Зарифа Саидносирова (1908-йил,31-сентябр, Туркистон шаҳри, Қозоғистон — 1986-йил 16-август, Тошкент) — кимёгар олима. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1968), профессор (1970). Кимё фанлари номзоди (1945). Биринчи ўзбек аёл рассоми. Таниқли маърифатпарвар Саидносир Миржалиловнинг қизи, Ойбекнинг рафиқаси.

Зарифа Саидносирова
Таваллуди 1908-йил 31-сентябр
Туркистон шаҳри
Вафоти 16-август 1986-йил(1986-08-16)
(77 ёшда)
Тошкент шаҳри
Фуқаролиги SSSR bayrogʻi СССР
Соҳаси Кимё
Мукофотлари Беруний номидаги Ўзбекистон Давлат мукофоти лауреати

Таълими

Тошкентда „Пестолоцси“ мактаби (1922—1926), Навоий номидаги таълим-тарбия техникуми (1924—1936) ва сўнгра Розанов тасвирий санъат студиясида (1924—1926) ўқиган. Сўнг Ўрта Осиё университети физика-математика факултетининг кимё бўлимини тугатиб (1926—1930), ўрта мактаблар, хотин-қизлар билим юрти ва ишчилар факултетида физика, математика ва кимё фанларидан дарс берган.

Фаолияти

Қишлоқ хўжалик институтида ўқитувчи, доцент ва кафедра мудири (1930—1986), Тошкент тиббиёт институтида ўқитувчи (1932—1937), Ўқув педагогика нашриётида муҳаррир (1934—1935) бўлиб ишлаган. Ўрта мактаблар ва техникумлар учун „Кимё“ дарслиги (1933) муаллифи. Зарифа Саидносирова педагогик фаолиятидан ташқари, волфрам комплекс бирикмалари ва кимё терминларининг русча-ўзбекча луғати устида илмий иш олиб борган.

Зарифа Саидносирова Ойбек адабий меросини сақлаш, тартибга солиш ва нашр этиш ишига катта ҳисса қўшган. У адибнинг ўзбек тилидаги 2 жилдлик „Мукаммал асарлар тўплами“ (1975—1985)ни, рус тилидаги 5 жилдлик „Асарлар“и (1985—1987)ни нашрга тайёрлашда фаол иштирок этган. Беруний номидаги Ўзбекистон Давлат мукофоти лауреати (1985). Тасвирий санъатга оид ишлари Ойбек уй-музейида сақланади.

Манбалар

  • Кимёдан русча-ўзбекча қисқача изоҳли луғат (ҳамкорликда) Т., 1975; Ойбегим менинг (хотиралар), Т., 1994.