Заря Вастока (ширин қалампир) — Ўрта эртапишар нав, техник пишгунга қадар ўсиш даври 116-120 кун. Тупи ихчам, паст бўйли 44-52 см. Меваси конуссимон, юзаси текис, кам сезилувчан қабариқли, вазни 64-70 г, техник етилганда қаймоқ ранг, биологик етилганда қизил, эти серсув, қалинлиги 5,0 мм, дегустацион баҳоси 5,0 балл. Ҳосилдорлиги 25-30 т/га.Рўзғорда ишлатишга ва қайта ишлашга яроқли, иссиққа чидамли.

[1][2]

Илдизи

Ширин қалампир илдизи ўсимликнинг жами вазнининг тахминан 20 %ини ташкил қилади.Илдизи ўқ илдиз, кўчатини кўчириб ўтқазиш ҳисобига ён илдизлар ҳосил қилади ва улар асосан тупроқнинг 5-40 см чуқурлигига тарқалади.

Гули

Қалампир гули ранги оқ, 5-7 гултожибаргли, икки жинсли бўлиб, барг қўлтиғи ва поянинг ён шохчалари пайдо бўлган ерларда ҳосил бўлади.

  1. ↑ „Агробанк-"100 китоб тўплами" тақдимотини ўтказди“.
  2. ↑ Ширин қалампир етиштириш. 23- китоб. Агробанк АТБ. 2021.