Зарраби масжиди – Озарбайжоннинг Ганжа шаҳрида жойлашган собиқ масжид ва меъморий ёдгорлик. Масжид ХИХ асрда қурилган ва 2001-йил 2-августда Озарбайжон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 132-сонли қарори билан маҳаллий аҳамиятга эга кўчмас тарихий ва маданий ёдгорликлар рўйхатига киритилган.

Масжид
Зарраби масжиди
арабча: Зəрраби мəсcиди‎‎
Собиқ масжид, 2019-йил
Мамлакат  Озарбайжон
Жойлашуви Ганжа
Координаталар 40°40′15″Н 46°21′23″Э / 40.670811°Н 46.356359°Э / 40.670811; 46.356359
Меъморий услуб Арран меъморчилик мактаби
Бинокорлик санаси ХИХ аср
Гумбазлар сони 2
Гумбазлар сони 2

1928-йилда бинодан масжид сифатида фойдаланиш тўхтатилгач, аввал яшайдиган уй сифатида ишлатилган, кейинчалик эса реставрация қилиниб, Ганжа давлат драма театри ихтиёрига топширилган.

Тарихи

Зарраби масжиди ХИХ асрда Ганжа шаҳрининг Зарраби маҳалласида қурилган[1][2]. Тадқиқотчи Фаррух Аҳмадовнинг қайд этишича, ушбу меъморий ёдгорликнинг барпо этилишига Зарраби маҳалласининг машҳур шахслари Ҳожи Казанфар Карбалайи оға ўғли, Машади Гасим Ҳожи Аҳмадли, Али Бей Ҳожи Алибеёв, Карбалайи Сур Абдуллоҳ ўғли ва бошқалар ҳисса қўшган бўлиб, қурилиш маҳаллий аҳоли томонидан молиялаштирилган[2]. Шунингдек, қадимги Ганжада ҳам Зарраби масжиди бўлгани тахмин қилинади[3], аммо ўша масжид 1139-йилги зилзила оқибатида вайрон бўлган[4].

Озарбайжонда совет босқинидан сўнг, 1928-йилда расмий равишда динга қарши ҳаракат бошланди[5]. Ўша йилнинг декабр ойида Озарбайжон Коммунистик партияси Марказий Қўмитаси кўплаб масжидлар, черковлар ва синагогаларни маърифий мақсадларда фойдаланилиши учун клублар ихтиёрига ўтказди[5]. 1917-йилда Озарбайжонда 3000 та масжид бўлган бўлса, 1927-йилда бу сон 1700 та, 1928-йилда 1369 та, 1933-йилда эса 17 тани ташкил қилган[5][6]. Бу даврда Зарраби масжиди ҳам ибодат учун ёпилган ва унинг биносидан турар-жой сифатида фойдаланилган[4].

Кейинчалик маҳаллий мутахассислар ва маданият намояндалари шаҳар маъмуриятига мурожаат қилиб, реставрация қилинган Зарраби масжидида Поэзия театри жойлаштирилишини сўраган[7]. Таклиф маъқулланиб, бино таъмирдан чиқарилган ва ижодий жамоага топширилган[7]. 1979-йилдан бошлаб бинода Низомий Поэзия театри фаолият юрита бошлаган[8]. Ушбу театрда Низомий Ганжавийнинг „Хамса“ асарларидан олинган сюжетлар асосида бир неча саҳна асарлари намойиш этилган[8]. Дастлаб театр 1981-йилгача кўнгилли сифатида фаолият юритган бўлса-да, кейинчалик унга Ганжа давлат драма театри таркибидан штатлар ажратилган[манба керак].

Озарбайжон мустақилликка эришгач, масжид Озарбайжон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001-йил 2-августдаги 132-сонли қарори билан маҳаллий аҳамиятга эга кўчмас тарихий ва маданий ёдгорликлар рўйхатига киритилди[9][10].

2008-йилдан бошлаб Зарраби масжиди биноси, яъни Низомий Поэзия театри жойлашган қисм Ганжа давлат драма театри таркибига қўшилди ва ҳозирги кунда унинг очиқ саҳнаси сифатида фаолият юритади[11][12][13].

Меъморчилиги

Масжид икки гумбазли бўлиб, айвонли масжид услубида қурилган[14][15]. Бино 3 қисмдан иборат: умумий майдони 70 м2 (750 кв фт) бўлган катта намоз зали, майдони 30 м2 (320 кв фт) бўлган кичик хона ва узунлиги 25 м (82 фт), эни 3 м (9.8 фт) бўлган айвон. Намоз зали етарли бўлмаган пайтларда намозхонлар айвондан ҳам фойдаланган[4].

Яна қаранг

Манбалар

  1. ↑ Мəммəдов, Мəрдан. Гəнcə абидəлəри (аз). Бакı: Азəрнəşр, 2021 — 47-бет. Қаралди: 2024-йил 17-сентябр (2024-йил 18-сентябрда асл нусхадан архивланган). 
  2. ↑ 2,0 2,1 Элнур İсмайıлбəйли. „Зəрраби мəсcиди“. кепезтв.аз (2014-йил 3-октябр). 2020-йил 28-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 28-январ.
  3. ↑ „Гəнcəнин Зəрраби мəсcиди“ (аз). генcехебер.аз (2022-йил 18-феврал). 2025-йил 2-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 18-сентябр.
  4. ↑ 4,0 4,1 4,2 „Гəнcə şəҳəри Зəрраби мəсcиди“. сират.аз (2022-йил 28-март). 2022-йил 24-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 18-сентябр.
  5. ↑ 5,0 5,1 5,2 Юнусов. Азəрбайcанда İслам (аз). Бакı: Заман, 2004 — 140-бет. ИСБН 9952-8052-2-5. Қаралди: 2022-йил 14-декабр (2023-йил 5-июлда асл нусхадан архивланган). 
  6. ↑ Əлəсгəрова, Нəсрин „Ислам в Азербайджане: история и современность | Ҳеинрич Бöлл Стифтунг | Тбилиси – Соутҳ Cауcасус Регион“ (ру). ге.боэлл.орг (2005-йил 15-январ). 2019-йил 13-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 4-сентябр.
  7. ↑ 7,0 7,1 Низамиқıзı, Ҳəмидə „Поэзиянıн сəҳнə üнванı“. меденийет.аз (2021-йил 7-май). 2024-йил 18-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 18-сентябр.
  8. ↑ 8,0 8,1 Рзаев, Фəрман. Низами Гəнcəви вə театр (аз). Бакı: Элм нəşрийятı, 2008 — 279-бет. ИСБН 5-8066-1711-4. Қаралди: 2024-йил 18-сентябр (2024-йил 18-сентябрда асл нусхадан архивланган). 
  9. ↑ „Азəрбайcан Республикасı Назирлəр Кабинетинин 2001-cи ил 2 авқуст Тарихли 132 нöмрəли қəрарı илə тəсдиқ эдилмиşдир“ (аз). мcт.гов.аз (2001-йил 2-август). 2021-йил 7-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 14-декабр.
  10. ↑ „Зəрраби мəсcиди“. регех.мcт.аз. Қаралди: 2024-йил 18-сентябр.
  11. ↑ „Низами Гəнcəвинин ирсини нüмайиş этдирəн Гəнcə Дöвлəт Низами Поэзия Театрı“ (аз). генcехебер.аз (2022-йил 12-ноябр). 2022-йил 28-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 18-сентябр.
  12. ↑ „Гəнcə Дöвлəт Низами Поэзия Театрıнıн Гəнcə Дöвлəт Драм Театрıна бирлəşдирилмəси ҳаққıнда“ (аз). э-қанун.аз (2008-йил 20-сентябр). 2024-йил 18-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 18-сентябр.
  13. ↑ Гəнcəнин мадди мəдəниййəт абидəлəри (аз). Бакı: Нурлан, 2004 — 51-бет. Қаралди: 2024-йил 19-сентябр (2024-йил 19-сентябрда асл нусхадан архивланган). 
  14. ↑ Əҳмəдов, Фəррух. Гəнcəнин тарих яддаşı (аз). Бакı: Şирваннəşр, 1998 — 150-бет. Қаралди: 2024-йил 18-сентябр (2024-йил 18-сентябрда асл нусхадан архивланган). 
  15. ↑ Азəрбайcан Республикасı Мəсcидлəринин Энсиклопедиясı (аз). Бакı: Бейнəлхалқ Əлҳуда, 2001 — 168-бет. ИСБН 964-8121-59-1 (2021-йил 23-июлда асл нусхадан архивланган). 

Ҳаволалар