Zayd ibn Sobit
Зайд ибн собит, (то'лиқ исми Абу Хорижа (Абу Сайд) Зайд ибн Собит ибн аз Заҳҳок ал-Ансорий ал-Хазражий) (тахминан 615-тахминан 665) — Муҳаммад (сав)нинг котиби, Қуръоннинг ёзма матнини жамловчиси. Хазраж қабиласидан. 11 ёшида исломга кирди, Муҳаммад (сав) хузурида Қуръонни ўрганди ва ёд олди. Саҳобаларнинг етук намояндаларидан бирига айланди. Оромий (сурёний) ҳамда яхудийлар хати (ёзуви) ва тилини билган. Муҳаммад (сав) вафотидан сўнг халифа Абу Бакр Сиддиқ унга Қуръон матнини жам қилишни буюрди. Халифа Усмон ибн Аффон даврида (650-йилдан сўнг) унга уч маккалик (Абдуллоҳ ибн Зубайр, Саъд ибн Асом, Абдураҳмон ибн Ҳорис) билан бирга Қуръоннинг расмий ёзма матнини тузиш топширилган. Тузилган бу тўплам "Мушаф", "Усмон мушафи" номи билан юритилган. Уни халифа Усмон бирдан-бир тўгри ва барча мусулмонлар ўқиши учун мажбурий матн, деб эълон қилган. Ундан фарқ қиладиган тўпламларнинг барчасини йўқотиш ҳақида буйруқ берган. 3. С, шунингдек, мол-мулкни тақсимлаш қоидалари (фароиз) билимдони, ҳазрат Умар даврида қабилалар девонини тузувчилардан бири, халифа Усмон даврида Мадинада халифанинг хазинабони бўлган ва қозилик қилган.[1]
Манбалар
| Ислом шахсияти ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |
| Шахсият ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |