Zarnuq
Зарнуқ, Зарнуж, Ужуқ-Зарнуқ, Зеринуҳ (Саритоқ) — қадимги шаҳарқалъа. Сирдарёнинг сўл соҳилида жойлашган. Абу Абдулло Хоразмийнинг "Мафотих алулум" асарида "зурну истилоҳи чиғир" маъносини англатган. Шунга қараганда Зарнуқ қалъаси чиғир ёрдамида сув чиқариладиган баландликда жойлашган. Чингизхон 1220 й. февралда Бухорони олгач, мўғуллар Чингизхоннинг кенжа ўғли Тули раҳбарлигида Зарнуқни қамал қилганлар. Чингизхон қамалдагиларга ўзининг хос кишиси Донишманд ҳожибни жўнатиб таслим бўлишни таклиф этган. Зарнуқ аҳли кучлар тенг эмаслиги боълсада таслим бўлган. Мўғуллар Зарнуқга "Қутлуғ балиғ" деб ном қўйганлар.[1]
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |