Зайсан — Қозоғистон Республикасидаги кўл. Жан. Олтой ва Тарбағатой тоғ тизмалари оралиғида, денгиз сатҳидан 395 м баландликда жойлашган. Майд. 1800 км², уз. Илл км, эни 30 км, чуқ. 4—10 м. З.га Кора Иртиш дарёси қуйилади, Иртиш (Оқ Иртиш) дарёси оқиб чиқади. Ноябрдан майгача музлаб ётади. Иртиш дарёсида Бухтарма сув омбори қурилиши натижасида 3. шу сув омбори билан туташиб, унинг сув сатҳи 7 м га кўтарилди, юзаси 5500 км² га етди. З.нинг суви чучук ва тиниқ. Кўлда кема қатнайди.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил