Zaurbek Soxiyev
| Заурбек Маирбекович Сохиев | |
|---|---|
| Шахсий маълумотлари | |
| Жинси | Эркак |
| Фуқаролиги |
|
| Таваллуд санаси |
1986-йил 1-июн Тожикистон ССР |
| Спорт | |
| Қайси спорт | Эркин кураш |
| Спорт мукофотлари | ||
|---|---|---|
| Жаҳон чемпионати | ||
| Бронза | Гуанчжоу 2006 | 84кг гача |
| Бронза | Боку 2007 | 84кг гача |
| Олтин | Хернинг 2009 | 84кг гача |
| Кумуш | Москва 2010 | 84кг гача |
| Осиё ўйинлари | ||
| Кумуш | Дўҳа 2006 | 84кг гача |
| Осиё чемпионати | ||
| Кумуш | Олмаота 2006 | 84кг гача |
| Бронза | Тошкент 2011 | 84кг гача |
Заурбек Маирбекович Сохиев (туғ. 1986-йил 1-июн, Тожикистон ССР) – ўзбекистонлик эркин курашчи, эркин кураш бўйича Жаҳон чемпиони (2009-йил). Пекин (2008-йил) ва Лондонда (2012-йил) бўлиб ўтган Ёзги Олимпиада ўйинлари иштирокчиси ва эркин кураш бўйича халқаро тоифадаги спорт устаси.
Таржимаи ҳол
1986-йил 1-июнда Тожикистон ССРда осетин оиласида туғилган. Унинг отаси собиқ оғир атлетикачи, СССР спорт устаси - Маир Сохиев[1].8 ёшидан Владикавказда Аслонбек Бекоев бошчилигида эркин кураш билан шуғуллана бошлаган. 2005-йилдан Ўзбекистон терма жамоасида ўйнай кураш туша бошлади. 2006-йилда Олма-Отадаги Осиё чемпионати ва Доҳадаги Осиё ўйинларининг кумуш медали, Гуанчжоудаги жаҳон чемпионатининг бронза медали совриндори бўлган. 2007-йилда Бокудаги жаҳон чемпионатида учинчи бўлди. 2008-йилда Пекинда бўлиб ўтган ёзги Олимпия ўйинларида иштирок этиб, 9-ўринни эгаллади. 2009-йилда Хернингда жаҳон чемпиони бўлади. 2010-йилда Москвадаги жаҳон чемпионати ва Бокуда ўтказилган “Олтин Гран-при” халқаро турнирининг кумуш медали совриндори бўлди. 2011-йилда Тошкентда ўтказилган Осиё чемпионатида бронза медали совриндори бўлди. 2012-йилда у Лондонда бўлиб ўтган Ёзги Олимпиада ўйинларида қатнашади, аммо муваффақияциз якунлаб, у ерда 12-ўринни эгаллайди.
Айни кунда Сохиев Владикавказда (Россия) яшайди.
Манбалар
Ҳаволалар
- Заурбек Сохиев — Олймпедиа.орг
- Заурбек Сохиев — Интернатионал Wрестлинг Датабасе
- Заурбек Сохиев
- Заурбек СОХИЕВ: «В борьбе если ты не первый — то рядовой»