Зайнаб Садриева (1914.25.10, Астрахон — 1991.31.10, Тошкент) — Ўзбекистон халқ артисти (1952). 1930—1933-йиллар ўзбек ишчи-ёшлар театрида, 1933—1987-йиллар Ҳамза театрида, 1987—1991-йиллар Аброр Ҳидоятов номидаги театрида ишлаган. Актрисанинг ўзига хос истеъдоди қисмати оғир, лекин иродаси кучли аёллар ҳарактерини яратишда монументал образлари очилди. Кручинина („Айбсиз айбдорлар“), Любов Яровая („Любов Яровая“), Христина („Рўйхатларда йўқ“) ва бошқа шулар жумласидан. Шунингдек, Садриева ижодида қаттиққўл, ҳукмини ўтказишга ўч аёллар образи алоҳида ўрин тутади: Гавҳаршод бегим („Мирзо Улуғбек“), Тангабека („Ой тутилган тунда“), Ҳожиона („Бой ила хизматчи“) ва бошқа Мумтоз асарлардаги Милфордхоним („Макр ва муҳаббат“), Гертруда („Ҳамлет“), Васса, Глафира („Васса Железнова“, „Сўнгги қурбон“) каби образлари ижтимоий ва психологик жиҳатдан теран ва тугаллиги билан ажралиб туради. Айниқса, Садриева яратган Фармонбиби („Келинлар қўзғолони“) миллий бўёқларга бойлиги, ҳаётийлиги билан катта муваффақият қозонди. У бир қанча филмлар ["Ганг дарёсининг қизи" (Чата Патхаяхоним), „Суюнчи“ (Анзират), „Армон“ (ошпаз аёл) ва б.]да ҳам суратга тушган. Ҳамза номидаги Ўзбекистон Давлат мукофоти лауреати (1979)[1]. 2026-йил 28-майда Буюк хизматлари учун ордени билан тақдирланган[2].

Манбалар

Ҳаволалар