Заркоса — Боботоғ тизмасидаги энг баланд чўққи. Сурхондарё вилоятининг шимоли-шарқида, Узун тумани ҳудудида жойлашган. Ўртача баландлиги 2290 метрни ташкил этади. Шарқий ён бағри Кофарниҳон дарёси водийсига ҳамда шимоли ва шимоли-шарқий ён бағри Сурхондарё водийси томон тик тушган. Жануби ва жануби-шарқий ён бағри қияликлардан иборат. Тоғ қишда қор билан қопланади. Заркосадан шарққа томон кичик сой оқади, ғарбида эса булоқлар бор. Чўққи атрофида арчазор, пистазор, бодомзорлар кенг тарқалган[1].

Заркоса
Жойлашуви Ҳисор тизмаси
Тоғ тизмаси Боботог'
Баландлиги 2289 метр

Жойлашиши

Заркоса чўққиси Ҳисор тизмасининг бир бўлаги бўлган Боботоғ тизмасининг энг баланд чўққиси ҳисобланади. Бу тоғ анча емирилиб, паслашиб қолган. Заркосанинг баландлиги 2289 метга етади. Боботоғ ғарбга ва жанубга томон аста-секинлик билан пасайиб боради. Тизмадаги тоғларнинг ўртача баландлиги 1200-1500 метрга етади. Боботоғ округи релефи Ҳисор-зарафшон округи релефидан тубдан фарқ қилади[2].

Асосан палеоген ва юра даври оҳактошлари, гил, алевролит, қумтошлардан таркиб топган. Заркоса чўққиси жойлашган ҳудуднинг шарқий ён бағри тик ва энсиз, тоғ олди текисликлари Кофарниҳон дарёси террасаларига яқин ерда жойлашган. Ғарбий ён бағри анча ётиқ ва кенг бўлиб, асосий қисми паст тоғлардан таркиб топган. Тоғ тизмасининг ён бағирлари кўплаб қуруқ сойлар ўтганлиги сабабли парчаланган. Бу ерда карст кенг тарқалган. Мазкур ҳудуддаги тоғлар орасида кўплаб ботиқлар мавжуд бо'либ улар неоген ва антропоген даври ётқизиқлари билан тўлган[3].

Ўсимликлар дунёси

Заркоса чўққисида турли ўсимликлар мавжуд. Жумладан тоғ олди ҳудудларида арчазор, бодомзорлар мавжуд. Шунингдек тоғ пиёзи, кийикўт, мармарак, ёввойи беда, чаёнўт, қизилтикан кабилар ҳам кенг тарқалган.

2022-йилда бу ердана бир нечта янги турлар аниқланган. Жумладан, Пиёз (Аллиум Л.) туркумига мансуб бўлган ўсимлик тури аниқланган. Мазкур пиёзнинг бўйи 15-20 см бўлиб, гуллари майда ва оч пушти рангда. Бу турнинг энг яқин қардоши Эрон, Афғонистон ва Марказий Осиё ҳудудидагина учрайди[4].

Адабиётлар

„Заркоса“, Файл:Натионал Энcйcлопедиа оф Узбекистан лого.пнг Ўзбекистон миллий энсиклопедияси: 4-жилд (Зебуннисо — Конигил). Тошкент: „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2002 — 704-бет. 

Манбалар

  1. ↑ Файл:Натионал Энcйcлопедиа оф Узбекистан лого.пнг „Заркоса“, Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (З-ҳарфи). Тошкент: „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2000–2006-йиллар.
  2. ↑ „БОБОТОГ` ОКРУГИ“. 2023-йил 6-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 08-2023.
  3. ↑ „Сурхондарё табиий географик округи“. география.уз. 2023-йил 6-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 08-2023.
  4. ↑ Раҳмонова, Нигора. „Олимларимиз янги ўсимлик турларини аниқлади, уларнинг ноёблиги нимада? – Академик билан суҳбат“. О'зА. ккнеwс.уз (2023-йил 1-феврал). Қаралди: 08-2023.[сайт ишламайди]