Зайниддин Журжоний, Абу Иброҳим ибн Ҳасан ибн Муҳаммад ибн Маҳмуд ибн Аҳмад ал-Ҳусайний (?— 1137) — тиб олими, Хоразмнинг Журжон ш.да туғилган. Дастлаб у оциз Хоразмшоҳнинг шахсий табиби бўлган, сўнг Марвга кетиб, умрининг охири-гача шу ерда яшаган. Араб, форс тилларида ижод қилган. Олим тибга оид "Ал-аъроз ат-тиббийя" ("Касалликлар белгилари") асарини оциз Хоразмшоҳнинг вазири, олим Мажидуддин Абу-Муҳаммад илтимосига кўра ёзган. У "Захирайи Хоразмшоҳий" ("Хоразмшоҳ хазинаси"), "Таълиқ шайх ир-раис" ["Олимлар олими (Ибн Сино) шарҳи"], "Зубдат уттибб" ("Тиб илмининг асосий мағзи") каби асарлар му-аллифидир.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил