Zayd ibn Ali
Зайд ибн АЛИ (7-740) — шиаликдаги зайдийлар фирқасининг асосчиси. Муҳаммад (сав) оиласининг авлоди сифатида имомликка даъвогарлик қилиб, 739 йилда Куфа шаҳрида умавийлар ҳокимиятига қарши исёнга бош бўлган. Муҳаммад ал-Бокирнинг сустлигидан норози бўлган шиалар унинг укаси ғайратли Зайд ибн АЛИ атрофида бирлашиб, уни имом деб эълон этадилар. Аммо халифа Ҳишом (724-743) қўшинлари 740 йил исённи бостиради. Зайднинг ўзи жангда ҳалок бўлади. Жасади Куфада чормих қилиниб, кесик боши Дамашққа, халифа Ҳишомга юборилади. Зайд ибн Али тарафдорлари алоҳида диний-сиёсий гуруҳ тузиб, Ҳазрат Али авлодига мансуб имом бошчилигида диний давлат тузишга интилади. У Зайд ибн Алиларни сўнгги — 5-имом деб билиб, кейинги имомларни тан олмаган. Зайд ибн Али ўзининг имомат даъвосини Ҳасан ва Ҳусайндан сўнг Али ва Фотиманинг ҳар қандай авлоди имом бўлиши мумкин, деб асослаган. Имомликка даъвогар кўлига курол олиб, исён кўтариши — имоматга ўтиришнинг асосий шарти, деб билган. Шиаларнинг имомлари, хусусан, Жафар ас-Содиқ эса, ўз тарафдорларни қуролли исён кўтармасликка чақирган эди.
Адабиётлар
ИСЛОМ ЭНСИКЛОПЕДИЙАСИ"Ўзбекистон миллий энциклопедияси" Давлат илмий нашриёти, 2004
| Шахсият ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |