Зайнулла Расулев (Зайнулла бин Хабибулла бин Расūл; бошқирдча: Зәйнулла Рәсүлев, русча: Зайнулла́ Расу́лев, 1833-йил 25-март — 1917-йил 2-феврал) 19-аср ва 20-аср бошларида яшаб ижод қилган бошқирд диний етакчиси. У жадидчиликнинг энг муҳим намояндаларидан бири, илк жадидчилик мадрасаларидан бирининг ташкилотчиси сифатида эътиборга сазовордир.

Зайнулла Расулев
бошқирдча: Зәйнулла Рәсүлев, русча: Зайнулла́ Расу́лев
Шахсий маълумотлар
Таваллуди 25-март 1833-йил
Вафоти 2-феврал 1917-йил(1917-02-02)
(83 ёшда)
Троицк, Челябинск вилояти, Россия
Дини Ислом
Касби диний етакчи, жадид

Ҳаёти

Зайнулла Расулев қабрига кириш қисми

Зайнулла Расулев 1833-йилда Оренбург губернаторлигининг Верхеуралск вилоятидаги Шарип қишлоғида (бу вақтда Россиянинг Бошқирдистон Республикаси, Учалинский тумани тасарруфида) маҳаллий ислом жамоаси мулласининг оиласида туғилган. Аввал ўз қишлоғидаги мадрасада, кейин Троицкдаги мадрасада таълим олган. Таълимни якунлаганидан сўнг, у имомлик фаолиятини бошлаган. 1858-йилдан Йўлдош қишлоғида (ҳозирги Бошқирдистоннинг Учалин туманида) имом хатиблик қилган.

Зайнулла талабалик йилларидаёқ тасаввуфга қизиқиб қолган. 1859-йилда Нақшбандия тасаввуфий тариқати таркибига кирган. 1869—1870-йилларда Истанбулда шайх Аҳмад Зиёуддин Гумушҳаневийдан индивидуал тарзда таълим олган. Ундан ижоз ёки сўфий Нақшбандий таълимотини ўргатишликка рухсат олган. Кейинчалик ҳаж зиёратини амалга оширган. Бошқирдистонга қайтгач, маҳаллий сўфийлик урф-одатларига бир қанча янгиликлар киритган, жумладан, баланд овозда зикр айтиш, мавлудни нишонлаш (Ислом пайғамбари Муҳаммаднинг таваллуд куни), мунчоқ тақиш ва ҳоказоларни тарғиб қилган.

Зайнулла Расулев сўфийликни тарғиб қилгани учун таъқибларга учраган, маҳаллий консерватив муллалар ва асосий ислом амалдорлари уни бид’атларни тарқатишда ва ҳокимият фаолиятига путур етказишда айблаганлар. Уларнинг ёзма қоралаши билан Зайнулла Расулев ҳибсга олиниб, сургунга жўнатилган. Златоуст (саккиз ой), Николск (Вологда вилояти) (1873—1876) ва Костромада (1876—1881) кетма-кет сургунда умр кечиришига тўғри келган.

1881-йилда у сургундан қайтиб, Бошқирдистоннинг Оққўжа қишлоғида диний раҳнамолик фаолиятини давом эттиради. У иккинчи марта ҳаж зиёратига боради. 1884-йилдан Расулев Троицкдаги шаҳар масжидининг имоми лавозимини эгаллайди. Кейинчалик Уралдаги биринчи жадид ўқув юртларидан бири бўлган Расулия мадрасасини ташкил этади. Унинг кўплаб шогирдлари ва издошлари бўлган. Кейинчалик, уларнинг катта қисми Россиядаги энг нуфузли мусулмон раҳбарлари сифатида фаолият юритган

Зайнулла Расулев 1917-йил 2-феврал санасида вафот этган. У Троицкдаги эски мусулмон қабристонига дафн этилган.

Бошқирд халқининг хотирасида Зайнулла Расулев томонидан амалга оширилган мўжизалар ва шифобахш ҳаракатлар ҳақида кўплаб афсоналар сақланиб қолган[1].

Унинг ўғли Габдурахман Расулев ҳам бошқирд диний раҳбари бўлган[2].

Бошқирдистоннинг Учали шаҳридаги Зайнулла-Ишон номидаги масжид

Хотираси

  • 2009-йилда Бошқирдистоннинг Учали шаҳрида Зайнулла-Ишон номидаги масжид очилган[3].
  • 2008-йилда Россиянинг Уфа шаҳридаги кўчага Занулла Расулев номи берилган[4].

Манбалар

  1. ↑ Башҡорттоң бөйөк шәехе \\ Тҳе греат шекҳ оф Башкирс. (Wайбаcк Мачине сайтида 2011-02-27 санасида архивланган) Артиcле ин тҳе неwспапер Ешлек (‘’Йәшлек’’)(бошқирдча)
  2. ↑ Юнусова А. Б. Ислам в Башкортостане. — М.: Логос, 2007. — 96 с. (Ислам в России / под ред. А. В. Малашенко)(русча)
  3. ↑ В Учалах откроэця мечет имени Зайнулли Расулева[сайт ишламайди](русча)
  4. ↑ Решениэ Совета городского округа город Уфа Республики Башкортостан от 31 июля 2008г. № 6/17(русча)

Ҳаволалар