Zayd ibn Habbob
Зайд ибн Ҳаббоб | |
|---|---|
| Шахсий маълумотлар | |
| Дини | Ислом |
| Танилган соҳаси | муҳаддис |
Абу ҲусайнЗайд ибн Ҳаббоб Куфий — муҳаддис, Имом. (ваф. 819 йил).
Таржимаи ҳоли
Зайд ибн Ҳаббоб Абу Ҳусайн Аклий Куфий бўлиб, Ҳофиз, Зоҳид, Риҳол, Жаввол[1] деб эътироф этилган улуғ муҳаддислардан саналган. Зайд ибн Ҳаббоб Ироқ, Ҳижоз, Миср ва бошқа шаҳарларда бўлиб ҳадис илмини ўрганган. Муҳаддисга берилган „риҳол“ та’рифи кўплаб илм сафарида бўлган кишиларга берилган бўлиб, сайёҳ муҳаддислардан деган маънони билдиради. Зайд ибн Ҳаббоб ҳижрий 203, милодий 819 йилда Куфа шаҳрида вафот этган.
Устозлари
Зайд ибн Ҳаббоб Қуррата ибн Холид, Сулаймон ибн Юсуф, Айман ибн Набилдан ҳадис илмини ўрганган.
Шогирдлари
Зайд ибн Ҳаббобдан ҳадис ривоят қилган муҳаддислар ҳам бир қанча бўлиб, улардан Аҳмад ибн Ҳанбал, Йазид ибн Ҳорун, Ибн Ваҳҳоб, Муҳаммад ибн Рофий, Салма ибн Шубайб, Йаҳё ибн Абу Толиб каби муҳаддислар э’тироф этилади.
Эътирофлар
Аҳмад ибн Ҳанбал: „Зайд ибн Ҳаббоб жуда ҳам кўп илм сафарида бўлган улуғ муҳаддис, фақирлик ва ночорликка ундан кўра сабрлироқ кишини кўрмадим. Муҳаддис — Андалусияда ҳадис илмини тарқатган киши. Мен у кишидан Андалусия ва Куфада ҳадис тингладим“, — деган.[2]
Адабиётлар
- Шукурилло Умаров „Абдулҳамид Кеший ҳаёти ва илмий мероси“ Имом Бухорий халқаро маркази, 2013 йил.
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўрта аср Шарқ алломалари энсиклопедияси маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ислом шахсияти ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |