий ер майдони 352,2(гектар) Ихтисослашуви (драйвери) Дехкончилик ва чорвачилик. Кўчалар сони 11 та асосий кўчалар сони 11 та, Якка тартибдаги уйлар сони 608 та Хонадонлар сони 608 та Оилалар сони 716 та Якка тартибдаги хонадонларда 716 та Аҳоли сони 3073 та шундан эркаклар сони 1545 та аёллар сони 1528 та ёш тоифаси бўйича мактаб ёшигача бўлган болалар сони (0-6 ёш) 319 та вояга етмаганлар сони (0-18 ёш) 906 ёшлар сони (14-30 ёш) 754 та кексалар сони (60 ёш ва ундан катталар) 462 тани ташкил қилади.[14]
"Равот" маҳалласи хақида умумий ма’лумот
Маҳалла 01.03.2003 йил ташкил топган. Умумий ер майдони 320 (гектар) Ихтисослашуви (драйвери) хизмат кўрсатиш Кўчалар сони 13 та асосий кўчалар сони 13 та Якка тартибдаги уйлар сони 1060 та Кўп қаватли уйлар сони 1 та Хонадонлар сони 1130 та шундан, кўп қаватли уйлардаги хонадонлар 70 та Оилалар сони 1410 та Якка тартибдаги хонадонларда 1340 та Кўп қаватли уйлардги хонадонларда 70 та Аҳоли сони 5405 та шундан эркаклар сони 3243 аёллар сони 2162 Ёш тоифаси бўйича мактаб ёшигача бўлган болалар сони (0-6 ёш) 648 та вояга етмаганлар сони (0-18 ёш) 1087 та ёшлар сони (14-30 ёш) 648 та кексалар сони (60 ёш ва ундан катталар) 382 тани ташкил қилади[15]
"Тараққиёт" маҳалласи хақида умумий ма’лумот
Маҳалла 01.07.2001 йил ташкил топган Умумий ер майдони 6398 (гектар) Ихтисослашуви (драйвери) Чорвачилик ва деҳқончилик Кўчалар сони 38 та асосий кўчалар сони 38 та. Хонадонлар сони 793 та Оилалар сони 1082 та Якка тартибдаги хонадонларда 1082 та Томорқаси бор хонадонлар сони 786 та Аҳоли сони 5005 та шундан эркаклар сони 2552 та аёллар сони 2453 та мактаб ёшигача бўлган болалар сони (0-6 ёш) 426 та вояга етмаганлар сони (0-18 ёш) 1225 та ёшлар сони(14-30 ёш) 1087 та кексалар сони (60 ёш ва ундан катталар) 465 тани ташкил қилади[16]
"Тинчлик" маҳалласи хақида умумий ма’лумот
Маҳалла 1997 йили ташкил топган. Умумий ер майдони 33,5 (гектар) Ихтисослашуви (драйвери) Савдо ва хизмат кўрсатиш Кўчалар сони 5 та асосий кўчалар сони 5 та Якка тартибдаги уйлар сони 45 та Кўп қаватли уйлар сони 44 та Хонадонлар сони 623 та шундан, кўп қаватли уйлардаги хонадонлар 578 та Оилалар сони 689 та Якка тартибдаги хонадонларда 45 та Кўп қаватли уйлардги хонадонларда 644 та. Аҳоли сони 2275 та шундан эркаклар сони 964 та аёллар сони 1311 та Ёш тоифаси бўйича мактаб ёшигача бўлган болалар (0-6 ёш) 505 та вояга етмаганлар сони (0-18 ёш) 745 та ёшлар сони (14-30 ёш) 602 та кексалар сони (60 ёш ва ундан катталар) 423 тани ташкил қилади.[17]
"Тошкесган" маҳалласи хақида умумий ма’лумот
Маҳалла 1983-йил ташкил топган. Умумий ер майдони 6714 (гектар) Ихтисослашуви (драйвери) Чорвачилик ва дехқончилик Кўчалар сони 42 та асосий кўчалар сони 21 та тор кўчалар сони 15 та берк кўчалар сони 6 та Якка тартибдаги уйлар сони 853 та Хонадонлар сони 853 та шундан, оилалар сони 1077 та Якка тартибдаги хонадонларда 1077 та Аҳоли сони: 5312 та шундан эркаклар сони 2758 та аёллар сони 2554 та Ёш тоифаси бўйича мактаб ёшигача бўлган болалар сони (0-6 ёш) 879 та вояга етмаганлар сони (0-18 ёш) 2251 та ёшлар сони (14-30 ёш) 1248 та кексалар сони(60 ёш ва ундан катталар) 553 тани ташкил қилади.[18]
"Шарқ юлдузи" маҳалласи хақида умумий ма’лумот
Маҳалла 1989 йил ташкил топган. Умумий ер майдони 8330 (гектар) ни ташкил қилади. Ихтисослашуви (драйвери) Дехкончилик,чорвачилик Кўчалар сони 30 та, асосий кўчалар сони 21 та, тор кўчалар сони 5 та, берк кўчалар сони 4 та, якка тартибдаги уйлар сони 869 та кўп қаватли уйлар сони 3 та Хонадонлар сони 905 та шундан, кўп қаватли уйлардаги хонадонлар 36 та Оилалар сони 1302 та якка тартибдаги хонадонларда 1266 та оила истиқомат қилади шундан кўп қаватли уйлардаги хонадонларда 36 та Аҳоли сони 5316 та шундан эркаклар сони 2740 та аёллар сони 2576 та Ёш тоифаси бўйича мактаб ёшигача бўлган болалар сони (0-6 ёш) 993 та вояга етмаганлар сони (0-18 ёш) 2069 та ёшлар сони (14-30 ёш) 612 та кексалар сони эса (60 ёш ва ундан катталар) 350 тани ташкил қилади.[19]
"Янгикент" маҳалласи хақида умумий ма’лумот
Маҳалла 1997 йил ташкил топган. Умумий ер майдони 138 (гектар) Ихтисослашуви (драйвери) Қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ва чорвачилик, кўчалар сони 12 та, асосий кўчалар сони 5 та, тор кўчалар сони 4 та, берк кўчалар сони 3 та, якка тартибдаги уйлар сони 488 та, кўп қаватли уйлар сони 11 та. Хонадонлар сони 620 та шундан, кўп қаватли уйлардаги хонадонлар 132 та Оилалар сони 750 та якка тартибдаги хонадонларда 600 та, кўп қаватли уйлардаги хонадонларда 150 та оилалар истиқомат қилади. Аҳоли сони 3641 та шундан эркаклар сони 1843 та, аёллар сони 1798 та, Ёш тоифаси бўйича мактаб ёшигача бўлган болалар сони (0-6 ёш) 505 та вояга етмаганлар сони (0-18 ёш) 1145 та ёшлар сони (14-30 ёш) 779 та кексалар сони (60 ёш ва ундан катталар) 254 тани ташкил қилади.[20]
"Шодлик" маҳалласи хақида умумий ма’лумот
Маҳалла 1994 йил ташкил топган. Умумий ер майдони 339 (гектар). Ихтисослашуви (драйвери) "Савдо, саноат, маиший хизмат кўрсатиш ва ишлаб чиқариш" Кўчалар сони 30 та, асосий кўчалар сони 30 та, якка тартибдаги уйлар сони 863 та, Кўп қаватли уйлар сони 24 та, Хонадонлар сони 1 189 та, шундан, кўп қаватли уйлардаги хонадонлар 326 та, Оилалар сони 1 488 та, Якка тартибдаги хонадонларда 1 112 та, Кўп қаватли уйлардаги хонадонларда 376 та оила истиқомат қилади. Аҳоли сони 5 170 та шундан эркаклар сони 2 688 та аёллар сони 2 482 та Ёш тоифаси бўйича мактаб ёшигача бўлган болалар сони (0-6 ёш) 614 та вояга етмаганлар сони (0-18 ёш) 1 756 та ёшлар сони (14-30 ёш) 2 276 та кексалар сони (60 ёш ва ундан катталар) 524 тани ташкил қилади.[21]
"Янгиобод" маҳалласи хақида умумий ма’лумот
Маҳалла 04.05.2015 йил ташкил топган. Умумий ер майдони 908 (гектар) Ихтисослашуви (драйвери) Қишлоқ хужалиги Кўчалар сони 22 та, асосий кўчалар сони 19 та, тор кўчалар сони 2 та, берк кўчалар сони 1 та, якка тартибдаги уйлар сони 985 та, кўп қаватли уйлар сони 22 та, Хонадонлар сони 1007 та шундан, кўп қаватли уйлардаги хонадонлар 84 та, Шундан оилалар сони 1168 та, якка тартибдаги хонадонларда 1066 та Кўп қаватли уйлардаги хонадонларда эса 102 та оила истиқомат қилади. Аҳоли сони 5212 та шундан эркаклар сони 2622 та, аёллар сони 2590 та Ёш тоифаси бўйича мактаб ёшигача бўлган болалар сони (0-6 ёш) 912 та, вояга етмаганлар сони (0-18 ёш) 1410 та ёшлар сони (14-30 ёш) 1250 та кексалар сони эса (60 ёш ва ундан катталар) 274 тани ташкил қилади.[22]
"Янгиҳаёт" маҳалласи хақида умумий ма’лумот
Маҳалла 2005 йилда ташкил топган. Ихтисослашуви (драйвери) савдо-сотиқ Кўчалар сони 22 та, асосий кўчалар сони 22 та, якка тартибдаги уйлар сони 595 та, Кўп қаватли уйлар сони 1 та, Хонадонлар сони 613 та шундан, кўп қаватли уйлардаги хонадонлар 18 тани ташкил қилади. Шундан оилалар сони 950 та Якка тартибдаги хонадонларда 932 та Кўп қаватли уйлардги хонадонларда 18 та оила истиқомат қилади. Аҳоли сони 3605 та шундан эркаклар сони 1822 та аёллар сони 1783 та, Ёш тоифаси бўйича мактаб ёшигача бўлган болалар сони (0-6 ёш) 373 та, вояга етмаганлар сони (0-18 ёш) 980 та ёшлар сони (14-30 ёш) 927 та, кексалар сони эса (60 ёш ва ундан катталар) 329 тани ташкил қилади.[23]
Ё'налишни танлаш
Истироҳат бог'и
УМИД-Жиззах вилояти Зарбдор тумани Равот махалласидаги истироҳат бог' номи. Мазкур истироҳат бог'и Вазирлар Маҳкамасининг 2019-йил 4-октабрдаги "Моддий маданий мероснинг ко'чмас мулк обектлари миллий ро'йхатини тасдиқлаш то'г'рисида"ги 846-сонли қарорига асосан ро'йхатга олинган. Халқ депутатлари Зарбдор тумани кенгашининг 2022-йил 28-майдаги ВИ-44-79-3-49-К/22-сонли қарори билан ушбу ном берилган.[24]
УМИД- бирор истакнинг амалга ошишига бо'лган ишонч; ишонч билан кутиш ма'носини англатади.[25]
Хиёбонлар
ХОТИРА ХИЙОБОНИ – Жиззах вилояти Зарбдор тумани Ойбек маҳалласидаги хиёбон номи. Мазкур хиёбон Вазирлар Маҳкамасининг 2019-йил 4-октябрдаги “Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк обектлари миллий рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида”ги 846-сонли қарорига асосан рўйхатга олинган. Халқ депутатлари Зарбдор туман Кенгашининг 2021 - йил 30 - августдаги ВИ-29-10-3-49-К/21-сонли қарори билан ушбу ном берилган.
Хотира - Хотира (арабча фикр, тафаккур; ғоя; хаёл) – 1) бирор киши ёки нарса ҳақидаги ёдда, эсда сақланган таассурот;. 2) эсдалик, ёдгорлик ма’ноларини англатади.
ЙОСҲЛИК ХИЙОБОНИ – Жиззах вилояти Зарбдор тумани Тинчлик маҳалласидаги хиёбон номи. Мазкур хиёбон Вазирлар Маҳкамасининг 2019-йил 4-октябрдаги “Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк обектлари миллий рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида”ги 846-сонли қарорига асосан рўйхатга олинган. Халқ депутатлари Зарбдор туман Кенгашининг 2021 - йил 30 - августдаги ВИ-29-10-3-49-К/21-сонли қарори билан ушбу ном берилган.
Ёшлик - Ёш эканлик; ёш бўлган пайт, давр ма’носини англатади.
Қабристонлар
АБАДИЙАТ – Жиззах вилояти Зарбдор тумани Шарқ юлдузи маҳалласидаги қабристон номи. Мазкур қабристон 2008-йил 23-декабрда давлат рўйхатига олинган. Халқ депутатлари Зарбдор туман Кенгашининг 2022 - йил 28 - майдаги ВИ-44-79-3-49-К/22-сонли қарори билан ушбу ном берилган.
АБДУВАИТ ҲОЖИ ОТА-1 – Жиззах вилояти Зарбдор тумани Шодлик маҳалласидаги қабристон номи. Мазкур қабристон 2008-йил 23-декабрда давлат рўйхатига олинган. 2008-йил фаолияти тўхтатилган. Халқ депутатлари Зарбдор туман Кенгашининг 2022 - йил 28 - майдаги ВИ-44-79-3-49-К/22-сонли қарори билан ушбу ном берилган.
АБДУВАИТ ҲОЖИ ОТА-2 – Жиззах вилояти Зарбдор тумани Шодлик маҳалласидаги қабристон номи. Мазкур қабристон 2008-йил 23-декабрда давлат рўйхатига олинган. Халқ депутатлари Зарбдор туман Кенгашининг 2022 - йил 28 - майдаги ВИ-44-79-3-49-К/22-сонли қарори билан ушбу ном берилган.
АБУ БАКР СИДДИҚ – Жиззах вилояти Зарбдор тумани Ёшлик маҳалласидаги қабристон номи. Мазкур қабристон 2008-йил 23-декабрда давлат рўйхатига олинган. Халқ депутатлари Зарбдор туман Кенгашининг 2022 - йил 28 - майдаги ВИ-44-79-3-49-К/22-сонли қарори билан ушбу ном берилган.
БИРОДАРЛИК – Жиззах вилояти Зарбдор тумани Янги ҳаёт маҳалласидаги қабристон номи. Мазкур қабристон 2008-йил 23-декабрда давлат рўйхатига олинган. Христианлик дини вакиллари қабристони. Халқ депутатлари Зарбдор туман Кенгашининг 2022 - йил 28 - майдаги ВИ-44-79-3-49-К/22-сонли қарори билан ушбу ном берилган.
БОҒИСТОН – Жиззах вилояти Зарбдор тумани Нурафшон маҳалласидаги қабристон номи. Мазкур қабристон 2008-йил 23-декабрда давлат рўйхатига олинган. Халқ депутатлари Зарбдор туман Кенгашининг 2022 - йил 30 - декабрдаги ВИ-50-194-3-49-К/22-сонли қарори билан ушбу ном берилган.
БОҚИЙЛИК – Жиззах вилояти Зарбдор тумани Янгикент маҳалласидаги қабристон номи. Мазкур қабристон 2008-йил 23-декабрда давлат рўйхатига олинган. Халқ депутатлари Зарбдор туман Кенгашининг 2022 - йил 30 - декабрдаги ВИ-50-194-3-49-К/22-сонли қарори билан ушбу ном берилган.
ҲАЗРАТИ БИЛОЛ – Жиззах вилояти Зарбдор тумани Адиробод маҳалласидаги қабристон номи. Мазкур қабристон 2008-йил 23-декабрда давлат рўйхатига олинган. Халқ депутатлари Зарбдор туман Кенгашининг 2022 - йил 28 - майдаги ВИ-44-79-3-49-К/22-сонли қарори билан ушбу ном берилган.
ҲАЗРАТИ ИМОМ – Жиззах вилояти Зарбдор тумани Андижон маҳалласидаги қабристон номи. Мазкур қабристон 2008-йил 23-декабрда давлат рўйхатига олинган. Халқ депутатлари Зарбдор туман Кенгашининг 2022 - йил 28 - майдаги ВИ-44-79-3-49-К/22-сонли қарори билан ушбу ном берилган.
ИМОМ БУХОРИЙ – Жиззах вилояти Зарбдор тумани Андижон маҳалласидаги қабристон номи. Мазкур қабристон 2008-йил 23-декабрда давлат рўйхатига олинган. Халқ депутатлари Зарбдор туман Кенгашининг 2022 - йил 28 - майдаги ВИ-44-79-3-49-К/22-сонли қарори билан ушбу ном берилган.
МАНГУЛИК – Жиззах вилояти Зарбдор тумани Равот маҳалласидаги қабристон номи. Мазкур қабристон 2008-йил 23-декабрда давлат рўйхатига олинган. Халқ депутатлари Зарбдор туман Кенгашининг 2022 - йил 28 - майдаги ВИ-44-79-3-49-К/22-сонли қарори билан ушбу ном берилган.
ОҚАРОТА – Жиззах вилояти Зарбдор тумани Оқар маҳалласидаги қабристон номи. Мазкур қабристон 2008-йил 23-декабрда давлат рўйхатига олинган. Халқ депутатлари Зарбдор туман Кенгашининг 2022 - йил 28 - майдаги ВИ-44-79-3-49-К/22-сонли қарори билан ушбу ном берилган.
СОКИНЛИК – Жиззах вилояти Зарбдор тумани Тараққиёт маҳалласидаги қабристон номи. Мазкур қабристон 2008-йил 23-декабрда давлат рўйхатига олинган. Халқ депутатлари Зарбдор туман Кенгашининг 2022 - йил 28 - майдаги ВИ-44-79-3-49-К/22-сонли қарори билан ушбу ном берилган.
ТОСҲКЕСГАНОТА – Жиззах вилояти Зарбдор тумани Тошкесган маҳалласидаги қабристон номи. Мазкур қабристон 2008-йил 23-декабрда давлат рўйхатига олинган. Халқ депутатлари Зарбдор туман Кенгашининг 2022 - йил 28 - майдаги ВИ-44-79-3-49-К/22-сонли қарори билан ушбу ном берилган.
ХОН-ХЎЖА – Жиззах вилояти Зарбдор тумани Оқбулоқ маҳалласидаги қабристон номи. Мазкур қабристон 2008-йил 23-декабрда давлат рўйхатига олинган. Халқ депутатлари Зарбдор туман Кенгашининг 2022 - йил 28 - майдаги ВИ-44-79-3-49-К/22-сонли қарори билан ушбу ном берилган.
Зиёратгоҳлар
ОҚАРОТА – Жиззах вилояти Зарбдор тумани Оқар маҳалласидаги зиёратгоҳ номи. Мазкур зиёратгоҳ Вазирлар Маҳкамасининг 2019-йил 4-октябрдаги “Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк обектлари миллий рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида”ги 846-сонли қарорига асосан рўйхатга олинган.
ТОСҲКЕСГАНОТА – Жиззах вилояти Зарбдор тумани Тошкесган маҳалласидаги зиёратгоҳ номи. Мазкур зиёратгоҳ Вазирлар Маҳкамасининг 2019-йил 4-октабрдаги “Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк обектлари миллий рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида”ги 846-сонли қарорига асосан рўйхатга олинган.[1]
Тепалик
КЎКТЕПА – Жиззах вилояти Зарбдор тумани Оқбулоқ маҳалласидаги дўнглик номи. Мазкур дўнглик Вазирлар Маҳкамасининг 2019-йил 4-октябрдаги “Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк обектлари миллий рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида”ги 846-сонли қарорига асосан рўйхатга олинган.[1]
Темир ё'л стансияси
ЗАРБДОР – Жиззах вилояти Зарбдор тумани Навоий маҳалласидаги темир йўл стансияси номи. “Ўзбекистон темир йўллари" АЖнинг инвентаризация ма’лумотлари, 2015-йил.[1]
Зарбдор – Ма’носи - туман номи билан уйғунлашган ном.[1]
Темир ё'л разезди
САЙХУН – Жиззах вилояти Зарбдор тумани Шодлик маҳалласидаги темир йўл разезди номи. “Ўзбекистон темир йўллари” АЖнинг инвентаризация ма’лумотлари, 17.02.2022-йил 01/494-22.[1]
Канал
ЖИЗЗАХ МАСҲИНА КАНАЛИ (ЖМ-И) – Жиззах вилояти Зарбдор тумани Ёшлик, Нурафшон ва Янгикент маҳаллалари жанубий ҳудудидан оқиб ўтувчи канал номи. К-42-136 1:100 000 масштабли топографик карта, 2002-йил.[1]
САРКИСОВ НОМЛИ ЖАНУБИЙ МИРЗАCҲЎЛ КАНАЛИ – Жиззах вилояти Зарбдор тумани Нурафшон, Янгикент маҳалласи шимолий ҳудудидан оқиб ўтувчи канал номи. К-42-124 1:100 000 масштабли топографик карта, 2004-йил.[1]
Коллектр
ДЕРИВАСИОН МИРЗАCҲЎЛ – Жиззах вилояти Зарбдор тумани Ёшлик маҳалласининг шарқий томонида ўтувчи коллектор номи. ЖБЗ магистрал коллектори деб ҳам аталади. К-42-136 1:100 000 масштабли топографик карта, 2002-йил.[1]
- ↑ 1,00 1,01 1,02 1,03 1,04 1,05 1,06 1,07 1,08 1,09 Манба хатоси: Инвалид
<реф>таг; но техт wас провидед фор рефс намед:2 - ↑ ма'лумот киритилди
- ↑ ма'лумот киритилди
- ↑ ма'лумот киритилди
- ↑ ма'лумот киритилди
- ↑ малумот киритилди
- ↑ ма'лумот киритилди
- ↑ ма'лумот киритилди
- ↑ ма'лумот киритилди
- ↑ ма'лумот киритилди
- ↑ Маннобхонова, Муқаддамхон; Рахимов, Атаназар (2023-03-24). „Биология дарсларида билингвизм амалиётидан фойдаланишнинг дидактик тамойиллари“. Современные тенденции инновационного развития науки и образования в глобальном мире. 1-жилд, № 3. 326–328-бет. дои:10.47689/старс.университй-пп326-328. ИССН 2250-3811.
- ↑ Содиқова, Б; Бобожонов, Д (2022-05-30). „Ўзбек адабиётшунослигида модернизм ва постмодернизм оқимига билдирилган таснифлар“. Ренессанс в парадигме новаций образования и технологий в ХХИ веке. № 1. 61–62-бет. дои:10.47689/инноватионс-ин-эду-вол-исс1-пп61-62. ИССН 2277-3010.
- ↑ Содиқова, Б; Бобожонов, Д (2022-05-30). „Ўзбек адабиётшунослигида модернизм ва постмодернизм оқимига билдирилган таснифлар“. Ренессанс в парадигме новаций образования и технологий в ХХИ веке. № 1. 61–62-бет. дои:10.47689/инноватионс-ин-эду-вол-исс1-пп61-62. ИССН 2277-3010.
- ↑ ма'лумот киритилди
- ↑ ма'лумот киритилди
- ↑ ма'лумот киритилди
- ↑ ма'лумот киритилди
- ↑ ма'лумот киритилди
- ↑ ма'лумот киритилди.
- ↑ ма'лумот киритилди
- ↑ ма'лумот киритилди
- ↑ ма'лумот киритилди
- ↑ ма'лумот киритилди
- ↑ "Донишманд зиёси" 2025.
- ↑ "Донишманд зиёси" 2025.
| Жиззах вилоятига оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |