Zayd Zahhob
Зайд Заҳҳоб – “Сабъайи сайёр” достонидаги иккинчи ҳикоят қаҳрамони. Рум шоҳи саройи заргари, суҳбатдоши ва табиби. “Зайд” сўзи “кўпайтириш”, “қўшиш” каби маънолари билан ҳам ҳикоя қаҳрамони феъл-атворига мос тушади.
Ҳикоятда тасвирланишича, у шоҳга олтин тахт ясашни таклиф қилади, лекин уни алдаб, олтин ўрнига кумуш билан қопланган тахт ясаб беради. Рум подшоси бу ҳийла ва ёлғонни сезиб қолгач, уни зиндонга ташлайди. Зиндондан қочиб чиққач, бутпарастлар юртига бориб, уларнинг ибодатхонасида бутпараст руҳоний сифатида хизмат қилади. Зайд Заҳҳоб у ерда ҳам олтин бутларни секин-аста сохтасига алмаштириб, кемада ўз юртига олиб келади ва бемор ётган шоҳни даволаб, яна унинг ишончига киради[1][2].
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |