Zarifa Aliyeva
Зарифа Азиз қизи Алиева (озарбайжонча: Зəрифə Əлиева; 28-апрел 1923-йил – 15-апрел 1985-йил) – озарбайжонлик офталмолог, Озарбайжон Миллий фанлар академияси академиги ва профессори[1].
| Зарифа Алиева | |
|---|---|
| Зəрифə Əлиева | |
| Таваллуди |
28-апрел 1923-йил Şаҳтахтı, Şəрур, Озарбайжон ССР, СССР |
| Вафоти |
15-апрел 1985-йил (61 ёшда) Москва , Россия СФСР, СССР |
| Турмуш ўртоғи |
Ҳайдар Алиев (турм. 1948) |
| Веб-сайт | www.зарифа-алиева.аз |
Зарифа Алиева Озарбайжоннинг учинчи президенти Ҳайдар Алиевнинг рафиқаси ва Озарбайжоннинг тўртинчи президенти Илҳом Алиевнинг онасидир.
Тарих
Зарифа Алиева 1923-йилда Şəрур яқинидаги Şаҳтахтı қишлоғида, туғилган. Алиеванинг отаси Азиз Алиев Озарбайжон ССР Соғлиқни сақлаш халқ комиссари, кейинчалик Коммунистик партиянинг Доғистон автоном совет социалистик республикаси қўмитасининг биринчи котиби бўлган. Зарифа Алиева 1948-йилда Ҳайдар Алиев билан турмуш қурган. 1955-йил 12-октябрда уларнинг қизи Севил, 1961-йил 24-декабрда эса ўғли Илҳом дунёга келди. 1982-йилда оиласи билан бирга Москвада истиқомат қилган.
Алиева меҳнат фаолиятининг кўп қисмини Озарбайжон давлат тиббий имий тадқиқотлар институтида ўтказган[2]. Зарифа Алиева кўз касалликларини даволашнинг янги усулларини ишлаб чиқган ва жорий қилган[3]. Зарифа Алиева 14 та монография, юзлаб илмий тадқиқотлар муаллифи бўлган.
Оиласи
Отаси Азиз Алиев (1.01.1897 – 27.07.1962), совет ва озарбайжон давлат ва партия арбоби, дипломат, Озарбайжон ССР соғлиқни сақлаш халқ комиссари (1939—1941), Озарбайжон ССР Олий Кенгаши раиси (1941-1944), ВКП (б) Доғистон АССР қўмитасининг биринчи котиби (1942—1948). Онаси Лейла Жаббор қизи Аббосова. Акаси Тамерлан Азиз ўғли Алиев (3.10.1921 – 7.04.1997), эндокринолог, Озарбайжон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг бош терапевти, тиббиёт фанининг таниқли вакили, хизмат кўрсатган фан арбоби, Давлат мукофоти лауреати (1981), тиббиёт фанлари доктори, профессор[2]. Синглиси Гулара Азиз қизи Алиева (17.11.1933 – 27.07.1991), озарбайжонлик мусиқачи, пианиночи, бастакор, ўқитувчи, санъацҳунослик фанлари номзоди (1966), Озарбайжон ССРда хизмат кўрсатган санъат арбоби (1977). Укаси Жамил Азиз ўғли Алиев (30.03.1946), онколог, тиббиёт фанлари доктори, профессор, хизмат кўрсатган фан арбоби (2000), Республика онкология миллий маркази директори, Россия ТЕА ва Озарбайжон Миллий Фанлар академияси академиги. Эри Ҳайдар Алиев (10.05.1923 – 12.12.2003), совет ва озарбайжон давлат арбоби, партия ва сиёсат арбоби, Озарбайжоннинг учинчи президенти, икки марта Социалистик Меҳнат Қаҳрамони (1979, 1983). Қизи Севил Ҳайдар қизи Алиева (12.10.1955). Ўғли Илҳом Алиев (24.12.1961), озарбайжонлик давлат ва сиёсат арбоби, Озарбайжоннинг тўртинчи президенти[2].
Ўлими
1985-йил 15-апрелда Зарифа Алиева саратон касаллигидан вафот этган ва Москвадаги Новодевичий қабристонига дафн қилинган. Кейинчалик, 1994-йилда унинг жасади олиниб, Бокудаги Шараф хиёбонида қайта дафн этилган.

Хотира
2022-йил 28-апрелда Зарифа Алиев номи берилган Ро-Пах русумли паром сувга туширилган[4][5]. Зарифа Алиевага бағишланган почта маркалари 2003, 2008 ва 2013-йилларда чиқарилган.
Манбалар
- ↑ „Бу гüн апрелин 28 гöркəмли офталмолоқ алим, академик Зəрифə ханıм Əлиеванıн анадан олмасıнıн 87-cи илдöнüмüдüр“.[сайт ишламайди]
- ↑ 2,0 2,1 2,2 „Зарифа Алиева“. 2012-йил 26-апрелда асл нусхадан архивланган.
- ↑ „Распоряжение Президента Азербайджанской Республики О проведении 100-летнего юбилея академика Зарифы Алиевой » Официальный сайт президента Азербайджанской Республики“ (ру). пресидент.аз. 2022-йил 10-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 10-декабр.
- ↑ „Судно-паром «Зарифа Алиева» типа Ро-Пах отправилось в первое плавание“ (аз). асcо.аз. 2023-йил 5-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 5-феврал.
- ↑ „Азербайджанское судно "Зарифа Алиева" выполнило свыше 160 рейсов в порты стран ЦА“ (ру). Дай.Аз (2023-йил 28-апрел). 2023-йил 12-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 12-май.