Zayd Abu Zayd

Зайд Абу Зайд (бошқа номи - Сувайд Абу Зайд) (1195-1265/1270-йилларда яшаган) Валенсиянинг охирги Муваҳҳид ҳокими бўлган[1].
Абу Зайднинг амакиси Абу Абдуллоҳ Муҳаммад Валенсия ҳокими лавозимини эгаллади. Муваҳҳид халифаси Ёқуб ал-Мансур вафот этгач, сулолавий кураш туфайли у тўлиқ мухториятга эга бўлган. Душманлар томонидан 1225-йилда мағлубятга учрагач ўзини Арагон қироли Жеймс И нинг вакили деб эълон қилишга қарор қилган. 1227-йилда Қуртуба ва Ишбилийянинг собиқ ҳокими Идрис ал-Маъмунни қонуний Муваҳҳид халифаси деб тан олди. Икки йил ўтгач, Валенсия Тайфасидан (Балансийя) Зайян ибн Марданиш томонидан қувиб чиқарилган. У Арагонга қочиб кетди ва у эрда Жеймс томонидан Валенсиянинг мусулмон ҳудудига бостириб кириш ҳуқуқини қўлга киритган.
Абу Зайд Жеймс И нинг содиқ иттифоқчиси ҳисобландган ва 1236-йилда у насронийликни қабул қилган[2][3]. Исмини Висент Беллвисга ўзгартирди[4], Валенсияни насроний кучлари томонидан забт этилгунга қадар буни сир тутган. У католик сифатида сувда чўмилди ва Мартин Ролдан ва унинг рафиқаси Мария Лопес де Лунанинг қизи Исабелла Ролдан билан турмуш қурди[5][6]. Белвис фамилясини олиб оиланинг авлодига айланди. Рафиқаси Исабелла Ролдан ва унинг Фернандо исмли ўғли бўлган[7]. Христиан қиролининг ҳимояси остида у ўлимидан кейин ўғли Фернандога мерос бўлиб қолган Серра-де-Эспаданнинг бир нечта жойларида сенёрлик қилган.
Манбалари
- ↑ Кеннедй, Ҳугҳ. Муслим Спаин анд Португал: А Политиcал Ҳисторй оф ал-Андалус. Роутледге, 2014 — 269-бет. ИСБН 9781317870418.
- ↑ Фанcй, Ҳуссеин. Тҳе Мерcенарй Медитерранеан: Совереигнтй, Религион, анд Виоленcе ин тҳе Медиэвал Cроwн оф Арагон. Чиcаго: Университй оф Чиcаго Пресс, 2016 — 80-бет. ИСБН 9780226329642. „Абū Зайд, wҳо ҳад cонвертед то Чристианитй афтер тҳе кингдом'с cонқуэст“
- ↑ Т. Абате, Марк. Cонвивенcиа анд Медиэвал Спаин: Эссайс ин Ҳонор оф Тҳомас Ф. Глиcк. Спрингер, 2018 — 215-бет. ИСБН 9783319964812. „Абу Зайд, wҳо марриэд Марíа Феррáндез, алтҳоугҳ тҳис wас онлй афтер cонвертинг то Чристианитй ин сеcрет“
- ↑ А. Cатлос, Бриан. Муслимс оф Медиэвал Латин Чристендом, c.1050–1614. Cамбридге Университй Пресс, 2014 — 63-бет. ИСБН 9780521889391. „Овертҳроwн ин 1229, Абу ̄ Зайд wент овер то Жауме, эвентуаллй cонвертинг то Чристианитй ин 1236 ундер тҳе наме оф Винcент“
- ↑ „Ҳисториа де Готор (Ҳисторй оф Готор)“ (эс). Cомисиóн де Фиэстас й эл Аюнтамиэнто де Готор. 2010-йил 23-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 17-январ.
- ↑ „Готор, баронíа де (Баронй оф Готор)“ (эс). 2014-йил 21-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 17-январ.
- ↑ „Ҳисториа (Ҳисторй)“ (эс). Аюнтамиэнто де Готор. 2014-йил 21-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 17-январ.
Бу мақолада манбалар <реф></реф> тегларига олинмаган ёки умуман кўрсатилмаган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |