Zayd ibn Umar
Зайд ибн Умар (арабча: زَيْد ابْنِ عُمَر) — иккинчи халифа Умар ибн ал-Хатоб ва унинг рафиқаси Умму Кулсум бинти Алининг ўғли[1], Ислом пайғамбари Муҳаммаднинг набираси.
| Зайд ибн Умар | |
|---|---|
| Таваллуди | |
| Вафоти | Мадина, Ҳижоз, Рашидун халифалиги |
| Отаси | Умар |
| Онаси | Умму Кулсум бинти Али |
Биографияси
Зайд ибн Умар ўз қабиласи Бану Адийга тинчлик олиб келиш йўлидаги саъй-ҳаракатлари натижасида ўлдирилган. Зайд ибн Умардан ҳеч қандай авлод қолмаган[1].
Ота-онасининг никоҳи
Али ўз қизларини укаси Жаъфар ибн Абу Толибнинг ўғилларига турмушга беришни хоҳлайди, аммо бўлажак халифа Умар Алининг қизи Умму Кулсумнинг қўлини сўрайди ва Алига қарата: „Ер юзидаги ҳеч бир киши унга мен каби яхшироқ муносабатда бўлмайди“ деб айтади[2].
Али Умарга қизи ҳали балоғат ёшига етмаганини тушунтиради[2], лекин шундай бўлса-да, Умар ундан розилик билдиришини сўрайди. Сўнгра Али қизига йўл-йўл чопон беради ва унга шундай буюради: „Буни амирул мўминга олиб боринг ва отам, агар бу чопон сизга ёқса, уни ўзингиз билан олиб қолинг, агар ёқмаса, уни қайтариб беринг деб айтди денг“. Умму Кулсум ушбу хабабрни Умарга етказгач, қайтиб келиб отасига: „У киши чопоннинг тугмаларини ҳам ечмас, мендан бошқа нарсага қарамас эди“, — дейди. Умар Умму Кулсумга чопон унга ёққанлигини айтади ва бу хабардан кейин Али Умму Кулсумни Умарга турмушга беришга рози бўлади[2]. Умар рафиқаси учун 40 минг дирҳам маҳр беради, уларнинг никоҳи милодий 638-йилнинг ноябр ёки декабр ойларида (ҳижрий 17-йилнинг Зулқаъда ойи) бўлади[3][4].
Умар ва Умму Кулсум Зайд ва Руқайя исмли икки фарзанд кўришади[2][1], қизи Руқайя кейинчалик Саъд ибн Аби Ваққоснинг ўғли Иброҳимга турмушга чиқади ва ундан қиз фарзандни дунёга келтиради[5].
Яна қаранг
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 1,2 Муҳаммад ибн Саад. Китаб ал-Табақат ал-Кабир вол. 3. Транслатед бй Беwлей, А. (2013). Тҳе Cомпанионс оф Бадр, п. 204. Лондон: Та-Ҳа Публишерс.
- ↑ 2,0 2,1 2,2 2,3 Муҳаммад ибн Саад. Китаб ал-Табақат ал-Кабир Волуме 8. Транслатед бй Беwлей, А. (1995). Тҳе Wомен оф Мадина. Лондон: Та-Ҳа Публишерс.
- ↑ Муҳаммад ибн Жарир ал-Табари. Тарикҳ ал-Русул wаъл-Мулук. Транслатед бй Смитҳ, Г. Р. (1994). Волуме 14: Тҳе Cонқуэст оф Иран, п. 101. Албанй: Стате Университй оф Неw Ёрк Пресс.
- ↑ Муҳаммад ибн Жарир ал-Табари. Тарикҳ ал-Русул wаъл-Мулук. Транслатед бй Жуйнболл, Г. Ҳ. А. (1989). Волуме 13: Тҳе Cонқуэст оф Ирақ, Соутҳwестерн Персиа, анд Эгйпт, пп. 109-110. Албанй: Стате Университй оф Неw Ёрк Пресс.
- ↑ ибн Са'д, Муҳаммад. Тҳе Мен оф Мадина. Та-Ҳа, 2000 — 112-бет. ИСБН 978-1-897940-90-7.
Адабиётлар
- Ал-Маориф, Ибн Қутайба 77-бет, „Зикри Умар“ боби