Зарина (милоддан аввалги ВИИ-аср) — саклар маликаси ва подшоси. Мидия давлати билан Парфияга эгалик қилиш учун узоқ муддатли урушлар олиб борган. Ниҳоят уртада сулқ шартномаси имзоланиб, Ктесийниит ёзишига кўра, ҳар икки томон абадий дўст ва ҳарбий иттифоқдош бўлишга келишган. Зарина ўзининг жанговарлиги, жасурлиги, уддабуронлиги, аклзаковати, гўзал ҳусни таровати билан бошқа сак аёлларидан анча устун турган. Сакларда уруш хавфи туғилган пайтда аёллар ҳам эркаклар билан бир қаторда туриб жанг қилишган. Зарина саклар юртини қўшни кўчманчи қабилалар асоратидан халос этиб мамлакатни обод қилиш йўлида хайрли ишлар қилган, кўплаб шаҳарлар бунёд этган, халқ фаровон яшаган. Шунингучун Зарина вафот этгач, ватандошлари унинг порлоқ хотирасини эъзозлаш мақсадида тарихда мисли йўқ мақбара қуришган. Уч бурчакли пирамида шаклидаги маҳобатли мақбаранинг ҳар бир томонининг уз. Зарина стадий (1 стадий 176,6 м га тенг)га тенг бўлиб, унинг ўткир учлари кукка бўй чўзган. Мақбаранинг тепасида эса Заринанинг олтиндан ясалган улкан ҳайкалини ўрнатишиб, З.нинг жасоратларини мадҳ этишган, унинг аждодларига нисбатан қилинган маросимлардан ҳам тантанавор равишда хотирасини ёдга олишган. Зарина ҳақида кўплаб эпик асарлар, қисса, достон қадимдан сақланиб қолган. (мае. "Зарина ва Стриангеп"). "Ўзбекистон миллий энсиклопедияси" Давлат илмий нашриёти К. Моисееванинг "Заринанинг шамшири" тарихий қиссасини (С. Ҳасан таржимаси) нашр қилган (2001).

Адабиёт

  • Пянков И. В., Средняя Азия в известиях античного историка Ктесия. Душанбе, 1975.

Фахриддин Ҳасанов.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил